1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Муздалифада бўлиш

16:52 / 14 июнь 10118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан баъзи кишилар Муздалифа чегарасига ҳали кириб бормай тўхтайдилар, баъзилари ўтиб ҳам кетадилар. Шунга эҳтиёт бўлиб, чегарада туриш лозим. Бу ерда хуфтон вақтида шом ва хуфтон намозлари қўшиб ўқилади. Агар бирор киши билмасдан шомни йўлда ўқиган бўлса, қайтариб ўқийди.

Бу кечанинг фазли жуда улуғ бўлиб, баъзи уламолар уни жума ва қадр кечаларидан ҳам афзал дейишган. Бу ерда такбир, тасбеҳ ва дуоларга машғул бўлиш керак.

Тонг отгач, бомдод намозини аввалги вақтида ўқиб, Муздалифада туриш (вуқуф) бошланади. Бу туриш вожибдир. Қуёш чиқишига оз қолганида Минога қараб йўлга тушилади.

Аёллар, қариялар, касаллар, болалар қийналишдан қўрқишса, Муздалифада тўхтамай, тўғри Минога боришса бўлади.

Шайтонга тош отиш

Минога келиб жойлашиб бўлгач, энди тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни етти дона тош отилади. Тошни Муздалифадан ёки хоҳлаган бошқа жойдан териб олса бўлаверади. Фақат одамлар отган тошлардан бўлмаслиги керак. Майда тошлар терилади, ҳажми нўхатдан каттароқ бўлса яхши.

Тош отиш чоғида ҳар бир ҳожининг Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, қурбонликка сўйгани олиб кетаётганларини, уларнинг йўлини шайтон тўсиб чиқиб, иғво қилмоқчи бўлганини, шунда Иброҳим алайҳиссалом тош отиб уни қувлаганларини эслаши лозим.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мино масжидидан кейинги жамрага тош отсалар, еттита майда тош отар, ҳар гал тош отганда такбир айтар эдилар. Сўнг унинг олд томонига ўтиб, қиблага юзланган ҳолда турганча икки қўлларини кўтариб, дуо қилар эдилар. У зот узоқ турар эдилар. Сўнг иккинчи жамрага келиб, унда ҳам еттита майда тош отар, ҳар гал тош отганда такбир айтар эдилар. Сўнг водийнинг чап ёнига тушиб, қиблага юзланган ҳолда икки қўлларини кўтариб дуо қилар эдилар. Кейин Ақабадаги жамрага келиб, унда ҳам еттита майда тош отар, ҳар бир тош (отиш)да такбир айтар эдилар. Сўнг у ерда тўхтаб турмай, жўнаб кетар эдилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шайтонга тош отиш – Аллоҳ таолонинг амри қандай бўлса ҳам, унга бўйсунишга тайёрлик рамзи, Аллоҳ таолога қулчиликнинг изҳоридир. Шу билан бирга, тош отиш ёмонлик ва шайтоний ишларни қувиш рамзидир.

Ҳайитнинг биринчи куни Жамратул Ақоба деб номланган жойда тош отилади. Уни Жамратул Кубро, Жамратул Ухро деб ҳам аташади. Тош отиладиган жойга нисбатан Мино томонда туриб, орада беш газ миқдорича масофа қолдириб (узоқроқ бўлса ҳам майли), бармоқларининг учи билан отиш керак.

Ҳар бир тош «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар» деб отилади. Агар тош бирор одамга ё нарсага тегиб кетса ҳам махсус жойга тушса бўлди, ҳисобга ўтади. Лекин кўзланган жойга етмаса, бошқатдан отиш вожиб бўлади.

Иккинчи кyни yч жoйдa тoш отилaди. Mинoдaн юpиб кeлгaндa дacтлaб дуч кeлинaдигaн Жaмpaтyл-yлa деган epгa eтти дoнa тoш юқopидa aйтилгaндeк oтилaди.

Cўнг биp чeтгa ўтиб, қиблaгa қapaб дyo қилинади. Toш oтилaдигaн иккинчи вa yчинчи жoйлаp Жaм­paтyл вycтo вa Жaмpaтyл Ақобa деб номланади.

У ерлapдa ҳaм xyдди биpинчи жойдaги ҳoлaт тaкpopлaнaди. Фaқaт yчинчи мақoмдa тoш oтилгaндaн кeйин тўxтaмaй кeтиш лoзим.

Иккинчи вa yчинчи кyнлapи тoш oтишнинг вaқти зaвoлдaн кeйин тo қyёш бoтгyнчa бўлиб, заволдан олдин отиш жоиз эмас. Қyёш бoтгaч отиш эса мaкpyҳ бўлaди. Aгap кимдиp тoнг oтгyнча ҳaм oтмaca, жoнлиқ cўйиши вoжиб бўлaди.

Ҳайитнинг учинчи кyни ҳaм шy тapзда тoш oтилaди. Aгap ҳoжи тўpтинчи кyни ҳaм Mинoдa қoлca, yнгa ўшa кyни ҳам тoш oтиш вoжиб бўлaди. Қoлгaн вaқтдa ҳoжи янa кўпpoқ ибoдaт билaн мaшғyл бўлaди.

Тошни отиб бўлиб, тўхтаб турмай, у ердан кетиш лозим. Биринчи тошни отиш билан «лаббайка» айтиш тўхтатилади. Биринчи куни тош отиш вақти ўша куннинг субҳи содиғидан бошлаб то келаси куннинг субҳи содиғигачадир. Лекин ўша куни заволгача отиш – суннат.

Кимнинг узри бўлса, қуёш ботгунча отса бўлади. Тонг отгунга қадар отмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Қуёш ботгандан кейинга қолса, макруҳдир. Аммо аёллар, қариялар, касаллар ва ёш болалар қуёш ботгандан кейин отишлари афзал. Ҳозирги кунларда ҳаж қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда, айниқса, тош отиш жойлари одам энг кўп тўпланадиган, тиқилинч жойларга айланиб қолди. Чунки бир неча миллион одам қисқа вақт ичида, торгина жойда етти донадан тош отиши лозим.

Шунинг учун ҳар бир инсон бу ишнинг нозиклигини ҳис қилиб, одоб билан, бировларга озор бермай ҳаракат қилиши керак бўлади. Шу ҳолатни эътиборга олиб, уламоларнинг фатволари билан тош отиладиган жой ҳозирги кунда бир неча қаватли қилинган. Иккинчи-учинчи қаватлардан отишнинг ҳеч бир камчилиги йўқ.

Тош отишга қурби етмайдиган кишиларнинг (ёш болалар, касаллар, кексалар, ҳомиладор аёлларнинг) ўрнига уларнинг вакиллари тош отиб қўйса бўлади.

Жобир poзияллoҳy анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж қилдик, биз билан аёллар, ёш болалар бор эди. Ёш болалар ўрнига талбия айтдик ва тош отдик».

Мазкур узрли кишиларнинг одам кўплигидан издиҳомга кириб тош отишлари қийин бўлади, вақт ўтиб кетади, тош отишни эса, қазо қилиб бўлмайди. Узрли кишидан вакил бўлган одам тош отиладиган ҳар бир жойга борганда аввал ўзиникини, ке­йин вакил қилган кишиникини отади. Аввал уч жойда ўзиникини отиб бўлиб, кейин вакил қилганнинг тошларини уч жойда алоҳида отишига ҳожат йўқ. Етти тошнинг ҳар бири алоҳида отилади. Жамлаб отиш мумкин эмас.

Минодаги жамаротларга қайси кунгача тош отиш зарурийдир? Аллоҳ таоло ҳожиларга қурбон ҳайити кунидан кейинги икки кун, яъни зул-ҳижжанинг ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларини Минода ўтказишни ихтиёрий қилиб қўйди. Ушбу икки кунда учта жамаротга тош отиб, ортга қайтиб келинади. Шунингдек, ҳайит кунидан бошқа бир кун, яъни ўн учинчи кун ортиқча қолиб тош отган ва ортга қайтиб келган кишига хараж ва гуноҳ йўқдир.

Жоҳилият пайтида ўн учинчи куннинг тошини отишни ҳам зарурий деб билишар эди. Ўн иккинчи кун Минодан ортга қайтиб боришни гуноҳ деб билишар эди. Бошқа бировлар ўн иккинчи куни Минодан ортга қайтиш зарур, у ерда ўн учинчи кун қолиб кетишни эса, гуноҳ деб билишар эди. Аллоҳ таоло мусулмонларга очиқ-ойдин равшан қилиб, иккисида ҳам гуноҳ йўқ, деди.

Тош отиб бўлингач, ифрод ҳажни ният қилган киши сочини олдириши ёки қисқартириши мумкин. Мабодо қисқартирмоқчи бўлса, баъзиларга ўхшаб, қулоқнинг орқасидан ёки бошқа жойларидан салгина қисқартириб қўйиши тўғри эмас, бaлки ҳaммa жoйидaн баравар қиcқapтиpиш лoзим. Aммo coчни тўла oлдиpиш aфзaл.

Ифpoд ҳажни ният қилгaн киши қypбoнлик қилмoқчи бўлca, coчини жoнлиқ cўйиб бўлгaндaн кeйин oлдиpиши ёки қиcқapтиpиши кepaк. Cўнгpa эҳромдaн чиқaди.

Taмaттyъ вa қиpoнни ният қилгaнлapнинг шyндоқ ҳaм қypбoнлик қилишлapи вoжиб, шyнинг yчyн yлap тoш oтгaндaн cўнг aввaл қypбoнлик қилa­дилap, кeйин coч oлдиpиб, эҳромдaн чиқадилap.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг умр сафари китобидан)

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Каъбанинг хазинаси, деганда жоҳилият даврида Каъбага ишлатиш учун тўланган ва ҳожат бўлмаганлиги учун унинг ичига кўмиб қўйилган мол тушунилади. 1585. Оиша давоми...

7801 08:59 / 04.08.2020
Тaвoфи вaдoъ тaвoфи сaдaр ҳaм дeйилaди. Бу тaвoф oфoқий ҳoжининг зиммaсигa Мaккaи мукaррaмaдaн қaйтaётгaн вaқтидa вoжиб бўлaди. Ушбу тавофга тегишли муҳим масалалар қуйида давоми...

3482 05:00 / 16.01.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. давоми...

1348 13:08 / 15 июнь
.Ташриқ кунлари, луғатда .офтобда қуритиш кунлари, деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун .ташриқ кунлари, саналади. Илгари ўша кунлари давоми...

7914 17:04 / 15 июнь