1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Мусулмон мусулмоннинг қонини тўкиши, молини олиши ва шаънига тегиши ҳаромдир

21:06 / 21.04.2017 3779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўминнинг мўминда ҳақлари бор. Ислом риштаси бу ҳуқуқларни мўминларнинг гарданига вожиб қилди. Ушбу улуғ ришта ёрдамида ҳар бир мўмин-мусулмон ҳурмат ва муҳофазага эга бўлади. Ислом деб аталган бу муқаддас ришта берган муҳофаза ва ҳурматни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва ҳеч қачон уни бузиш мусулмонларга ҳалол бўлмайди. Мазкур ҳуқуқлар Қуръони каримда лўнда қилиб қисқа айтилган бўлса, суннати мутаҳҳара уни кенгайтириб тушинтириб берган.

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا  (سورة النساء/36)

Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яxшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди.

Баъзи муфассирлар араб тили қоидалари асосида Аллоҳга ибодат қилиш ва унга ширк келтирмасликни кейинги сўзлар шарҳлаб берган деганлар. Яъни, ота-она, қариндошларга, етим ва мискинларга, жами қўшниларига яхшилик қилиш қилиш, чиройли муомала ва муносабатда бўлиш Аллоҳга ибодат қилиш бўлади, деганлар.

Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 

-Мусулмоннинг мусулмонда олтита ҳаққи бор: 1. Учрашганда саломлашиш; 2. Таклиф қилса, қабул қилиш; 3. Маслаҳат, насиҳат сўраса, масалаҳат бериш, насиҳат қилиш; 4. Атса уриб, Аллоҳга ҳамд айтганда, унга жавоб бериш (ташмит); 5. Касал бўлганда кўргани бориш; 6. Вафот этганда  жанозасида қатнашиш. (Муттафақ алайҳ)

Мўмин-мусулмоннинг шаънини ҳимоя қилиш ҳамда уларга қилиш мумкин бўлмаган ишлар тўғрисида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 

-(Ёмон) Гумон қилишдан сақланинглар! Чунки, гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Пойлоқчилик ва жосуслик қилманглар. (Дунё ишларида бир-бирингиз билан) Ким ўзарга ўйнаманглар. Бир-бирингизга ҳасад қилманглар. Бир-бирингиз билан жаҳл, ғазаб қилишманглар. Аллоҳ таолонинг ака-ука бўлган бандалари бўлинглар! Мусулмон мусулмоннинг бир туғишган инисидир. Ўз инига зулм қилмайди. Уни хорламайди. Ҳақоратламайди. Тақво мана бу ердадир,- деб кўкракларига ишора қилдилар. 

Кишининг ёмонлиги мусулмон биродарини қанчалик таҳқирлаши билан ўлчанади. Ҳар бир мусулмон гарданига бошқа мусулмоннинг қонини тўкиши, унинг обрў-шаънига тажовуз қилиши ва молини ўзлаштириши ҳаромдир. (имом Бухорий ва Муслим ривоят қилдилар)

Эр-хотин ўртасидаги ақди никоҳ риштаси каби мусулмонлар ўртасидаги ака-укалик, биродарлик риштаси ҳам шунчалик мустаҳкам бўлиши керак. Бу ришта ўз ичига қуйидагиларни муҳофаза қилишни олади: аввало, мол-мулкининг ҳуқуқи, яъни бутунлиги, ҳалол-пок бўлиши, биронта одам уни олиб қўйишига йўл қўймаслик;  кейин жасади, яъни саломатлигини муҳофаза қилиши, жисмига шикаст етказилишига йўл қўймаслик буюрилади. Тилини сақлайди - тил билан азият етказишдан ўзини ва ўзгаларни тияди. Қалбини асрайди - уни ҳасад, адоват ва бошқа шу кабилар билан тўлдирмайди. Дўстига нисбатан қалбида доимо яхшиликларни истайди.

