1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Аёлларга ҳаж қачон фарз бўлади?

05:00 / 16.01.2017 9223 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларга ҳаж фарз бўлиши учун ҳаж сарф-харажатларига қодир бўлиши билан биргаликда маҳрами бўлиши ва унинг сафар харажатлари ҳам муҳайё бўлиши лозимдир. Ўзини сафар харажатларини қоплаб, маҳрамини сафар харажатини қоплай олмаса, бундай ҳолатда у аёлга ҳаж қилиш фарз бўлмайди.

Аёлнинг эри аёл билан ҳаж сафарига борса, ҳаж қилишга қодир бўлган аёлнинг зиммасига ҳаж қилиш фарз бўлади. Шу боис аёлнинг эри ёки маҳрами аёл билан ҳаж сафарига боришга қодир бўлмаса, аёлнинг зиммасига ҳаж қилиш фарз бўлмайди.

وَأَمَّا الَّذِي يَخُصُّ النِّسَاءَ فَشَرْطَانِ : أَحَدُهُمَا أَنْ يَكُونَ مَعَهَا زَوْجُهَا أَوْ مَحْرَمٌ لَهَا فَإِنْ لَمْ يُوجَدْ أَحَدُهُمَا لَايَجِبُ عَلَيْهَا الْحَجُّ وَهَذَا عِنْدَنَا... أَنَّ الْمَحْرَمَ أَوْ الزَّوْجَ مِنْ ضَرُورَاتِ حَجِّهَا بِمَنْزِلَةِ الزَّادِ ، وَالرَّاحِلَةِ إذْ لَايُمْكِنُهَا الْحَجُّ بِدُونِهِ كَمَا لَا يُمْكِنُهَا الْحَجُّ بِدُونِ الزَّادِ ، وَالرَّاحِلَةِ.

«Аёлларга хос бўлган шартлар иккитадир: биринчиси, ўзи билан бирга эри ёки бирор бир маҳрами бўлиши. Улар топилмаса, зиммасига ҳаж вожиб бўлмайди. Бу бизнинг наздимиздадир...Маҳрам ёки эр аёл учун ҳажнинг йўл харажатлари манзилидадир. Чунки, йўл харажатларисиз аёл киши ҳаж қилишга имконияти бўлмаганидек, эр ёки маҳрамаларисиз ҳам ҳаж қила олмайди» (Бадоиус саноиъ).

وَمَعَ زَوْجٍ أَوْ مَحْرَمٍ…مَعَ وُجُوبِ النَّفَقَةِ لِمَحْرَمِهَا عَلَيْهَا لِأَنَّهُ مَحْبُوسٌ عَلَيْهَا.

«Эри ёки маҳрами билан биргаликда бўлиши... Агар уларнинг ҳаж қилишга маблағи етмаса, уларнинг сарф-харажатлари аёлнинг зиммасига вожиб бўлади. Чунки, улар аёлни деб ҳаж қилмоқдалар» (Раддул муҳтор).

 

ЭРНИНГ САФАР ХАРАЖАТЛАРИНИ ҲАМ АЁЛ ҚОПЛАЙДИМИ?

 

Аёл молдор бўлса, унга ҳаж фарз бўлади. Эрни эса қўли юпқа бўлса, унга ҳаж фарз бўлмайди. Аёл ўзи билан маҳрам сифатида эрини ҳаж сафарига олса, бундай ҳолатда эрнинг сафар харажатлари аёлнинг зиммасига вожиб бўлади. Ҳа, муқимликда аёлнинг еб-ичиши ва кийим-кечаклари доимо эрнинг зиммасида бўлгани каби, хотини билан ҳажга борган эрнинг зиммасига хотиннинг муқимликдаги нафақаси лозим бўлади. Лекин, бундан ташқари эрнинг сарф-харажатлари аёлнинг зиммасига лозим бўлади. Аёл бошқа маҳрамалари билан борганда сарф-харажатлар зиммасига вожиб бўлгани каби. Агар эр бой бўлиб, аёлнинг ҳам ўзининг ҳам сафар харажатларини ўзини ёнидан қопласа, нур устига аъло нур ҳисобланади.

قيد بالمحرم لانه لو خرج معها زوجها فهي لا نفقة له عليها بل لها عليه النفقة نفقة الحضر دونالسفر ولا يجب الكراء فينظر الى قيمة الطعام في الحضر لا في .

Эр аёли билан сафарга чиқадиган бўлса, эрнинг зиммасига ҳазардалик (уйдаги) харажатлар вожиб бўлиб, сафарнинг харажати вожиб эмас. йўл-кира зиммасига вожиб бўлмайди. Уйдаги таомни қиймати вожиб бўлиб, сафардаги қиймат вожиб эмас” (Ғуня жадийд).

 

АЁЛНИНГ ЗИММАСИГА МАҲРАМИ ВА ЭРИНИ ҲАЖ САФАР ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШИ ҚАЧОН ЛОЗИМ БЎЛАДИ?

 

Аёлнинг маҳрами ва эрининг зиммасига ҳаж қилиш фарз бўлмаса ёки улар зиммаларидаги фарз ҳажни адо қилиб бўлган бўлсалар ва аёл ўзи билан уларни ҳаж сафарига маҳрам сифатида олиб бормоқчи бўлса, уларнинг сафар харажатлари аёлнинг зиммасига лозим бўлади. Агар аёл ўзи билан маҳрам сифатида олиб бораётган маҳрамаларининг зиммасига ҳаж қилиш фарз бўлган бўлса, уларнинг ҳар бири ўзининг сафар харажатини ўзлари қоплашлари лозимдир.

واما المحرم او الزوج لو امتنع من الخروج معها الا ان تنفق عليه وتحمله وجب عليها ذلك ان كان لهاغنى الخ.

«Маҳрам ёки эр аёл уларнинг йўл харажатларини қопламаса, у билан бирга ҳаж қилишдан бош тортсалар, аёл киши молдор бўлса, уларнинг сарф-харажатларини зиммасига олиши вожиб бўлади» (Ғуня жадийд).

هذا اذا ابى ان يحج معها الا بالنفقة منها والراحلة فاما اذا حج معها من غير اشتراط ذلك فلايجب.

«Бу сурат қачонки, эр ёки маҳрам аёл сарф-харажатларни кўтармаса бош тортган ҳолатдадир. Аммо эр ёки маҳрам сарф-харажатларни аёлнинг ёнидан бўлишини шарт қилмай биргаликда ҳаж қилсалар, уларнинг нафақаси ўзларининг ёнидан бўлади» (Ғуня жадийд).

 

АЁЛ МАҲРАМИ БИЛАН ЭРИНИНГ РУХСАТИСИЗ ФАРЗ ҚИЛИНГАН ҲАЖ САФАРИГА БОРИШИ МУМКИНМИ?

 

Аёлнинг зиммасига ҳаж қилиш фарз бўлиб, ҳаж сафарига бориб келишга маҳрами ҳам бўлса, лекинг фарз қилинган ҳажни адо этишига эри рухсат бермаса, бундай ҳолатда эрнинг рухсатисиз аёл ўз маҳрами билан фарз қилинган ҳажни адо қилиши жоиздир.

وَلَوْ كَانَ مَعَهَا مَحْرَمٌ فَلَهَا أَنْ تَخْرُجَ مَعَ الْمَحْرَمِ فِي الْحَجَّةِ الْفَرِيضَةِ مِنْ غَيْرِ إذْنِ زَوْجِهَا عِنْدَنَا .

«Аёл кишини маҳрами бўлса, у билан эрининг изнисиз фарз қилинган ҳажни адо қилиш учун чиқишлиги жоиздир» (Бадоиус саноиъ).

وَلَيْسَ لِلزَّوْجِ مَنْعُهَا عَنْ حجة الاسلام اذا كان معها محرم الخ.

«Аёлнинг маҳрами бўлса, эр уни фарз қилинган ҳаждан қайтаришга ҳаққи йўқдир» (Ғуня жадийд).

 

НАФЛ ҲАЖ ҚИЛИШ УЧУН ЭРНИНГ РУХСАТИ ЛОЗИМ

 

Аёл зиммасидаги фарз ҳажни адо қилиб бўлган бўлса, лекин нафл ҳаж ибодатини бажаришга бормоқчи бўлса ва маҳрам ҳам тайёр бўлса, лекин аёлнинг эри рухсат бермаса, аёлга эрнинг рухсатисиз нафл ҳаж ибодатини бажариш учун сафар қилиши жоиз бўлмайди. Чунки, эрнинг ҳаққи нафл ҳаж ибодатидан устун туради.

حَتَّى لَوْ أَرَادَتْ الْخُرُوجَ إلَى حَجَّةِ التَّطَوُّعِ فَلِلزَّوْجِ أَنْ يَمْنَعَهَا كَمَا فِي صَلَاةِ التَّطَوُّعِ ، وَصَوْمِ التَّطَوُّعِ ،وَسَوَاءٌ كَانَتْ الْمَرْأَةُ شَابَّةً أَوْ عَجُوزًا فَإِنَّهَا لَا تَخْرُجُ إلَّا بِزَوْجٍ أَوْ مَحْرَمٍ.

«Аёл нафл ҳаж қилиш учун бормоқчи бўлса, нафл намоз ва рўза каби эр унинг боришдан қайтаришга ҳаққи бор. Хоҳ у аёл ёш бўлсин ёки кексайиб қолган бўлсин. Чунки, улар эр ёки маҳрамсиз сафарга чиқа олмайдилар» (Бадоиус саноиъ).

 

ШАРЪИЙ МАҲРАМАЛАР КИМЛАР ?

 

Аёл эри билан ҳаж сафарига чиқиши мумкин. Ундан ташқари аёлни кимларга никоҳи абадий ҳаром қилинган бўлса, ўша кишилар билан ҳам ҳаж сафарига чиқиши жоиздир. Масалан, дадаси, бобоси, бобосини дадаси, ўғли, набирас, эвараси ва уларнинг фарзандалари қанча паст бўлса ҳам. Аёлнинг куёви, қайнотаси, қайнотасининг отаси, эрининг онасини дадаси, ҳақиқий ака-укалари, ота бир ака-укалари, она бир ака-укалари, эмикдош ака-укалари ва эмикдош ака-укаларининг фарзандлари, ўзи эмган аёлнинг эри, ҳақиқий амакилари, тоғалари, бобосининг ака-укалари билан сафарга чиқиши мумкин. Шунингдек, эрининг бошқа аёлидан бўлган ўғил фарзандлари билан ҳам ҳаж сафарига бориши жоиздир. Чунки, улар ҳам аёлнинг маҳрамалари ҳисобланадилар. Лекин, бобосининг ака-укаларининг фарзандлари, амакисининг фарзандлари, тоға, хола, аммаларининг фарзандлари шаръий маҳрам ҳисобланмайдилар. Чунки уларга аёлнинг никоҳланиши жоиз. Шу боис ҳам аёл улар билан шаръий миқдордаги сафарга чиқиши мумкин эмас.

ثُمَّ صِفَةُ الْمَحْرَمِ أَنْ يَكُونَ مِمَّنْ لَا يَجُوزُ لَهُ نِكَاحُهَا عَلَى التَّأْبِيدِ إمَّا بِالْقَرَابَةِ ، أَوْ الرَّضَاعِ ، أَوْ الصِّهْرِيَّةِ؛ لِأَنَّ الْحُرْمَةَ الْمُؤَبَّدَةَ تُزِيلُ التُّهْمَةَ فِي الْخَلْوَةِ

«Маҳрам бўлиши учун аёл киши абадий уларга никоҳланиши жоиз бўлмайдиган кишилардан бўлиши лозим. Бу нарса, туғишганлик ёки эмикдошлик ёки никоҳланиш туфайли бўлади. Чунки, абадий никоҳни ҳором бўлиши икковлари ёлғиз қолганда туҳматга қолишларига олиб келмайди» (Бадоиус саноиъ).

اذا سافرت مع ابن زوجها لا بأس به لانه محرم الخ.

«Аёл киши эрининг бошқа хотинидан бўлган ўғли билан сафарга чиқса, зарари йўқ» (Ғуня жадийд).

 

МАҲРАМИ БИЛАН ГУНОҲ ИШГА ҚЎЛ УРИБ ҚЎЙИШИ ХАВФИ БЎЛСА, АЁЛ НИМА ҚИЛАДИ?

 

Аёл киши ўзи ёлғиз шаръий сафар миқдорича сафарга чиқиши фитна ва гуноҳга сабаб бўлиш хавфи юқори бўлгани учун ҳам маҳрамсиз сафар қилишига рухсат берилмаган. Аёл кишини сафарга ўзи ёлғиз чиқмаслигига иллат гуноҳ ишга мубтало бўлиш хавфидир. Агар маҳрамалари билан сафарга чиққанда ҳам гуноҳ ишга мубтало бўлиш хавфи бўлса, улар билан ҳам сафарга чиқиши дуруст эмас. Шу боис шаръий маҳрамаларни ўзи аёл кишини сафарга чиқишига кифоя қилмайди. Балки, фитна ва шубҳага сабаб бўлмайдиган маҳрамалари билан сафарга чиқиши лозим ва лобуддир.

والمحرم انما يجوز له المسافرة معها اذا امن على نفسه الشهوة اما اذا لم يأمن وكان اكبر رأيه انه لوخلا بها او سافر معها او مسها ان يشتهيها لم يحل له ذلك الخ.

«Аёл киши маҳрами билан бирга шаҳватидан омонда бўлсагина биргаликда сафарга чиқиши мумкин. Агар ўзини тия олмайдиган ёки ёлғиз қолса ёки биргаликда сафар қилса ёки бадани баданига тегса шаҳвати қўзғолиб кетишидан омонда бўлмаса, биргаликда сафар қилиши ҳалол бўлмайди» (Ғуня жадийд).

وَلِهَذَا قَالُوا : إنَّ الْمَحْرَمَ إذَا لَمْ يَكُنْ مَأْمُونًا عَلَيْهِ لَمْ يَجُزْ لَهَا أَنْ تُسَافِرَ مَعَهُ ، وَسَوَاءٌ كَانَ الْمَحْرَمُ حُرًّاأَوْ عَبْدًا ؛ لِأَنَّ الرِّقَّ لَا يُنَافِي الْمَحْرَمِيَّةِ ، وَسَوَاءٌ كَانَ مُسْلِمًا أَوْ ذِمِّيًّا أَوْ مُشْرِكًا ؛ لِأَنَّ الذِّمِّيَّ ، وَالْمُشْرِكَيَحْفَظَانِ مَحَارِمَهُمَا إلَّا أَنْ يَكُونَ مَجُوسِيًّا ؛ لِأَنَّهُ يَعْتَقِدُ إبَاحَةَ نِكَاحِهَا فَلَا تُسَافِرُ مَعَهُ ؛ لِأَنَّهُ لَا يُؤْمَنُ عَلَيْهَاكَالْأَجْنَبِيِّ ، وَقَالُوا فِي الصَّبِيِّ الَّذِي لَمْ يَحْتَلِمْ ، وَالْمَجْنُونِ الَّذِي لَمْ يُفِقْ : إنَّهُمَا لَيْسَا بِمَحْرَمَيْنِ فِي السَّفَرِ ؛ لِأَنَّهُلَا يَتَأَتَّى مِنْهُمَا حِفْظُهَا ، وَقَالُوا فِي الصَّبِيَّةِ الَّتِي لَا يُشْتَهَى مِثْلُهَا : إنَّهَا تُسَافِرُ بِغَيْرِ مَحْرَمٍ ؛ لِأَنَّهُ يُؤْمَنُ عَلَيْهَافَإِذَا بَلَغَتْ حَدَّ الشَّهْوَةِ لَا تُسَافِرُ بِغَيْرِ مَحْرَمٍ ؛ لِأَنَّهَا صَارَتْ بِحَيْثُ لَا يُؤْمَنُ عَلَيْهَا.

«Шунинг учун ҳам фақиҳларимиз: “Маҳрам ишончли киши бўлмаса, аёл киши у билан сафар қилиши жоиз бўлмайди. Маҳрам хоҳ ҳур ёки қул бўлсин. Чунки, қуллик маҳрамаликка зид эмас. Хоҳ маҳрам мусулмон бўлсин, зиммий бўлсин ёки мушрик бўлсин. Чунки, зиммий билан мушрик ҳам ўз маҳрамаларини муҳофаза қилади. Лекин, маҳрами мажусий бўлса, у билан сафар қилиши жоиз эмас. Чунки, мажусийлар ўз маҳрамаларини никоҳини мубоҳ дейишади. Бегона кишилар каби уларга ишониб бўлмайди. Балоғатга етмаган гўдак, хушига келмаган мажнун сафарда маҳрам бўла олмайдилар. Чунки улар маҳрамаларини ҳимоя қила олмайдилар. Балоғатга етмаган қиз бола маҳрамсиз сафар қилиши жоиз. Чунки, балоғатга етмаган қизларга тажовуз қилинмайди. Шаҳват ёшига етгач маҳрамсиз сафар қилиши жоиз бўлмайди. Чунки, тажовуз қилинишдан омонда бўлинмайди» (Бадоиус саноиъ).

 

ҚАРИЯЛАРНИ МАҲРАМСИЗ ҲАЖ САФАРИГА ЧИҚИШЛАРИ

 

Аёл киши маҳрами ёки эри билан ҳаж сафарига чиқишидан мақсад гуноҳ ва фитнага мубтало бўлишдан сақланишдир. Фитна ва гуноҳ ишларга мубтало бўлиш хавфи бўлмаган катта ёшли аёлларни ўзи ёлғиз ҳаж сафарига чиқишларига баъзи уламолар рухсат берганлар.

أَمَّا الْعَجُوزُ الَّتِي لَا تُشْتَهَى فَلَا بَأْسَ بِمُصَافَحَتِهَا وَمَسِّ يَدِهَا إذَا أَمِنَ ، وَمَتَى جَازَ الْمَسُّ جَازَ سَفَرُهُبِهَا وَيَخْلُو إذَا أَمِنَ عَلَيْهِ وَعَلَيْهَا وَإِلَّا لَا.

«Шаҳватдан тўхтаган кампир аёллар билан қўл бериб кўришганда ва қўлидан тутганда шаҳвати қўзғолмаслигига ишонса, қўл бериб кўришиши ва қўлидан тутиши жоиздир. Қўлидан тутиши жоиз бўлгандан кейин биргаликда сафар қилиши ва ёлғиз қолиб кетишлари жоиздир. Бу нарса, ўзини ва аёлни шаҳвати қўзғолмаслигига амин бўлгандадир. Агар ўзи ёки аёлнинг шаҳвати қўзиши эҳтимоли бўлса, жоиз эмасдир» (Раддул муҳтор).

Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ фитна хавфи бўлмаган қари кампирлар учун сафар қилиш имконияти борлиги ҳақида шундай деганлар: “Олтмиш, етмиш ёшга кирган кампир маҳрамсиз ҳаж сафарига чиқиши жоиздир. Лекин, жисмонан заъиф бўлиб қолганлари учун бирор кишининг уларни хизматида бўлиши зарурийдир” (Имдодул фатаво).

 

ЁШ АЁЛЛАРНИ МАҲРАМСИЗ УЧ КУНДАН КАМ МАСОФАЛИ ЖОЙГА САФАР ҚИЛИШИ

 

Шаръий сафар миқдоридан кам бўлган ва фитна ҳамда гуноҳга мубтало бўлишни хавфи бўлмаган ҳолатда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур сўзларига мувофиқ аёл киши маҳрамсиз, эрсиз сафар қилиб ҳаж қилиши кароҳиятсиз жоиздир.

اما في اقل منها فيجب عليها الحج والخروج اليه بغير محرم او زوج الخ.

«Сафар масофасидан кам жойдаги аёлга ҳаж вожиб бўлиб, маҳрам ёки эрисиз ҳажга бориши жоиз» (Ғуня жадийд).

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур бўлмаган қавлига биноан, яъни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг бир қавлига кўра аёл киши бир кунлик сафарга маҳрамсиз чиқиши макруҳ ҳисобланди. Замоннинг фисқу фасодга тўлиб кетилганлиги сабабли баъзи уламолар ушбу рожиҳ бўлмаган қавлга фатво бериш лозимдир, деганлар.

وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ كَرَاهَةُ خُرُوجِهَا وَحْدَهَا مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَاحِدٍ ، وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَالْفَتْوَى عَلَيْهِ لِفَسَادِ الزَّمَانِ.

«Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳлардан: “Аёл киши бир кунлик масофа (96 километрдан озроқ)га сафар қилишлари макруҳлиги” ривоят қилинган. Замон аҳли фасодга дучор бўлганлари туфайли шу қавлга фатво берилса яхши бўлар эди» (Раддул муҳтор).

 

ШАРЪИЙ МАСОФАНИНГ МИҚДОРИ

 

Шаръий ўлчовлар китобининг соҳиблари Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳималлоҳ айтадилар: “Бизнинг мазҳабимизда, яъни Абу Ҳанифа ҳукмларида шаръий мусофир бўлиши учун эътибордаги масофа километр ёки миллар билан ўлчанилмайди, балки 3 кеча-кундузда пиёда ёки от , туяда қанчалик масофани босиб ўтса ўша масофа шаръий мусофир масофаси ҳисобланади. Лекин кишиларни пиёда ёки туя ва отда 3 кеча-кундузда юрса қаергача борар эди деган савол одамларни қийнагани учун уламолар буни фарсахларда ўлчашликка мажбур бўлдилар ва у масофани мутақаддим уламоларимиз қуйидагича тасниф қилганлар:

1. 21 фарсах (63 мил. шаръий, 115 км. 214 м. 40 см.);

2. 18 фарсах (54 мил. шаръий, 98 км. 755 м. 20 см.);

3. 16 фарсах (47 мил. шаръий, 87 км. 782 м. 40 см.);

4. 15 фарсах (45 мил. шаръий, 82 км. 696 м.).

Ҳанафий олимларидан аксарияти 18 фарсахга фатво берганлар. Шу жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг соҳиби Ибн Обидин ҳам шу сўзни эътиборга олганлар. Хоразм уламолари эса, 15 фарсахга фатво берганлар.

Имом Бухорий: “Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳулар 4 барийд масофани қасд қилиб сафарга чиқсалар намозларини қаср қилиб ўқир эдилар” деб, нақл қилиб келтирганлар. Уч имом (Шофиий, Моликий, Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ)ларнинг фатволари шунга мувофиқдир. бир барийд 4 фарсах бўлади. Бир фарсах эса. Уч милдир. Шаръий бир мил 2000 газга баробардир. 2000 газ 1 км. 827 м. 80 см.га тенгдир. Шунингдек 48 шаръий мил 87 км. 782 м. 48 см.га тенг бўлади.

Ҳинд уламолари инглиз мили билан 48 мил деб ҳисоблашган. Бу масофа км.да ҳисобланганда 77 км, 24 метр 85 см га тенг келар экан. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда айни бу масала фарсахлар билан баён қилинмаган. Шунинг учун бу ижтиҳодий масала бўлиб, уламоларимиздан қайсиларини гапларини олинса, фатвога амал қилинган бўлади. Диёримиз уламолари хоссатан, Шай Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўзларининг “Кифоя” номли асарларида: “Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган” деб келтирганлар[1].

 

МАҲРАМСИЗ УЧ ЁКИ УНДАН ОРТИҚ КУНЛИ МАСОФАГА САФАР ҚИЛИШ

 

Аёл киши шаръий масофа ёки ундан ортиқроқ масофага маҳрамсиз сафар қилиши ҳанафий мазҳабига биноан жоиз эмас. Бундай масофани маҳрамсиз босиб ўтиб ҳаж қилиш макруҳи таҳриймийдир. Лекин, қилган ҳажи бил иттифоқ саҳиҳ ва дурустдир. Маҳрамсиз сафар қилиб ҳаж қилган аёлга жарима лозим бўлмайди. Лекин, макруҳи таҳримий ишни қилгани учун гуноҳкор бўлади. Ҳанафий мазҳабида шунга фатво берилган.

ولو حجت بلا محرم او زوج جاز حجها بالاتفاق   لكن مع الكراهة التحريمية للنهي

«Аёл маҳрам ёки эрсиз ҳаж қилса, ҳажи зиммасидан бил иттифоқ адо бўлади. Лекин, бундай сафардан қайтарилганлиги туфайли макруҳи таҳримий амалга қўл урган бўлади» (Ғуня жадийд).

Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Авзоий, Имом Муҳаммад ибн Сирийн ва Имом Ҳаммод раҳматуллоҳи алайҳларнинг наздида фитна ва гуноҳни хавфи бўлмаган ўринда ишончли кишилар ёки ишончли аёллар карвонида маҳрамсиз аёл кишини сафар қилиши кароҳиятсиз жоиздир.

Ҳанафий мазҳабининг машҳур олимларидан Анвар шоҳ Кашмирий: “Фитна ва гуноҳни хавфи бўлмаса, аёл киши маҳрамсиз ҳаж сафарига чиқиши кароҳиятсиз жоиздир” деганлар.

ويجوز عندي مع غير محرم ايضا بشرط الاعتماد والامن عن الفتنة وقد وجدت له مادة كثيرة فيالاحاديث.

«Менинг наздимда ишончли аёллар ва фитнадан омонда бўлиш шарти билан маҳрамсиз ҳаж қилиши жоиз бўлади. Мен бу борада ҳадислардан жуда кўп далилларни топдим» (Файзул борий).

 

САМОЛЁТДА МАҲРАМСИЗ АЁЛ КИШИНИ САФАР ҚИЛИШИ

 

Ҳозирда аксарият кишилар турли жойларда ишламоқдалар. Улар аёлларини ёнларига олиб келиш учун сафар қилай деса, ишидан ажралиб қолади ёки бориб келишга ёнида пули йўқ. Аёли эса, ватанида ёлғиз ва фитна ҳамда гуноҳни хавфи бор ҳолатда истиқомат қилмоқда. Агар аёл бирор маҳрами билан эрим олдига сафар қиламан деса, маҳрамини сафар харажатларини қоплашга ёнида маблағи йўқ. Бундай ҳолатда аёл киши қандай қилиб эрини олдига сафар қилиши мумкин, деган масала аҳамиятли масала ҳисобланади.

Бундай ҳолатда аёлнинг маҳрамаларидан бири аёлни аэрапортдан кузатиб юборади. Эр ёки аёлнинг бирор бир маҳрами аёлни нарги томонда кутиб олади. Лекин, аёл уч-тўрт соат самолётда учаётганида ишончли аёллар билан ўтириши ва номаҳрамалардан йироқ бўлиши талаб этилади. Натижада аёл эрини олдига бориб, турли фитна ва гуноҳлардан эминда бўлади.

Аёл киши ишончли одамлар билан тўрт-беш соат самолётда сафар қилиши жоизми?

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида аёл киши маҳрамсиз узоқ масофага сафар қилиши жоиз эмас. Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Авзоий, Имом Муҳаммад ибн Сирийн ва Имом Ҳаммод раҳматуллоҳи алайҳларнинг наздида фитна ва гуноҳни хавфи бўлмаган ўринда аёл киши ишончли одамлар билан маҳрамсиз узоқ масофага сафар қилиши жоиздир. Юқорида зикр қилинган бир неча узрларни эътиборга олиб, қуйида келтириладиган қайдлар билан ҳанафий мазҳаби аёллари Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Авзоий, Имом Муҳаммад ибн Сирийн ва Имом Ҳаммод раҳматуллоҳи алайҳларнинг қавлларига амал қилишга тавсия қилинади:

1. Эр-хотин узоқ муддат бир-бирларидан фироқда бўлганликлари сабали паришон бўлишлари;

2. Ишончли сафардошлар орасида аёлларни бўлиши;

3. Ишончли сафардош аёлларни маҳрамалари бўлиши;

4. Самолётда сафар қилиш асносида аёл киши бирор киши билан фитна ёки гуноҳ қилиб қўйиш хавфи бўлмаслиги;

5. Аёлни аэрапортдан маҳрами кузатиб юбориши;

6. Нарги томондан аёлнинг эри ёки бирор маҳрами кутиб олиши.

Ҳаж сафарига бормоқчи бўлган аёл юқоридаги шартларга тўла риоя қилган ҳолатда ҳаж сафарига чиқиши мумкин. Бундай ҳолатда тўғридан-тўғри парвоз қилишга, яъни ватанидан тўғри маҳрамини олдига учадиган самолётни танлашга эътибор қаратиш лозим.

وَقَالَ حَمَّادٌ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى لَا بَأْسَ لِلْمَرْأَةِ أَنْ تُسَافِرَ بِغَيْرِ مَحْرَمٍ مَعَ الصَّالِحِينَ.

Ҳаммод раҳматуллоҳи алайҳ деди:

Аёл киши маҳрамсиз солиҳлар билан сафар қилишида зарар йўқ” (Фатвои ҳиндия).

فقال مالك تخرج مع جماعة النساء وقال الشافعي تخرج مع ثقة حرة مسلمة وقال ابن سيرين تخرجمع رجل من المسلمين وقال الاوزاعي تخرج مع قوم عدول الخ.

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ деди:

Аёл киши аёллар жамоаси билан сафарга чиқса бўлади”. Имом Шофиий деди: “Аёл киши муслима ҳур ишончли аёл билан сафарга чиқса бўлади”. Ибн Сирийн деди: “Аёл киши мусулмонлардан бўлган ишончли киши билан сафарга чиқса бўлади”. Авзоий деди: “Аёл киши адолатли, солиҳ қавм билан сафарга чиқса бўлади” (Эълоус сунан).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ наздида аёл киши фарз ҳаж ибодатини адо қилиш учун маҳрамсиз аёллар ичида ёки ишончли одамлар билан сафар қилиши жоиздир.

أن المحرم ليس بشرط في الحج الواجب قال الأثرم : سمعت أحمد يسأل هل يكون الرجل محرما لأم امرأته يخرجها إلى الحج فقال : أما في حجة فأرجو لأنها تخرج إليها مع النساء ومع كل من أمنته وأما في غيرها فلا والمذهب الأول وقال ابن سيرين و مالك و الأوزاعي و الشافعي ليس المحرم شرطا في حجها بحال.

Аёл кишига фарз ҳажни адо қилишда маҳрам шарт эмас. Асрам айтди: “Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳажга чиқаётган қайнонага куёв маҳрам бўладими?” деб сўралганда: “Фарз бўлган ҳажда бўлади. Чунки, у аёллар ва ишончли кишилар билан бирга чиқади. Фарзбўлмаганларда эса, ундай эмас” дедилар. Мазҳабнинг қавли аввалгисидир. Ибн Сирийн, Имом Молик, Авзоий ва Шофиий раҳматуллоҳи алайҳлар: “Аёл кишининг ҳажида бирор бир ҳолатда маҳрам шарт эмас” деганлар” (Авжазул масолик).

Ҳанафий мазҳабининг машҳур олимларидан Анвар шоҳ Кашмирий: “Фитна ва гуноҳни хавфи бўлмаса, аёл киши маҳрамсиз ишончли одамлар билан сафар қилиши жоиз” деганлар.

ويجوز عندي مع غير محرم ايضا بشرط الاعتماد والامن عن النفقة وقد وجدت له مادة كثيرة فيالاحاديث.

«Менинг наздимда ишончли аёллар ва фитнадан омонда бўлиш шарти билан маҳрамсиз ҳаж қилиши жоиз бўлади. Мен бу борада ҳадислардан жуда кўп далилларни топдим» (Файзул борий).

Аёл киши сафардан қайтишда ҳам юқоридаги шартларга риоя қилган ҳолда қайтади, яъни аёлни аэропортдан бирор маҳрами кузатиб юборади ва ватанида маҳрами кутиб олади. Сафар давомида эса, ишончли одамлар билан сафар қилиши талаб этилади. Мазкур шартларга риоя қилган ҳолда аёл киши сафар қилиши мумкин.

 

САФАР ЧОҒИДА АЁЛ КИШИНИНГ МАҲРАМИ ВАФОТ ЭТИБ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛАДИ?

