1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Қуръони Карим ҳаж ҳақида

09:00 / 28.05.2024 2785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло:

«Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бор. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят) деган.

«Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилувчилар, (ибодатда) қоим турувчилар ҳамда рукуъ, сажда қилувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда ва озиб кетган уловлар устида узоқ-узоқ йўллардан келсинлар. Ва ўзлари учун бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора, фақирларга ҳам едиринглар. Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва «Қадимги уй»ни тавоф қилсинлар», деганимизни эсла» (Ҳаж сураси, 26-29-оятлар).

Аллоҳ таоло шундай деган:

«Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳоли­нгизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмига мувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадйи қилиб, Каъбага етказишдир. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки шу баробарида, ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўрсин учун рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ авф қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом олур. Зотан, Аллоҳ азиз, интиқом эгасидир» (Моида, 95-оят).

«Эсла, вақтики, Байтни одамлар учун «масаба» ва омонлик жойи қилдик ва: «Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг» (дедик). Ҳамда Иброҳим ва Исмоилга: «Байтимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун покланглар», деб амр этдик.  Эсла, Иброҳим: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», деди. (У Зот:) «Ким куфр келтирса, озгина баҳраманд этаман, сўнгра олов азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон борар жой!» деди. Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб, (дедилар): «Роббимиз, биздан қабул қил, албатта, Сен Ўзинг эшитувчисан, билувчисан. Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен Ўзинг тавбани кўплаб қабул қилувчисан, раҳмлисан. Роббимиз, уларнинг ичига ўзларидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Расул юбор. Албатта, Сен Ўзинг иззатлисин,  ҳикматлисан» (Бақара сураси, 125-129-оятлар).

«Масаба» «одамлар қайта-қайта келиб, тўймайдиган жой» дегани.  

«Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлган ҳадйи (вожиб). Ҳадйи ўз жойига етмагунча сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, унга рўза тутиш ёки садақа бериш, ёхуд қурбонлик сўйиш ила фидя (вожиб). Агар тинч бўлсангиз, ким умрадан ҳажгача баҳраланган бўлса, унга муяссар бўлган ҳадйи (вожиб). Ким топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганингизда рўза тутиш (вожиб). Ана ўша тўлиқ ўн кундир. Бу аҳлу оиласи Масжидул-Ҳаромда яшамайдиганлар учундир. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир. Ҳаж маълум ойлардир. Ким уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади. (Йўлга) озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари! Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ. Арафотдан қайтиб тушганингизда, Машъарул-Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. Сизни ҳидоятга бошлагани учун У Зотни зикр қилинг. Дарҳақиқат, илгари адашувчилардан эдингиз. Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар ва Аллоҳдан мағфират талаб қилинглар, Аллоҳ  мағфиратлидир, раҳмлидир. Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг. Одамлардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейди ва охиратда унга насиба йўқдир» (Бақара сураси, 196-200 оятлар).

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажга борган ҳожиларнинг ҳаж асносидаги энг ҳаёжонли ва умидвор дамларидан бири ҳажар аласвадни ўпиш ва силаш экани шубҳасиздир. Муқаддас қора тошни ўпиш, унга давоми...

7274 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳ таолога етишиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқмоқ керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма давоми...

5125 09:00 / 03.06.2024
Ҳаж ва умрага оид ибодатлар шаръий истилоҳда .нусук, дейилади. Бу ибодатлар уч турга ndash ифрод, таматтуъ ва қиронга бўлинади. Уларда адо этиладиган амаллар эҳром, давоми...

10686 09:00 / 12.06.2024
Жиърона mdash бу ер ўша маконда яшовчи бир аёлнинг исми билан номланган. Бугунги кунда у Сараф водийси бошланишида, Масжидул Ҳаромнинг шарқийшимолий томонида давоми...

1021 15:39 / 27 май
Аудиолар

210859 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130124 14:35 / 11.08.2021