Мазкур ҳуқуқларга риоя қилиш дўстликни мустаҳкамлайди, унинг умрини узайтиради, кишиларнинг бир-бирига меҳр-оқибатини зиёда қилади. Қадрдон дўстлик ва ошна-оғайничилик Аллоҳ таолонинг розилиги учун муҳаббатли бўлган бандаларнинг ҳалқасига боғлайди. Унинг ҳузуридаги энг улуғ ажр-савобларнинг эгалари бўладилар.

Ироқ ва Шомдаги ислом душманларининг асл башарасини очиб таш-лашга бағишланган, одамларни огоҳликка чақирилаётган тадбирлар бўлиб ўтяпти. Унда намойиш этилган видеолавҳаларда бу бузғунчи бандитлар тўдаси муқаддас динимиз шаънини топтаётганларига гувоҳ бўлдик. Уларнинг бирон бир иши динимиз аҳкомларига тўғри келмайди.

Ўша лавҳаларнинг бирида ўзбек тилини расвосини чиқариб гапираётган бир бадбахт “Биз Иброҳим алайҳиссаломнинг йўлини тутамиз”,- деб, Қуръони каримдаги айнан уларнинг қилаётган ишларига маъноси зид бўлган оятни ўзларига муносиб қилиб маъносини айтиб берди.

Қуръони каримни мана шундай сўзма-сўз қилиб, ҳам хато билан маъно беришнинг ўзи жиноят ҳисобланади. Оғир гуноҳлардан бўлади. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Қуръонга ўз раъйи (фикри, мулоҳазаси) билан маъно айтса, жаҳаннамдан ўзига жой ҳозирласин”,- дедилар. Шу биргина ҳадиснинг ҳукми уларнинг қанчалик хато ва тубан йўлда эканларига далил бўлади.

Қон тўкиш, инсоннинг азиз жонини бежон қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ай-ниқса, мен мусулмонман, деб турган, Аллоҳ ҳаққи раҳминг келсин, деб турган бегуноҳ инсонларни ўлдириш Қуръони карим оятлари билан ҳам, жаноб Расул акрам алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари билан ҳам қатъиян таъқиқланган. Бу ишни қилганларнинг жазоси абадий жаҳаннам бўлади, деб ҳукм қилинган. Яна бир оятда эса, бир бегуноҳ инсонни ўлдирган кимса, гўёки бутун оламдаги инсонларни ўлдирганнинг гуноҳини олади. Бир инсонни қутқариб қолган киши эса, бутун оламдаги инсонларни сақлаб қолганга бериладиган савобларга эга бўлади,- дейилган.

Бу набокорлар эса, ўзларига “ислом давлати” деб ном қўйиб олиб, тинч-ликни бузишга, одамларни исломга бўлган меҳрини қозониш ўрнига қаттиқ нафратини қўзғатишга, тараққиёт, фаровонликни ҳароба ва вайронгарликка айлантиришни амалга оширмоқдалар. Фақат ислом олимларини эмас, бошқа дин олимлари ва черковларнинг хизматчиларини ҳам қатли ом қилмоқдалар. Олимларни ҳурмат қилиш, улардан илм-маърифат ўрганиш каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг улуғ суннатларига қарши чиқиб, олимларни портлатиб юборяптилар.

Машҳур воқеада бир саҳобий жанг майдонида ғаним томондан бир киши калимаи шаҳодатни айтиб турса-да, жонини сақлаш учун шундай қиляпти деб, уни қатл этди. Бу хабар жаноб Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб келганда: 

-Калимани айтиб турган бўлса ҳам, уни ўлдирдингми?! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берса ҳам уни ўлдирдингми?!- деб ниҳоятда қаттиқ хафа бўлдилар. Шу сўзларини такрор-такрор айтдилар. Ҳалиги саҳобий, шу иш бўлгандан кейин исломга кирсам эди, деб қилган ишидан жуда пушаймон бўлди.