 

Сафар асносида аёлнинг маҳрами вафот этиб қолса, аёл нима қилади? Буни бироз тафсил билан баён қилиш лозим. Агар ўз юртидан сафар қилишдан олдин аёлнинг маҳрами вафот этиб қолса, аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқиб кетиши жоиз эмас ва бундай қилиш макруҳи таҳримийдир. Агар маҳрамсиз сафарга чиқиб кетса, гуноҳкор бўлади. Шу боис аёл сафарини бекор қилиб, ортга қайтиши лозим бўлади. Агар сафар қилиш асносида аёлнинг маҳрами самалиётда вафот этиб қолса ва у сабабли транспорт ортга қайтмай тўғри Жидда ёки Мадинага бориб қўнса, бундай ҳолатда аёлнинг ҳукми ҳудди Мадина ёки Жиддада маҳрами вафот этган аёллар ҳукми билан бир хил бўлади, яъни аёлнинг маҳрами вафот этган жойдан Ватанининг масофаси узоқ бўлиб, Макка масофаси яқин бўлса, шаръий ҳукмга биноан аёл ҳамсафарлари билан Маккага бориб ҳаж арконларини тўлиқ адо қилади. Бундай ҳолатда ҳаж қилишни ортга сурмайди. Шунингдек, аёлнинг маҳрами Маккага боргандан кейин вафот этса ёки изсиз ғоиб бўлса, аёл ҳаж арконларини тўлиқ адо қилади. Зеро, аёл учун Саудияга боргандан кейин Маккаи мукаррамадан кўра тинч ва омон жой йўқдир. Шундай экан аёл Маккаи мукаррамага боргандан кейин маҳрами вафот этса, ҳаж арконларини адо қилиши жоиз бўлади.

أَمَّا الْوَاقِعَةُ فِي السَّفَرِ... وَإِنْ كَانَتْ فِي قَرْيَةٍ أَوْ مَفَازَةٍ لَا تَأْمَنُ عَلَى نَفْسِهَا فَلَهَا أَنْ تَمْضِيَ إلَى مَوْضِعِأَمْنٍ.

Сафарда бўлган аёл...агар бирор қишлоқда ёки чўлда маҳрамидан айрилиб қолса ва ўша жойда қолиб ўзини муҳофаза қилишни имконияти бўлмаса, бемалол иддасини давом эттира оладиган жойга боргунича сафарини давом эттираверади” (Раддул муҳтор).

وَإِنْ كَانَ إلَى مَكَّةَ أَقَلُّ مِنْ مُدَّةِ سَفَرٍ ، وَإِلَى مَنْزِلِهَا مُدَّةُ سَفَرٍ مَضَتْ إلَى مَكَّةَ ؛ لِأَنَّهَا لَا تَحْتَاجُ إلَىالْمَحْرَمِ فِي أَقَلِّ مِنْ مُدَّةِ السَّفَرِ.

Агар аёл Маккага яқинроқ бўлиб, сафар муддатидан озроқ масофа қолган бўлса ва ўз манзилигача сафар масофасича йўл бўлса, Маккага кетишда давом этади. Чунки, сафар масофасидан оз масофа қолганда маҳрамга муҳтож бўлинмайди” (Бадоиус саноиъ).

 

САФАР АСНОСИДА ЭР ВАФОТ ЭТИБ ҚОЛСА ЁКИ АЁЛИГА БОИН ТАЛОҚ ҚЎЙСА, БУНДАЙ ҲОЛАТДА АЁЛ НИМА ҚИЛАДИ?

 

Эр-хотин биргаликда ҳаж ёки умра сафарига чиқишса ва тўсатдан ҳаж ёки умра арконларини адо қилишларидан илгари аёлнинг эри вафот этиб қолса ёки эр аёлига боин талоқ ёки муғаллаза талоқ қўйса ва аёл билан бирга бирор маҳрам қолмаса, бундай суратда, яъни идда ҳолатида аёл маҳрамсиз ҳаж ёки умра арконларини тўлиқ адо қила оладими ёки қила олмайдими?

Айни масала борасида ҳанафий мазҳабида еттита шакл мавжуд бўлиб, улардан бештаси жоиз, биттаси жоиз эмас ва биттаси ихтилофлидир. Уларнинг тафсили қуйидагичадир:

1. Маккаи мукаррамага етиб келганларидан кейин юқоридаги воқеалардан бири юз берса, барчанинг наздида аёл маҳрамсиз идда ҳолатида ҳаж ёки умра арконларини адо қилиши кароҳиятсиз жоиздир. Ушбу масала борасида фақиҳлардан қуйидагилар нақл қилинган:

وان كان بينها وبين منزلها مسيرة سفر فصاعدا وبينها وبين مكة دون ذلك فعليها ان تمضى عليهاالخ.

Агар аёл киши борган жойи билан ўзининг аслий манзили ўртасида сафар масофаси ёки ундан кўпроқ бўлса, у билан Макка ўртасида эса, ундан озроқ бўлса, сафарини давом эттириб, ҳажини адо қилаверади” (Татархония);

2. Маккаи мукаррамага етишларидан олдин юқоридаги ҳодисалардан бири юз берса ва ҳодиса жойидан Маккаи мукаррамагача сафар масофасидан кам бўлса, бундай ҳолатда ҳам барчанинг наздида маҳрамсиз Маккаи мукаррамага бориб ҳаж ёки умра арконларини бажариш аёлга жоиз бўлади. Жиддага етиб келгандан кейин офоқий (ҳил ва ҳарамдан ташқарида яшовчи) аёл юқоридаги ҳодисалардан бирига дуч келса, Маккаи мукаррамага бориб, ҳаж ёки умра қилиши мумкин бўлади. Чунки, Масжиди ҳарамдан Жидда шаҳрининг чеккасигача 67 километр бўлиб, у билан сафар масофаси тўлиқ бўлмайди. Шу боис офоқий аёлнинг эри Жидда шаҳрига кирганларидан кейин вафот этиб қолса ёки аёлга боин талоқ воқе бўлса, бундай ҳолатда аёл маҳрамсиз Маккаи мукаррамага бориб ҳаж ёки умра арконларини бажариши жоиз. Буни фақиҳлар қуйидаги тарзда баён қилганлар:

وَإِنْ كَانَ إلَى مَكَّةَ أَقَلُّ مِنْ مُدَّةِ سَفَرٍ ، وَإِلَى مَنْزِلِهَا مُدَّةُ سَفَرٍ مَضَتْ إلَى مَكَّةَ ؛ لِأَنَّهَا لَا تَحْتَاجُ إلَىالْمَحْرَمِ فِي أَقَلِّ مِنْ مُدَّةِ السَّفَرِ.

Агар аёл Маккага яқинроқ бўлиб, сафар муддатидан озроқ масофа қолган бўлса ва ўз манзилигача сафар масофасича йўл бўлса, Маккага кетишда давом этади. Чунки, сафар масофасидан оз масофа қолганда маҳрамга муҳтож бўлинмайди” (Бадоиус саноиъ).

3. Ҳодиса жойидан Маккаи мукаррамагача ҳам ва Ватангача ҳам сафар масофасидан кам бўлса, бундай ҳолатда барчанинг наздида аёлда маҳрамсиз Маккаи мукаррамага бориб ҳаж ёки умра арконларини адо қилиш ёки Ватанига қайтиб кетиш ихтиёри мавжуддир. Лекин, аёл эҳромга кириб олган бўлса, ортига қайтиб кета олмайди. Балки, эҳром шартларига мувофиқ ҳаж ёки умра арконларини мукаммал қилиш учун албатта Маккаи мукаррамага боради. Шу билан эҳром жиноятидан сақланиб қолади. Бу масала борасида фақиҳлардан қуйидаги нақл қилинган:

واجمعوا انه اذا كان دون مسيرة سفر من الجانبين فلها ان تختار الى ايها شاءت.

Агар икки томондан сафар масофасидан камроқ масофа қолган бўлса, аёл киши хоҳлаганини ихтиёр қилишига уламолар ижмо қилганлар” (Татархония).

Юқоридаги ҳолатга Саудиялик аёлларгина дуч келишади. Офоқий аёллар бундан мустаснодир.

4. Юқоридаги ҳодисалардан бири шундай бир жойда юз берсаки, аёл у ерда қолиб идда ўтказай деса, нафсий иффати ва молини сақлашни зиммасига оладиган бирор киши йўқ бўлса, у ердан аёл киши омонлик бўладиган жойгача етиб олиши барчанинг наздида жоиздир. Чунки, Жидда аэропорти аёл учун омонлик бўлмаслиги зоҳир гапдир. Маккаи мукаррамадан Жидда аэропортигача юз километрдан зиёда масофа бордир. Аёлнинг иффати ва омонлиги учун Маккаи мукаррамадан бошқа бирор жой бўлмаса, бундай ҳолатда барчанинг наздида ҳожилар билан Маккаи мукаррамага бориши жоиздир. Маккаи мукаррамага боргандан кейин ҳаж ва умра арконларини адо қилиши мумкиндир. Шунингдек, Ватанидан самалиётга чиқиб ҳавога парвоз қилганидан кейин юқоридаги ҳодисалардан бири юз берса, аёл Маккаи мукаррамага келиб, мазкур йўлга кўра ҳаж ёки умра қилиши жоиз бўлади. Чунки, самалиёт ҳавога кўтарилгандан кейин ортга қайтмайди, балки Жидда аэропортига бориб қўнади. Энди, у ерга боргандан кейин аёлга Маккаи мукаррамага нисбатан омонлик бўладиган яқинроқ жой йўқдир. Бу масала борасида фақиҳлардан қуйидаги лафзлар нақл қилинган:

وان كانت مسيرة ثلاثة ايام إنْ شَاءَتْ رَجَعَتْ وَإِنْ شَاءَتْ مَضَتْ سَوَاءٌ كَانَ مَعَهَا وَلِيٌّ أَوْ لَمْ يَكُنْمَعْنَاهُ إذَا كَانَ إلَى الْمَقْصِدِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ أَيْضًا لِأَنَّ الْمُكْثَ فِي ذَلِكَ الْمَكَانِ أَخْوَفُ عَلَيْهَا مِنْ الْخُرُوجِ.

Воқеа содир бўлган жойдан кўзланган мақсадигача уч кунлик йўл бўлса, аёл киши агар хоҳласа ортига қайтади, хоҳласа йўлида давом этади. Хоҳ у билан биргаликда валиси бўлсин ёки бўлмасин. Унинг маъноси шуки, мақсадигача уч кеча кундизлик йўл бўлса, чунки аёлга у ердан кетишдан кўра қолишлик хавлироқдир” (Ҳидоя).

وفي البناية الخوف عليها من خوف الخروج بغير محرم

Биноя”да маҳрамсиз чиқишдан кўра қолишлиги хавли бўлса” (Биноя).

5. Агар самалиёт Жиддага етиб келишдан олдин бирор шаҳарга қўнса, масалан, Туркияга сўнг юқоридаги ҳодисалардан бири юз берса, бас бундай ҳолатда ҳам Жиддага бориб, у ердан Маккаи мукаррамага бориш жоиз бўлади. Чунки, Туркиядан ватанигача сафар масофаси ва Туркиядан Жиддагача ҳам сафар масофаси бор, лекин самалиёт Ватанга эмас, Жиддага қараб парвоз қилади. Шу билан бир қаторда ҳодиса бўлган жой аёл учун омонлик эмас. Лекин, Маккаи мукаррама омонлик ҳисобланади. Шу боис ҳам Маккаи мукаррамага бориб, фарз ҳажни адо қилиши жоиз бўлади.

Шунингдек, юқоридаги ҳодисалардан бири Мадинаи мунавварада содир бўлса, бундай ҳолатда ҳам аёл киши ҳамсафарлари билан биргаликда Маккаи мукаррамага бориб зиммасидаги фарз ҳаж арконларини адо қилиши мумкиндир. Чунки, Мадинаи мунавварада аёл киши иддаси тугагунча туришига ижозат берилмайди. Бошқа бир тарафдан, Мадина аёлга бегона жой бўлганлиги сабабли омонлик бўла олмайди.

Фойда: Юқорида зикр қилинган бешта шаклда аёл киши маҳрамисиз ҳаж ёки умра амалларини қилиши мумкин бўлади. Қуйида маҳрамсиз сафар қилиши жоиз бўлмаган олтинчи ва еттинчи суратлар баён қилинади:

6. Ҳодиса бўлган жойдан Ватанигача сафар масофасидан кам бўлиб, Маккаи мукаррамагача эса, сафар масофаси ёки ундан зиёда бўлса ва ҳодиса юз берган жойдан ватанига қайтиш хавфли бўлмаса, бундай ҳолатда аёл киши ватанига қайтиши лозим бўлади. Масалан, аёл кишининг уйи Ватанидаги аэропортдан 75 километрдан узоқда бўлса ва эр аёлига кетиш учун тўпланадиган жойда ёки аэропортда боин талоқ қўйса ёки вафот этиб қолса, бундай ҳолатда аёл кишига ватанига қайтиши лозим бўлади.

Аёл киши иддада ўтирган ҳолатида ҳаж ёки умрага сафар қилиши маҳрам билан бўлса ҳам жоиз бўлмайди. Бу ҳақда фақиҳларимиздан қуйидаги иборалар нақл қилинган:

فَإِنْ كَانَ إلَى مَنْزِلِهَا أَقَلُّ مِنْ مُدَّةِ سَفَرٍ ، وَإِلَى مَكَّةَ مُدَّةُ سَفَرٍ فَإِنَّهَا تَعُودُ إلَى مَنْزِلِهَا ؛.

Воқеа содир бўлган жойдан яшаб турган манзилигача сафар муддатидан камроқ масофа, Маккаи мукаррамагача эса сафар мософасича масофа қолган бўлса, аёл киши ўз манзилига қайтади” (Бадоиус саноиъ).

وفي التاتارخانية فعليها ان تعود الى منزلها.

Татархония”да манзилига қайтиши вожиб бўлади”, дейилган” (Татархония).

7. Воқеа содир бўлган жойдан Маккаи мукаррамагача ҳам, Ватанигача ҳам сафар масофаси бўлса ва воқеа содир бўлган жойда аёлга ҳеч қандай хавф-хатар бўлмаса, бундай ҳолатда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ назидада аёл кишини яна бошқа маҳрами бўлсада Маккаи мукаррамага сафар қилиши жоиз бўлмайди. Икки имомайн наздида эса, маҳрами билан Маккаи мукаррамага бориб зиммасидаги фарз ҳажни адо қилиши кароҳиятсиз жоиз бўлади.

Шунинг учун офоқий аёлнинг уйидан аэропортгача сафар масофаси бўлса ва аэропортга етиб келгандан кейин юқоридаги ҳодисалардан бири содир бўлса, ҳазрат Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида бундай ҳолатда аёлга уйига қайтиб кетиши лозим бўлади. Имомайнлар наздида эса, агар аёлни яна бошқа маҳрами бўлса, олган чиптасини бекор қилишга ҳожат йўқ деганлар. Балки, маҳрами билан ҳаж қилиши мумкин бўлади. Бу борада ҳазрат фақиҳлардан қуйидаги лафзлар нақл қилинган:

وان كان من الجانبين مسيرة سفر فانه ينظر ان كان في المصر فليس لها ان تخرج حتى تنقضي عدتهافي قول ابي حنيفة وان وجدت محرما وفي قولهما جاز ان تخرج اذا كان معها محرم ولا تخرج بغير محرمبالاجماع.

Воқеа содир бўлган жойдан аслий ватанигача ва кўзланган жойигача сафар масофасича масофа бўлса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида аёл ҳеч қаерга кетмай ўша жойда иддасини ўтайди. Гарчи сафар қилишга маҳрами бўлса ҳам. Икки имом наздида эса, маҳрами бўлмаса, чиқиши жоиз эмас (маҳрами бориб олиб келгунича ўша жойда бўлиб туради). Агар ўзи билан маҳрами бўлса, бу ердан кетишга ижозат берганлар” (Татархония).

 

ЗАРУРИЙ КЎРСАТМА

 

Мазкур тафсилотлардан икки нарсанинг ҳукми алоҳида-алоҳида эканлиги маълум бўлади. Улар:

1. Идда ҳукми ва унга алоқадор нарсалар;

2. Маҳрамсиз ҳаж сафари жоиз бўлмаслиги.

Аёл киши ҳаж қилиши учун бирор маҳрам ёки эри бўлиши шартдир. Ушбу икки ишдан қайси бирининг аҳамияти зиёда экани чуқур тафаккур юритиш керак бўлган ишлардандир.

Мазкур далиллардан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида идда ҳукми ва унга алоқадор нарсалар аҳмаиятли экани маълум бўлмоқда. Шунинг учун юқорида маҳрами бўлса ҳам сафарни тўхтатиб, уйига келиб идда ўтириши лозим, дейилди.

Имомайнлар наздида маҳрамнинг ҳукми ва унинг аҳамияти зиёда ҳисобланади. Шунинг учун маҳрами бор аёл иддага тегишли нарсаларни тарк қилиб, маҳрами билан сафарини давом эттиради, дейилди.

Юқорида кўрсатилган вазиятга тушиб қолган аёл ўзидан келиб чиқиб, икки қавлдан бирини ихтиёр қилади. Энг яхшиси шуки, бошига тушган вазиятни бирор олимга тақдим қилади ва у олим аёлнинг ҳолатини ўрганиб чиқиб, икки қавлдан бирига амал қилиш маслаҳатини беради.

