1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий

22:00 / 27.04.2017 4179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий 1114 ҳ.й.нинг 14 шавволида пайшанба куни Деҳлидаги Пухлат қишлоғи Музаффарнагар маҳалласида таваллуд топган.

Унинг тўлиқ исми — Аҳмад Қутбуддин ибн Абдураҳим ибн Важиҳуддин ал-Умарий ад-Деҳлавий. Аҳмад Шоҳ Валиюллоҳ лақаби билан машҳур бўлган. "Шоҳ" форсча сўз бўлиб, у султон маъносини англатади. Аҳмад илм ва тасаввуф бобида етук оиланинг фарзанди бўлганлиги боис, унга "шоҳ" сўзи нисбат тариқасида берилган, шу билан бир қаторда, унинг отасига ва фарзандларига ҳам шу нисбат берилган.
Деҳлавий 5 ёшга етганда, таълим ола бошлаган. Унинг илк устози ўзининг падари бузруквори бўлган. Етти ёшгача Қуръонни ёд олиб, форс ва араб тилларини мукаммал ўргана бошлаган. Шундан сўнг ҳадис, фиқҳ, усул, тафсир, фалсафа илмларини эгаллаб, ўзи ҳам дарс бера бошлаган. Ўша вақтда Мулла Низомуддин ас-Сахолавий исмли ўз даврининг эътиборли устози мадрасаларида ўқитилаётган дарсларнинг ёнига сарф, наҳв, мантиқ, фалсафа, риёзиёт, балоғат, калом илми каби дарсларни ҳам жорий этган. Бу дарслар ҳозиргача ўқитилиб келинмоқда.
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий ўқиган китоблар орасида араб тилида таълиф этилганлари бисёр эди. Шу боисдан ҳам у ҳар қандай йўл билан бўлса-да, араб тилини чуқур ўрганишга ҳаракат қилган. Ҳижозда таълим олган вақтларида ҳам араб тили билан мунтазам шуғулланган. " Ҳужжатуллоҳу-л-болиға" номли шоҳ асаридан келиб чиқиб, тарихчи Ибн Халдун унинг араб тилида янги бир услубчи эканлигини эътироф этган.
Деҳлавий кучли билимга эга бўлиш билан бир қаторда, талабаларга дарс бериш асносида ўзининг илмини ҳам мунтазам равишда такомиллаштириб борган. Отаси 1131 йилда вафот этгандан кейин у ўзи очган "ар-Роҳимия" номли мадрасада дарс бера бошлаган. Қисқа фурсат ичида юксак мавқега ва кўплаб шогирдларга эга бўлган. Унинг ушбу фаолияти 12 йил давом этган.
У илм ўргатиш билан бир қаторда 14 ёшга етганда, нақшбандия тариқатини ҳам маҳкам тутган. Бу соҳада анча муваффақиятларга эришиб, тариқат одобини мустаҳкам ўрганган.
Имом Деҳлавий Ҳиндистонда жуда катта исломий билимга эга уламолардан бири бўлган. Баъзи олимлар Деҳлавийни ҳаттоки, "Ҳиндистон Ғазолийси" деб ҳам атаганлар, чунки у ўз ҳаёти давомида диний илмларни ўргатишни ва ҳаётга татбиқ этишни бошлаган қалдирғочлардан бири эди. Баъзилар эса у ҳақда шундай дер эдилар: "Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий Машриқнинг Ибн Таймиясидир, чунки у Машриқда бидъат ва хурофотга қарши курашганлардан ҳисобланади".
Имом Аҳмаднинг илми денгиз каби бўлиб, дунёқараши ҳам жуда кенг бўлган. У араб тилида араблардек, форс тилида асл эронликлардек сўзлаша олган ҳамда мазкур тилларда асарлар ёзган. Аммо Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг араб тилидаги асарлари кўпроқ бўлиб, улар турли мавзуларни қамраб олган. Жумладан, қуйида асарлар унинг қаламига мансубдир:
1. «Аз-Заҳровин» — бу асарда «Бақара» ва «Оли Имрон» суралари тафсир қилинган.
2. «Ал-Фазл ал-кабир» — бу асарда тафсир қилиш усуллари ёритилган бўлиб, унда асосан Қуръонга тегишли бўлган илмлар, харфларнинг таъвили, муқаттаъот ҳарфлар ва бошқалар тўғрисида маълумотлар мавжуд.
