1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
19:40 / 31 август 1832 Кўриш режими

Наблус шаҳрида Қуръон мусобақаси ўтказилди

Наблус шаҳрида 17 август куни мингдан ортиқ қори ва қориялар ўртасида Қуръони Карим мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Hurriya Nеws хабар берди. Мусобақада имконияти чекланган ва аутизм касали билан хасталанганлар ҳам иштирок этди.

Мусобақа Наблус шаҳрининг тўртта асосий масжидида, шунингдек вилоятнинг жанубида жойлашган Ҳувара ‎қишлоғидаги уч масжидда ўтказилди.

Наблус вилоятидаги қадимий «Рафидия» масжидида 200 дан ортиқ ҳофизи Қуръонлар Қуръони Каримнинг айрим жузларини ёддан тиловат қилиб бердилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари вилоятдаги масжидларга тақсимланган.

Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундан иборат бўлдики, унда имконияти чекланганлар ва аутизмга чалинган иштирокчилар ҳам қатнашиб, Қуръонни ёд олиш ва омма олдида тиловат қилиш маҳоратларини кўрсатдилар.

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз