1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазон манзаралари (Биринчи бағишлов)

14:16 / 10.06.2017 4146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

(Биринчи бағишлов)

Рамазон! Исми шарифингга жонлар нисор бўлсин сенинг. Хуш келдинг, қутлуғ ва ўтлиғ ойим! Номингни қўрқмасдан, оғзимизни тўлдириб айтадиган замонларга етиб келганимизга шукрлар! Сен Аллоҳ берган мустақиллигимизнинг жондек азиз неъматисан. Озодлигимиз, ҳурлигимизга эш бўлиб қайтадан туғилдинг. Умринг боқий бўлсин. Жаннатмакон деб ном олган Ўзбекистонимиз сарҳатларида қанотларингни кенг ёзавер. Ҳа, қулоч отавер. Эркин‑эркин нафас олавер.

Оҳ... Қатоғонга учраган йиллар... Йиллар... Муборак номингни тилга олишга зор эдик‑а?! Биз учун зоҳиран саробга айланиб қолган эдинг. Аммо ботинимизда мудом яшардинг. Сени оқламоқ, ёқламоқ бўлганларнинг ҳоли нималар кечди‑я?! Сендек бир руҳий қувватни афюнга чиқариб қўйдилар‑а, мохи Рамазоним! Шукрким, Аллоҳим ярлақаб, бари орқада қолди. Ўтмишда қолгани рост бўлсин‑а! Биздан узоқлаб, узоқлаб узлатга кетаверсин‑а...

Сен ойлар ичида иймон, эътиқод, тинчлик ойисан. Аллоҳимнинг амри, сенинг шарофатинг билан Рамазонгинам! Ер юзидаги жангу жадал маҳаробалар тўхтагусидир. Илоҳо, тўхтасин‑а! Жанжалкаш тарафлар иймонга келсинлар‑а! Оналар, болалар, кексаларнинг кўз ёшлари дарё бўлмасин‑а! Бегуноҳ қонлари тўкилмасин‑а!

Сен шундай ойсанки, сенинг шарофатинг билан осмон дарвозалари очилади. Аллоҳимнинг раҳматлари ёғилади. Фаришталар тушиб келиб, солиҳ амалларимизни даргоҳи Илоҳийга кўтаради.  Сен шундай ойсанки, сенинг шарофатинг билан ўттиз кун мобайнида жаннат эшиклари очилади, ёпилмайди. Дўзах эшиклари эса ёпилади, очилмайди. Сен шундай ойсангки, сенинг шарофатинг билан шайтони лайиннинг оёқ‑қўлларига кишан тушади. Токи Муҳаммад алайҳиссалом умматлари Рамазон ҳаловатини топсинлар, роҳатлансинлар, дўзах азобларидан қутилсинлар учун. Сен шунчалар улуғ ойсанки, ойлар Султони деган шарафли номинг бор. Рамазон ойида Аллоҳнинг каломи – Қуръони Карим ер юзига тушган. Сенда шундай бир улуғ кеча борки, у минг кечадан яхшидир. У Қадр кечасидир. Кимки бедор бўлиб, ибодатда ушбу кечани топса, икки дунё саодатига эришгани шудир.

Хуш келдинг, эй Қуръони Карим нозил бўлган ой! Сени соғиндик, интиқлик билан кутдик. Сенга етганлар бор, етмаганлар бор. Илоҳо, етмаганларни Аллоҳ раҳматига олсин, етганларнинг иймонларини, умрларини, ризқларини янада зиёда қилсин. Омин!



Эркин Малик



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз ибн Ҳажар .Фатҳул Борий,да шундай деган .Ушбу ривоятда Умар ибн Хаттобнинг таровеҳ ҳақидаги амрлари келтирилган ривоятда Убай ўқиб берган намознинг неча давоми...

4257 18:18 / 16.06.2017
Рўзадор одам тили ва бошқа аъзоларини ҳаром ишлардан, гуноҳлардан тийиши лозим. Ана шунда рўзанинг асл маъноси бўлмиш тийилишни амалга оширган бўлади.Икки давоми...

4779 16:10 / 31.05.2017
Ҳар йили турли миллат вакиллари бўлган мусулмонлар дунё бўйлаб ўзлари учун жуда муҳим бўлган муқаддас ой Рамазон ойини интиқлик билан кутадилар. Нега Рамазон ойи давоми...

5300 17:30 / 16.06.2017
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

6338 12:40 / 18.06.2017