Хабарларда: Ҳазрат пайғамбаримиз калимани айтса бўлди, бизга шуниси етарли, қалбларини Аллоҳнинг ҳукмига топширамиз,- дер эдилар.

Бир одамга дин йўлида қарши чиқиш учун ўша одамнинг динга қаршили-гини исботлаш, қўлида қуроли борлигини кўриш, агар унга қаршилик кўрсатмасдан жим турса, жонига тажовуз қилиши мумкин бўлган ҳолат ва яна бир қатор шартлар ўз ҳақиқатини топгандагина давлат ёки шунга ваколати бор идора томонидан қарши курашиш эълон қилинади. 

Ислом душманлари бирон бир шариат аҳкомларига риоя қилмай, ўз бошимчалик билан, зўравонлик билан ўз мақсадларини амалга оширмоқдалар. 

Эри ўлган аёлнинг иддасини Аллоҳ таолонинг ўз тўрт ойу ўн кун деб белгилаган. Бу вафот этган эрнинг ҳурмати учун, шунингдек, насл бузилмаслиги учун жорий этилган. Мазкур ишга риоя этиш инсон обрўси ва наслини ҳимояси экани ҳеч кимга сир эмас. Улар эса, бу ҳукмларга ҳам қараётган-лари йўқ. Ҳақиқатда ҳам, улар илмсиз, маърифатсиз, ақлсиз жангари аҳмоқлар тўдасидирлар.

Аллоҳ таоло уларнинг фитнасидан халқимизни, фарзандларимизни асра-син. Юртимизни тинч, фаровонлигимизни зиёда қилсин. Ироқу Шомда чиқаёт-ган бу фитна-фасодларни ўз ичидан йўқ бўлиб кетишини Аллоҳ таъминласин.


Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом 

           институти катта ўқитувчиси,

Тошкент шаҳар “Яккасарой” жоме масжиди

                      имом хатиби З.С.ШАРИФОВ



السنة النبوية مكانتها و أثرها في حياة مسلمي البوسنة و الهرسك - (6 / 154)

رابعاً : العلاقات الاجتماعية بين البشانقة و المسلمين الأتراك ، و بخاصةٍ علاقة المصاهرة ، حيثُ كثُرت حالات زواج المسلمين من فتياتٍ نصرانيَّات ، كما جاء في كتاب القس بوسيدرسكي الذي بعث به إلى البابا سنة 926هـ/1520م و من الطبيعي أن تُسلم الفتيات المتزوّجات من مسلمين ثمَّ تؤثرن على بنات جنسهن و تدعوهنّ للزواج من المسلمين ، الأمر الذي نتج عنه ظهور أسلوبٍ جديدٍ في الدعوة إلى الإسلام بين أفراد الأسرة الواحدة ، و تكوين روابط جديدة من المودة و الرحمة إلى جانب الإيمان و الدعوة (1) .

خامساً :الحوافز المادِّية التي يحظى بها المسلمون ، بدءاً من وضع الجزية عنهم و انتهاءً بتأهُّلهم لتولي المناصب العُليا في دولة الخلافة ، علاوةً على رغبة عددٍ من أصحاب الثروات في حماية أملاكهم و ثرواتهم ، حيث (( كلُّ المسلم على المسلم حرام : دمه و ماله و عرضه )) (2) ، كما مهَّد الانتماء إلى الإسلام طريق التحرر و الانعتاق أمام الرقيق و الأسرى ، ممَّا يجعل لهذا

الحافز أثراً كبيراً في إقبال البشانقة على الإسلام (3) .

__________

(1) ... انظر : نياز شكريتش : انتشار الإسلام في البوسنة ، ص : 135 .

