1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати

12:00 / 06 июнь 34518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:


وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ

«Тонгга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар). «Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).

«Дуррул мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «тоқ»дан эса, зулҳижжанинг тўққизинчи куни, «жуфт»дан эса, зулҳижжанинг ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар (Хитоботул аҳком, 146 бет).

عن أبي هريرة رضي الله عنه أنَّ النبي صلى الله عليه وسلم قال "ما مِنْ أيام أحَبُّ إلى الله أن يُتعبَّدَ له فيها من

عَشْرِ ذي الحجة ، يَعْدِلُ صيامُ كل يوم منها بصيام سنة ، وقيامُ كلِّ ليلة منها بقيام لَيْلةِ القَدْر"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " مَا مِنْ أَيَّامٍ أَفْضَلُ عِنْدَ اللهِ وَلَا الْعَمَلُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنَ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ، فَإِنَّهَا أَيَّامُ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَذِكْرِ اللهِ، وَإِنَّ صِيَامَ يَوْمٍ مِنْهَا يَعْدِلُ بِصِيَامِ سَنَةٍ، وَالْعَمَلَ فِيهِنَّ يُضَاعَفُ سَبْعمِائَةِ ضِعْفٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади» (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).

Ушбу ўн куннинг фазилати борасида жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган, аммо бу ерда улардан бир нечтасини келтириш билан кифояланилди. Юқоридаги ҳадислардан зулҳижжанинг дастлабки кунидан тўққизинчи кунига қадар турли ибодатлар билан машғул бўлиб, кундузларини рўза билан, кечаларини эса, бедор ўтказишга ҳаракат қилиш лозим эканлиги келиб чиқади. Бу кунлар орасида тўққизинчи кунда тутилган рўза энг аҳамиятли ва фазилатли ҳисобланади. Бу ҳақда қуйида маълумотлар келтирилади.

Икки ийд кечаларининг фазилати

 Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки Рамазон ойининг охирги ўн куними, деган савол борасида ихтилоф қилганлар. Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Мухтор қавлга кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунининг кечаси афзал ҳисобланади» деганлар. Валлоҳу аълам.

Ибни Можа раҳматуллоҳи алайҳдан икки ийд кечасини бедор ўтказиш фазилати ҳақида қуйидаги ҳадис нақл қилинган:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَامَ لَيْلَتَيْ الْعِيدَيْنِ مُحْتَسِبًا لِلَّهِ لَمْ يَمُتْ قَلْبُهُ يَوْمَ تَمُوتُ الْقُلُوبُ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки икки ийд кечасини савоб талаб қилган ҳолатда бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди», дедилар» (Ибн Можа ривояти).

Такбир ва ташриқ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " مَا مِنْ أَيَّامٍ أَفْضَلُ عِنْدَ اللهِ وَلَا الْعَمَلُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنَ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ، فَإِنَّهَا أَيَّامُ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَذِكْرِ اللهِ، وَإِنَّ صِيَامَ يَوْمٍ مِنْهَا يَعْدِلُ بِصِيَامِ سَنَةٍ، وَالْعَمَلَ فِيهِنَّ يُضَاعَفُ سَبْعمِائَةِ ضِعْفٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробар бўлади» (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).

Ушбу ҳадиси шарифдан зулҳижжанинг дастлабки ўн кунида такбир ва таҳлилни кўпайтириш маҳбуб амал эканлиги билинади. Лекин, тўққизинчи зулҳижжанинг бомдод намозидан то ўн учинчи куннинг аср намозигача баланд овоз билан бир маротаба такбир айтиш зарурийдир.

عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَنْ عَلِيٍّ رضي الله عنه أَنَّهُ كَانَ يُكَبِّرُ بَعْدَ صَلاَةِ الْفَجْرِ يَوْمَ عَرَفَةَ إِلَى صَلاَةِ الْعَصْرِ مِنْ آخِرِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ ، وَيُكَبِّرُ بَعْدَ الْعَصْرِ.

Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «Али розияллоҳу анҳу арафа куни бомдод намозидан кейин то охирги ташриқ кунининг аср намозигача ва аср намозидан кейин ҳам такбир айтар эдилар» (Мусаннафи Абу Шайба).


عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ كَانَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم يُكَبِّرُ يَوْمَ عَرَفَةَ صَلاَةَ الْغَدَاةِ إِلَى صَلاَةِ الْعَصْرِ آخِرِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни бомдод намозидан кейин то охирги ташриқ кунининг аср намозигача такбир айтар эдилар» (Байҳақий ривояти).

Муқим киши зулҳижжанинг тўққизинчи куни бомдод намозидан, ўн учинчи кунининг аср намозигача жамоат билан, такбири ташриқни бир маротаба айтиши вожибдир. Аммо мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи ва аёлларга вожиб эмас. Лекин буларнинг барчаси такбири ташриқни айтишлари вожиб деган уламолар ҳам бор. Шунинг учун юқоридагилар ҳам такбири ташриқни айтишлари яхшидир. Такбири ташриқ лафзлари қуйидагилар:

وَهُوَ اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ.