 

АЁЛНИНГ ЭҲРОМИ

 

Аёл киши эҳромга кириш ниятида икки ракъат намоз ўқиб, салом бергандан кейин талбия айтади. Аёл эҳромдалигида тикилган кийим кийиши жоиздир. Шунингдек, тақинчоқ, қўлқоп ва пайпоқ киши ҳам мумкин. Аёл кишига бошини ёпиши вожиб ва талбия айтиши лозимдир. Лекин, баланд овозда айтиши ва рамал (тавоф вақтида лўккилаб югириб тавоф қилиши) қилиши жоиз эмасдир (Муаллимул ҳужжож).

Шунингдек, ҳайз ёки нифос ҳолатда эҳром боғлаши жоиз, лекин намоз ўқимайди ва тавоф ҳам қилмайди (Мустафоду аҳкоми ҳажж).

انها لا تكشف رأسها وتكشف (الى قوله) ان الاستحباب عند عدم الاجانب واما عند وجودهمفالارخاء واجب عليها عند الامكان (وقوله) وتلبس من المخيط ما بدأ لها كالدرع والقميص والسراويلوالخفين والقفازين (وقوله) وتلبس الحرير والذهب تتحلى باي حلي شاءت (وقوله) فلو حاضت قبلالاحرام اغتسلت واحرمت وشهدت جميع المناسك الا الطواف (وقوله) ولا تجهر بالتلبية بل تسمع نفسهادفعا للفتنة الخ.

Аёл киши бошини очмайди. Бегоналар йўқлиги вақтида очса зарари йўқ. Лекин очмаслиги мустаҳабдир. Бегоналар бор жойда бошини беркитиши вожибдир. Аёл киши нимча, кўйлак, шалвар, маҳси, қўлқоп каби тикилган кийимлардан хоҳлаганини кийиши жоиз. Аёл киши ипак, тилла ва хоҳлаган тақинчоғини тақиши жоиз. Эҳромга киришдан аввал ҳайз кўриб қолса, ғусул қилиб, эҳромга киради ва тавофдан бошқа барча ҳаж амалларини бажараверади. Фитнага қолмаслик учун ўзи эшитадиган даражада паст овозда талбия айтади” (Ғуня жадийд).

 

ЭҲРОМДА АЁЛ КИШИ ЮЗИНИ ЁПИШИ

 

Эҳром ҳолатида аёл киши юзини ёпиши жоиз эмас. Лекин, агар бегоналардан тўсилиш учун юзига парда ташлаб олса, юзига парда тегмай, юзидан узоқда турган ҳолда бўлса жоиздир. Бундай ҳолатда юзга парда тегмаслигига жуда ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади.

ويجوز للمرأة ان تستر وجههما ويديها  وهي محرمة اذا قصدت الستر عن الاجانب بشرط ان تسدلعلى وجهها ساترا لا يمس وجهها عند الحنفية والشافعية الخ.

Аёл киши эҳромда бўлган ҳолатда бегоналардан тўсиниш учун юзи ва қўлларини тўсишлиги жоиз. Лекин, ҳанафий ва шофиийлар наздида парда юзига тегмаслиги шарт” (Китобул фиқҳ).

 

АЁЛ БОШИГА ШЛЯПА КИЙИБ ЮЗИГА ПАРДА ТАШЛАБ ОЛИШИ

 

Аёл киши бошига шляпа кийиб, юзига парда ташлаб олса, нур устига аъло нур бўлади. Чунки, бундай суратда икки иш бирданига ҳосил бўлади:

1. Бегона эркаклардан тўсилиш;

2. Шляпа кийганлиги сабабли юзига мато ёпишмаслиги.

Бундай ҳолатда беихтиёр аёлнинг юзига ташлаб олган пардаси юзига тегиб кетса ва аёл юзига парда тегмаслигига ҳаракат қилса, аёлга ҳеч қандай жарима ёки фидя лозим бўлмайди.

قال القسطلاني وللمرأة ان ترخى على وجهها ثوبا متجافيا عنه بخشبة او نحوها فان اصاب الثوبوجهها بلا اختيار فرفعته فورا فلا فدية والا وجبت مع الاثم الخ.

Қасталоний деди: “Аёл киши юзи билан пардани ўртасини ажратиб турувчи ёғоч ёки темирдан бўлган чамбарак билан юзига нарса ташлаб олиши жоиздир. Юзини тўсган нарсаси беихтиёр шамол ёки шунга ўхшаш нарса туфайли юзига тегса ва аёл дарҳол уни юзидан йироқ қилса, фидя вожиб бўлмайди. Акс, ҳолда фидя вожиб бўлади” (Авжазул маносик).

 

АЁЛНИНГ ЭҲРОМ КИЙИМИ

 

Аёллар учун эҳром ҳолатида бирор махсус кийим кийишларига ҳукм қилинмаган. Ҳа, албатта бир рўмол билан бошини ва сочларини яхшилаб ёпиши мустаҳабдир. Шу билан сочини тўзиб кетиши ва толаларини ерга тўкилишини олдини олган бўлади (Муаллимул ҳужжож).

Агар шляпаси бор бўлса, уни бошига кийиб, уни устидан парда ташлаб олса жоиз бўлади. Шу билан бир қаторда юзига парда тегмаслиги билан бегона эркаклардан ҳам сақланган бўлади.

 

ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЭҲРОМ БОҒЛАШ

 

Ҳайз ҳолатда эҳром боғлаб, Арафот, Муздалифа ва Мино майдонида туриш, шайтонга тош отиш, Сафо ва Марва тепалигида сай қилиш ва бошқа ишларни адо қилиш кароҳиятсиз жоиздир. Лекин, ҳайз ҳолатда тавоф қилиш жоиз эмас.

فلو حاضت قبل الاحرام اغتسلت واحرمت وشهدت جميع  المناسك الا الطواف الخ.

Аёл киши эҳромга киришдан олдин ҳайз кўриб қолса, ғусл қилади, талбия айтиб эҳромга киради ва тавофдан ташқари барча ҳаж амалларини бажараверади” (Ғуня жадийд).

 

АЁЛЛАРГА МАХСУС КЎРСАТМА

 

Йигирма битта масалада аёл кишиларнинг ҳукми эркаклардан бошқа бўлади:

1. Аёл киши эҳромда бошини ёпиб, юзини очиб олади. Агар бошига шляпа кийиб, уни устидан парда ташлаб олса, доимо парда юзига тегмаслигига диққат қилади;

2. Тикилган кийимларни кийиши жоиз;

3. Аёл киши талбияни паст овоз билан айтади;

4. Эҳромга кириш нопок кунларга тўғри келса, намоз ўқимай, унинг ўрнига дуо қилиб ва талбия айтиб эҳром боғлайди;

5. Бошидаги сочлари тўзиб кетмаслиги ва тўкилиб кетмаслиги учун рўмолдан ташқари бир мато билан алоҳида сочини ўзини боғлаб қўяди. Лекин, ушбу мато билан боғлаш шарт ёки лозим эмас;

6. Сафо ва Марва тепалигини сай қилаётган пайтда икки устун орасида югириш аёллар учун суннат эмас;

7. Эҳромдан чиқишда сочни пастидан тўлиқ бир бармоқ миқдорида кесиши кифоя қилади;

8. Нопоклик кунларида тавофдан бошқа барча ҳаж фарзларини бажаради;

9. Наҳр, яъни 10, 11 ва 12 кунлари аёл киши ҳайздан пок бўлмаса, тавофи зиёратни пок бўлгунича кечиктиради. Лекин, унга жарима лозим бўлмайди;

10. Жидда ёки Маккаи мукаррамага боргандан кейин аёлнинг эри вафот этиб қолса ёки аёлга боин талоқ қўйса, бундай ҳолатда ҳаж арконларини тўлиқ адо қила олади;

11. Агар аёл ҳаждан ортга қайтишда ҳайз кўриб қолса, аёлдан видолашув тавофи соқит бўлади;

12. Аёл вафот ёки талоқ иддасида бўлса, идда тўлиқ бўлишидан олдин ҳаж сафарига бориши жоиз эмас. Агар бундай ҳолатда ҳам ҳажга борса, фарз ҳаж адо бўлади. Лекин, қаттиқ гуноҳкор бўлади;

فان حجت وهي في العدة جازت بالاتفاق وكانت عاصية.