3. «Ал-Фатҳ ал-мунир» — бу асарда «ал-Фазл ал-кабир» китобининг 5-қисми ёритилган бўлиб, ундан фарқли равишда Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ғариб ҳадислар билан тафсир қилинган.
4. «Ал-Арбаъин» — қирқ ҳадисдан иборат асар. Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий уларни танлашда Имом ан-Нававий қўллаган усуллардан фойдаланган. Аммо унинг ўзига хос томони — устози Абу Тоҳирдан ривоят қилинган санади Али ибн Абу Толибга бориб тақалишидир.
5. «Ал-Мусаффо шарҳ ал-муватто» — Яҳё ибн Яҳё ал-Лайсий ривояти билан ёзилган асар.
6. «Изолату-л-хафа ан хилофати-л-хулафо» — сиёсат ва ҳокимият билан боғлиқ бўлган билимларни ўз ичига қамраб олган асар.
7. «Ат-Тафҳимот ал-илоҳия» — тасаввуф ва иршод соҳасига тааллуқли бўлган асар.
8. «Ҳужжатуллоҳу-л-болиға» — исломшунослик, ҳадисшунослик, ислом фалсафаси ва шариат сирларини ёритишга бағишланган асар.
«Ҳужжатуллоҳу-л-болиға» — Деҳлавийнинг шоҳ асарларидан бири бўлган. Ушбу асар шариат қонун-қоидаларининг сир-асрорларини ёритишга бағишланган. Унда ислом ҳуқуқшунослигининг фалсафий асослари баён қилинган. Китобнинг ҳар бир боби ўзига хос бўлиб, ундаги мавзулар бошқа асарларда такрорланмайди. Ушбу китоб араб тилининг қўлланилиши, ибораларнинг кучлилиги, жумлалардаги мантиқнинг тиниқлиги, ҳар бир фикрга келтирилган далилларнинг аниқлиги билан бошқа асарлардан фарқ қилиб, муаллифнинг ислом дини бўйича кенг тафаккурга эга эканлиги ҳамда ақлий илмларни пухта билганлигидан дарак беради.
Ушбу китоб Мисрда уч марта чоп этилган. Асар Ҳиндистондаги олий ўқув юртларида ҳозирга қадар ўқитилиб келинмоқда.
Деҳлавий меросини ўрганар эканмиз, қуйидаги хулосаларга келдик:
Валиюллоҳ Деҳлавий қомусий олим сифатида тафсир, фиқҳ, ҳадис, илоҳиёт, тил ва тасаввуф соҳаларида самарали ижод қилган.
Валиюллоҳ Деҳлавий фиқҳда ҳам, ақида масалаларида ҳам ҳанафийлик эътиқодида бўлган, шу боис, унинг қатор асарлари фиқҳ илмига бағишлаган.
Унинг «Ҳужжатуллоҳу-л-болиға» асари XVIII асрда исломшунослик нуқтаи назаридан Ҳиндистонда долзарб бўлган мавзуларни қамраб олган муҳим манбадир.

Озода ЗОҲИДОВА, Тошкент ислом университети магистранти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, ҳозирги Тўрақўрғон кўчасида туғилиб, катта бўлган Яҳёхон тўра ибн Файзихон тўра 19 аср ўрталарида маълум сабабларга кўра, она давоми...

3220 14:18 / 11.02.2022
Имом, фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Матта Самарқандий Иштихоний Шофеъий.Иштихон ndash Самарқанддан етти фарсах узоқликда жойлашган катта қишлоқ.319 йилда давоми...

1701 11:00 / 06.06.2021
Куфа муҳаддиси, беназир аллома Абу Бакр Абу Букайр Лайс ибн Абу Сулайм ибн Зунайм Кўфий. Абу Суфён ибн Ҳарб Умавийнинг мавлолари. Оталари Абу Сулаймнинг Айман, давоми...

2093 10:40 / 16.08.2021
Доктор Муҳйиддин Аввома 1976 йили Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. Отаси шайх Муҳаммад Аввома билан Мадинаи мунавварага келганида уч ёшда бўлган. Сўнг Мадинани ватан давоми...

204 14:36 / 11.11.2023
Аудиолар

137635 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7544 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57701 14:35 / 11.08.2021