Такбири ташриқ лафзи:

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд» (Баҳрур роиқ).

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. Ташриқ кунларида қолдирган намозини қазосини адо қилаётган пайтда, саломдан кейин такбир айтишлиги лозим.

Арафа кунининг рўзаси

عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар» (Шуабул иймон).

عَنْ أَبِى قَتَادَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : صَوْمُ عَرَفَةَ كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ سَنَةٍ قَبْلَهُ وَسَنَةٍ بَعْدَهُ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга» (Байҳақий ривояти).

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ.

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан дедилар» (Термизий ривояти).

Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш харомдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.

Хожилар учун арафа кунининг рўзаси

Савол: Арафотда вуқуф қилаётган хожилар арафа кунининг рўзасини тутишлари жоизми,ёки жоиз эмасми? Термизий раҳматуллоҳи алайҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни рўза тутмаганликларини нақл қилганлар. Баъзи уламолар эса, арафа куни ҳожилар ҳам рўза тутишлари жоиз дейдилар. Бу масалани таҳқиқи қандай бўлади?

Жавоб: Ҳожилар арафа кунининг рўзасини тутганликлари сабабли заиф бўлиб қолишлари мумкин бўлса, у куннинг рўзасини тутишлари макруҳдир. Аксинча бўлса, рўза тутишлари мустаҳабдир.

وَيُكْرَهُ صَوْمُ عَرَفَةَ بِعَرَفَاتٍ وَكَذَا صَوْمُ يَوْمِ التَّرْوِيَةِ ؛ لِأَنَّهُ يُعْجِزُهُ عَنْ أَدَاءِ أَفْعَالِ الْحَجِّ وَإِلَّا فَصَوْمُهُمَا مُسْتَحَبٌّ.

«Ҳожилар арафа кунининг рўзасини арафотда тутишлари макруҳдир. Шунингдек, тарвия кунининг рўзаси ҳам. Чунки, у ҳаж амалларини адо қилишдан ожиз қилиб қўяди. Агар ундай бўлмаса, у икки куннинг рўзаси мустаҳабдир» (Мажмаул анҳур).

Зулҳижжа ойининг ой тўлган кунларидаги рўза

Савол: Бир киши ой тўлган кунларнинг рўзасини, яъни ҳар ойнинг 13, 14, 15 кунлари рўза тутишга одатланган бўлса ҳам ўн учинчи ташриқ куни рўза тута олмайди. Чунки, ийд кунлари рўза тутиш ҳаромдир. Лекин, ой тўлган кунларда рўза тутиш суннатдир. Шу сабабли зул ҳижжа ойининг 14, 15, 16 кунлари рўза тутадими ва тутган рўзаси ой тўлган куннинг рўзасига ўтадими, ёки йўқми?

Жавоб: Зулҳижжа ойида ой тўлса тутиладиган рўза мавжуд эмас (Имдодул фатаво). Қурбонлик қилувчи тирноқ ва шунга ўхшаш нарсаларини олмай туриши Қурбонлик қилувчи киши зулҳижжа ойини кўрингандан бошлаб, то қурбонлигини сўйиб бўлгунича тирноқ ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларини олмай туриши мустаҳабдир.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ وَأَرَادَ أَحَدُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ فَلَا يَمَسَّ مِنْ شَعْرِهِ وَبَشَرِهِ شَيْئًا".

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашр (зулҳижжанинг ўн куни) кирса ва сизлардан бирортангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва юзидан бирор нарса олмасин» дедилар» (Шуабул иймон).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мансакул мутавасситrdquo китобининг соҳиби шайх АсСанадий раҳматуллоҳи алайҳ айтади1. Ҳаж ибодатига борувчи киши учун аввало ҳажни холис Аллоҳ учун ният қилмоғи давоми...

3468 05:00 / 16.01.2017
Учта масжиддан бошқа жойларда намоз ўқиш ниятида кўч боғлаб, йўлга чиқишнинг макруҳлиги ҳақидаquotШадд арриҳолquot ибораси асли луғатда quotюкларни уловларга боғлаб, давоми...

3490 05:00 / 16.01.2017
. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқузоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинларrdquo Ҳаж 27 оят. . Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

4326 12:00 / 26.06.2022
Тaмaттуъ ҳажи ниятидаги ҳaйзли aёлни умрaни тaрк этиб, ҳaж эҳромига киришиБир аёл ҳaж кунлaридa умрa эҳромини бoғлaб, Ҳарами шaрифгa йўл олди. Лeкин, йўлдa ёки Ҳарами давоми...

3394 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

135118 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55395 14:35 / 11.08.2021