Аёл киши идда вақтида ҳаж қилса, ҳажи зиммасидан билиттифоқ адо бўлади. Лекин, қаттиқ гуноҳкор бўлади” (Ғуня жадийд).

13. Кўплаб бепарво аёллар эҳром ҳолатида ва ҳаж сафарида аёллар юзларига парда ташлашлари жоиз эмас, деб тарқатадилар. Ваҳоланки, ҳаж сафарида бепарда юриш кўплаб гуноҳларга сабаб бўлади. Яна бошқа бир мулоҳаза шуки, баъзи парда ташлаб олган аёллар ўзга мамлакат аёлларини бепарда кўрганларидан кейин уларга ўхшашга ҳаракат қилишади. Бу афсусланарли гапдир. Аёллар парда ташламасалар эркаклар ўз назарларини сақлашлари мушкул бўлади. Шунингдек, маҳрам сифатида аёл билан сафарга чиқмоқчи бўлган эркак бадназар бўлса, у билан аёл сафарга чиқиши мумкин эмас.

والمحرم انما يجوز له المسافرة معها اذا امن على نفسه الشهوة اما اذا لم يأمن وكان اكبر رأيه انه لوخلا بها او سافر معها او مسها ان يشتهيها لم يحل له ذلك الخ.

«Аёл киши маҳрами билан бирга шаҳватидан омонда бўлсагина биргаликда сафарга чиқиши мумкин. Агар ўзини тия олмайдиган ёки ёлғиз қолса ёки биргаликда сафар қилса ёки бадани баданига тегса шаҳвати қўзғолиб кетишидан омонда бўлмаса, биргаликда сафар қилиши ҳалол бўлмайди» (Ғуня жадийд).

Шу боис ҳаж сафарига чиқаётган опа-сингилларимизга ўзларини иффатларини сақлаш ва эркакларни ноқулай вазиятга солиб қўймасликлари учун пардага алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Шу билан маҳбуб ибодат, яъни ҳаж гуноҳнинг турли кўринишларидан эминда бўлади.

انها لا تكشف رأسها وتكشف (الى قوله) ان الاستحباب عند عدم الاجانب واما عند وجودهمفالارخاء واجب عليها عند الامكان (وقوله) وتلبس من المخيط ما بدأ لها كالدرع والقميص والسراويلوالخفين والقفازين (وقوله) وتلبس الحرير والذهب تتحلى باي حلي شاءت (وقوله) فلو حاضت قبلالاحرام اغتسلت واحرمت وشهدت جميع المناسك الا الطواف (وقوله) ولا تجهر بالتلبية بل تسمع نفسهادفعا للفتنة الخ.

Аёл киши бошини очмайди. Бегоналар йўқлиги вақтида очса зарари йўқ. Лекин очмаслиги мустаҳабдир. Бегоналар бор жойда бошини беркитиши вожибдир. Аёл киши нимча, кўйлак, шалвар, маҳси, қўлқоп каби тикилган кийимлардан хоҳлаганини кийиши жоиз. Аёл киши ипак, тилла ва хоҳлаган тақинчоғини тақиши жоиз. Эҳромга киришдан аввал ҳайз кўриб қолса, ғусул қилиб, эҳромга киради ва тавофдан бошқа барча ҳаж амалларини бажараверади. Фитнага қолмаслик учун ўзи эшитадиган даражада паст овозда талбия айтади” (Ғуня жадийд).

14. Тавоф қилиш асносида рамал қилиш аёлларга суннат эмас;

15. Тавоф қилаётган пайтда аёл ҳайз кўриб қолса, ўша заҳоти тавофини тўхтатиб, пок бўлганидан кейин тавофини қайтадан қилади;

16. Сай қилаётган пайтда ҳайз кўриб қолса, сайни охиригача тўлиқ қилади;

17. Аёл киши таматтуъ ниятида мийқотдан умра қилишга эҳром боғлаб, умра арконларини адо қилишдан илгари ҳайз кўриб қолса ва ҳаж амаллари бошлангунича ҳайздан пок бўлмаса, умра эҳромидан чиқиб, ҳаж учун эҳром боғлайди ва ҳаж амалларини бажариб бўлгач, умра қазосини адо қилади. Лекин, биринчи боғлаган эҳромидан умра қилмай чиққанлиги учун зиммасига қон вожиб бўлади ва унинг ҳажи таматтуъ эмас, балки ҳажи ифрод бўлади (Фатҳул мулҳим);

18. Аёл мийқотдан қирон ҳажига эҳромга кирса ва ҳайз сабабли ҳаждан олдин умрани қила олмаса, ўша эҳромда ҳаж қилади ва ҳаждан олдин умра қилмагани учун зиммасига қон вожиб бўлади ва умранинг қазосини адо қилади. Қироннинг шукронасига адо қилинадиган қон зиммасидан соқит бўлади.

ولو لم يطف لعمرته او طاف لها اقله ولو بعذر كحيض مثلا حتى وقف بعرفة ارتفضت عمرته وانلم ينو الرفض لانه تعذر عليه اداؤها لو اداها بعد الوقوف لصار بانيا افعال العمرة على افعال الحجج وهوعكس المشروع وبطل قرانه وسقط عنه دمه وعليه قضاؤها بعد ايام التشريق ودم رفضها الخ.

Ҳайз каби узр туфайли умрасини тавофини қила олмаса ёки тавофни учтасинигина қилган бўлса ва арафотда вуқф қилгунича ҳайздан пок бўлмаса, умраси бекор бўлади. Бекор қилишни ният қилмаса ҳам. Чунки, унга умрани адо қилиш узрли бўлиб қолди. Мабодо, арафотда вуқф қилгандан кейин умранинг тавофини қилса, ҳаж ишларини тепасидан умрани ишларини бажарган бўлади. Бу эса шариатга зиддир ва қиронга қилган нияти ботил бўлади. Қирон учун сўйиладиган қон ҳам соқит бўлади. Ташриқ кунларидан кейин умрани қазосини қилади ва умрани қолдирганлиги учун жонлиқ сўяди” (Ғуня жадийд);

19. Ҳайз қони аёл ихтиёридан ташқари бўлиб, ҳаж вақтида ҳайз кўриб қолган аёл ғамга тушиб, хафа бўлмаслиги лозим. Лекин, ҳайзни тўхтатиш учун аёл киши дори истеъмол қилса ва ҳайз қони тўхтаса, аёл пок бўлган ҳисобланади ва тавоф қилиши мумкин бўлади. Лекин, бундай қилиш аёл соғлигига таъсир кўрсатади;

20. Ҳаждан кейин тезда ортга қайтиш лозим бўлса, аёл эса ҳайз ҳолатда бўлгани учун тавофи зиёратни қилмаган бўлса, пок бўлгунича тўхтаб туриши лозим бўлади. Чунки, тавофи зиёратсиз ҳаж дуруст бўлмайди. Агар аёл ҳайз ҳолатида тавофи зиёрат қилиб юборса, қилган тавофи жоиз бўлади. Лекин унинг зиммасига мол ёки туя сўйиш вожиб бўлади;

21. Шаръий маҳрамсиз ёки эрсиз аёл киши ҳаж сафарига бориши жоиз эмас. Агар маҳрамсиз бориб ҳаж қилса, зиммасидан фарз ҳаж соқит бўлади. Лекин, қаттиқ гуноҳкор бўлади.

 

[1]  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. Т.: Шарқ, 2008. Ж. I. – Б. 444.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдирrdquo Оли Имрон 97 оят. . . Абу давоми...

8501 05:00 / 16.01.2017
Aйтaйлик, Aллoҳ имкoн бepиб, ҳaжгa бopишгa қapop қилдингиз, тaйёpгapликни нимaдaн бoшлaш кepaк Kўплap йўлдa кepакли мoлдyнё, кийимкeчaк вa бoшқa aшёлap ҳaқидa ўйлaй бoшлaйди. Бy мyтлaқo давоми...

1147 11:36 / 05 июнь
.Ташриқ кунлари, луғатда .офтобда қуритиш кунлари, деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун .ташриқ кунлари, саналади. Илгари ўша кунлари давоми...

7915 17:04 / 15 июнь
1356. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси давоми...

5520 17:51 / 04.08.2017