1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аз-Заҳабий

22:00 / 27.04.2017 4128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимнинг тўлиқ исми қуйидагича: Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз ибн Абдуллоҳ Шамсиддин Абу Абдуллоҳ ал-Туркманий ад-Диёрбакрий ал-Фариқий ад-Дамашқий аз-Заҳабий аш-Шофий.

Аз-Заҳабий ҳижрий 673 йилда Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. Аз-Заҳабий исми эса отасининг касбига нисбат берилган бўлиб, «заргарнинг ўғли» деган маънони англатади.
Аз-Заҳабий 75 йил умр кўрди ва ислом оламида ҳадис илмининг султони, қомусий илмга эга тарихчи, шажарашунос ва шайхул ислом сифатида ном қозонди.

Ҳадис илми билан шуғулланишни у 18 ёшидан бошлади ва Балабак, Ҳимс, Ҳама, Алеппо, Триполи, Набулус, ар-Рамла, Коҳира, Искандария, қуддус, Ҳижоз ва бошқа жаъми 30та турли шаҳарда таълим олди. Сўнг Дамашқ шаҳрига қайтиб, ҳадис илмидан дарс берди, ислом оламида машхурликка
эришган китобларни ёзди.

73 ёшида кўз нуридан айрилди ва икки йилдан сўнг фоний дунёни тарк этди. Учта фарзанд қолдирди: катта қизининг исми Амат ал-Азиз, иккита ўғлининг исми Абдуллоҳ ва Абу Ҳурайра Абдураҳмон. Иккинчи ўғли кейинчалик ҳадис илми пешвосига айланиб, Ибн Насриддин ад-Димашқи ва Ибн Ҳажар каби олимларга дарс берди, отасидан эшитган кўплаб ҳадисларни ривоят қилди.

Аз-Заҳабийнинг ҳадис ва фиқҳ соҳасидаги энг эътиборли устозлари сифатида қуйидаги исмларни санаш мумкин:

1. Ибн аз-Заҳири (Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳалаби)
2. Ал-Абарқуҳи (Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Мисри, ҳижрий 701 йилда вафот этган).
3. Шайхул-Ислом Ибн Дақиқ Ийд. Аз-Заҳаби унинг олдига илм ўргангани келганида, Ибн Дақиқ Ийд Аз-Заҳабийни имтиҳон қилиб «Аб Муҳаммад ал-Ҳилолий ким?» дуб сўраган. Аз-Заҳабий «Суфён ибн Уйайна» деб тўғри жавоб бергач, Ибн Дақиқ Ийд уни шогирдликка қабул қилган.
4. Шарофиддин ал-Димяти (Абдулмўъмин ибн Халаф), ўз даврида Мисрнинг етук ҳадисшуноси сифатида танилган.
5. Имом Шофий (Жамолиддин Абу ал-Маъли Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий аз-Замалкани ад-Димашқий аш-Шофий, ҳижрий 727 йилда вафот этган), Аз-Заҳабийнинг унга «қози ал-қузот, ислом динининг олмоси, суннат давомчиси» деб таъриф берган.

Аз-Заҳабийнинг машхур асарлари:

1. Тарих ал-Ислам. Ислом динининг энг катта библиографик энциклопедияси.
2. Ал-Ибар би Ахбар Ман Абар. Олимлар ҳақида кенг библиографик тарих.
3. Дувал ал-Ислам. Сиёсий шахслар ва воқеалар ҳақида библиографик тарих.
4. Сияр Аълам ан-Нубала. Ҳажмига кўра «Тарих ал-Ислам»дан кичикроқ, аммо янги маълумотлар билан бойитилган ўзига хос қомусий китоб.
5. Тазкира ал-Ҳуффаз. Ҳадис олимлари тазкираси. Абу Бакр Сиддиқдан бошлаб то Аз-Заҳабий давригача ўтган ҳадис ровийлари ва олимлари ҳаётига бағишланган асар. Ал-Суюти бу китобни ўз зам ондошлари билан бойитиб, «Табақат ал-Ҳуффаз» асарини ёзган.
6. Ал-Муин фи табақат ал-Муҳидиссин, ҳадис олимлари ҳақида мўъжаз дарслик.
7. Табақат ал-қурра, қуръон олимларининг ҳаётига бағишланган китоб.
8. Тазҳиб ал-Камал, Ал-Муззининг «Ал-Кутуб ал-Ситта»да номи учраган ҳадис ровийлари биографиясига бағишлаб ёзган 35 китобдан иборат асарига ёзилган қисқартирилган шарҳ.
9. Ал-Кашиф фи Марифа ман лаҳу ривая фи ал-Кутул ал-Ситта. «Тазҳиб»нинг қисқартирилган шарҳи.
10. Ал-Мужаррад фи Асмаъ рижал ал-Кутуб ал-Ситта. «Кашиф» асарининг қисқартирилган шарҳи.
11. Мизан ал-Иътидал фи Нақд ал-Рижал, Ибн Адининг заиф ровийларга бағишланган «Ал-Камил фи ал-Дуафа» асарининг қисқартирилган ва тузатилган шаҳи.
12. Ал-Муғни фи ал-Дуафа, «Мизан» асарининг қисқартирилган шарҳи.
13. Ал-Руват ал-Сиқат ал-Мутакаллим фиҳим бима ла южибу раддаҳум. Ишончлилиги шубҳа остига олинмайдиган ҳадис ривийларига бағишланган китоб.
14. Ман тукуллима фиҳи ва ҳува мавассақ ав Салиҳ ал-Ҳадис. Ишончлилиги яхши ва қабул қилса бўладиган ҳадис ривийларига бағишланган китоб.
15. Зикр ман йуътамад қавлуҳу фи ал-Жаҳр ва ал-Таъдил. Ишончлилиги жаҳр ва таъдил йўлида текширилган ҳадис ривийларига бағишланган китоб.
16. Мухтасар Сунан ал-Байҳақий.
17. Мухтасар китаб ал-ваҳм ва ал—илҳам ли Ибн ал-қаттан.
18. Ал-тажрид фи асма ал-Саҳаба, Саҳобалар ҳақида луғат.
19. Мухтасар ал-Мустадрак ли ал-Ҳаким, Ал-Ҳакимнинг «Мустадрак» асарига қисқа шарҳ.
20. Мухтасар тарих Найсабур ли ал-Ҳаким. Ал-Ҳакимнинг Нишопур олимлари ҳаётига бағишланган тарихий китобига ёзилган қисқа шарҳ
21. Ал-Мунтақа мин тарих Хваризм ли Ибн Арслан, Ибн Асакир замондоши томонидан Хваризм тарихига ҳақида ёзилган саккиз китобдан иборат асарнинг биринчи китобига бағишланган китоб.
22. Муъжам ал-Шуюх. Катта нашри ал-Кабир, кичикроқ нашри эса ал-Сағир ёки ал-Латиф деган қўшимча билан айтилади. Бу мўъжамлар Аз-Заҳабининг шайхлари билан учрашувлари ва ёзишмаларига бағишланган. Унда 1300 шайхнинг ҳаёти ҳикоя қилинган.
23. Ал-Муъжам ал-Мухтасс би муҳаддиси ал-Аср. Аз-Заҳабийнинг таржимаи ҳоли билан бошланган ва унинг ҳадис илмидаги шайхлари ҳаётига бағишланган китоб.
24. Ал-Амсар Зават ал-Асар, Мадинаи мунавваранинг таърифи билан бошланган ва бошқа тарихий аҳамиятга эга шаҳарларга бағишланган китоб.
25. Мухтасар ал-Муҳалла ли Ибн Ҳазм, Ибн Ҳазмнинг фиқҳ қўлланмасига ёзилган шарҳ.
26. Наба ад-Дажжал. Дажжол мавзусига бағишланган ҳадис ва ривоятлар монографияси.
27. Ал-Кабаир. Аз-Заҳабийнинг энг кўп тарқалган китоби. Қуръон ва ҳадисда тилга олинган гуноҳлар, уларга белгиланадиган ҳадд, Аллоҳ ва пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) лаънатлаган гуноҳ ишлар ҳақидаги китоб.
28. Баян Зағл ал-Илм ва ал-Талаб.
29. Ал-Насиҳа Аз-Заҳабия. 55 ёшлигида ёзилган ва Ибн Таймияга йўллаган мактуби.
30. Ал-Динар мин ҳадис ал-машайих ал-кубар, қисқароқ санадга эга ҳадислар ривоят қилган кекса шайхларнинг ровийларига бағишланган китоб.
31. Фадл Ая ал-Курси.
32. Ал-Улув ли ал-Али ал-ғаффар. Ёшлигида Ибн Таймиянинг таъсирида ёзган ва кейин инкор қилган асари.

Доктор Г.Ф.Ҳаддад

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исмоил ибн Абдуллоҳ ал Хузоий менга мана бу ривоятни айтиб берди.Басра аҳлидан, Муҳолаба уруғидан бўлган бир киши Бармакийлар даврида баъзи юмушлар билан давоми...

3329 17:02 / 24.12.2022
20 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси, Авлиё домла маҳалласи ҳозирги Жийдакапа кўчасида истиқомат қилувчи Охунд дада маҳдум 18901972 хонадонида давоми...

1783 13:00 / 21.02.2022
Муҳаддис, илм талабида юрт кезган, садуқ Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Моҳиён Журжоний.Найсобурда Дабарий, қози Исмоил, Тамтом, Али ибн давоми...

1392 10:00 / 01.11.2020
Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид давоми...

2003 11:00 / 09.09.2022
Аудиолар

137266 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7535 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57340 14:35 / 11.08.2021