(2) ... أخرجه مسلم (2564) في البر والصلة ، باب : تحريم ظلم المسلم و خذله و احتقاره و دمه و عرضه و ماله ، و أبو داود (4882) في الأدب ، باب : في الغيبة ، و الترمذي (1927) في البر والصلة ، باب : ما جاء في شفقة المسلم على المسلم ، و ابن ماجة (3933) في الفتن ، باب : حرمة دم المؤمن وماله ، و أحمد 2/277 و0 36 من حديث أبي هريرة - رضي الله عنه - .

(3) ... انظر : مُحمَّد خليفة : الإسلام و المسلمون في بلاد البلقان ، ص : 94 .

... و بول كولز : العُثمانيَُون في أوروبا ، ص : 118 .

و الدكتور جمال الدين سيِّد مُحمَّد : البوسنة ، ص : 15 .

و نويل مالكوم : البوسنة ، ص : 103 .

المحبة في الله - (1 / 9)

لكل مسلم على أخيه المسلم حقوقا ، و هذه الحقوق أوجبها عقد الإسلام ، و صارت لكل مسلم بهذا العقد حرمة ، لا يحل لأحد أن ينتهكها ، و قد أتت جملة من هذه الحقوق ، و بيان لهذه الحرمة من كلام النبي صلى الله عليه و سلم ، فمن ذلك قوله صلى الله عليه و سلم : " حقّ المسلم على المسلم ستّ : إذا لقيته فسلّم عليه ، و إذا دعاك فأجبه ، و إذا استنصحك فانصح له ، و إذا عطس فحمد الله فشمته ، و إذا مرض فعده ، و إذا مات فاتبعه " (متفق عليه)

و في بيان حرمة المسلم ، و ما لا يجوز للمسلم أن يقع فيه مع سائر المسلمين قوله صلى الله عليه و سلم :" إياكم و الظنّ فإنّ الظنّ أكذب الحديث ، و لا تحسّسوا ، و لا تجسّسوا ، و لا تنافسوا ، و لا تحاسدوا ، و لا تباغضوا ، و كونوا عباد الله إخوانا ، المسلم أخو المسلم ، لا يظلمه و لا يخذله و لا يحقره ، التقوى ههنا … و يشير إلى صدره ، بحسب امرئ من الشرّ أ يحقر أخاه المسلم ، كل المسلم على المسلم حرام : دمه و عرضه و ماله " (رواه الشيخان)

إنّ عقد الأخوة رابطة بين الشخصين كعقد النكاح بين الزوجين ، و يترتب على هذا العقد حقوق المال و البدن و اللسان و القلب ، و بمراعاة هذه الحقوق تدوم المودة و تزداد الألفة ، و يدخل المتعاقدين في زمرة المتحابين في الله ، و ينالان من الأجر و الثواب ما أسلفناه

1) حقوق الأخوة في المال :

- فمن حقوق المال الواجبة إنظاره إلى ميسرة إن كان غريما ، قال تعالى :" و إن كان ذو عسرة فنظرة إلى ميسرة" (البقرة 280) ، و قال صلى الله عليه و سلم :" من يسّر على معسر يسّر الله عليه في الدنيا و الآخرة" ( مسلم و غيره)

- و من حقوق الأخوة المواساة بالمال : و هي كما قال العلماء على ثلاث مراتب :

1) أدناها أن تقوم بحاجته من فضل مالك،فإذا سنحت له حاجة،وكان عندك فضل، أعطيته ابتداءً ولم تحوجه إلى السؤال،فإن أحوجته إلى السؤال،فهو غاية التقصير في حقّ الأخوة




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Спорт мусобақаларида қатнашувчилар зафар қозонишлари учун йил бўйи тайёргалик кўришлари ҳаммамизга маълум. Демак биз ҳам ғолиб бўлиш учун тайёргарлик кўришимиз давоми...

3073 21:14 / 18.06.2023
Ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб р.а. Шомга келганларида унинг олдига қора кийим кийган ёшлари улуғ қария роҳиб келади. Умар р.а. уни кўриб йиғлайди. Шунда Умар давоми...

3142 15:35 / 22.04.2017
Маълумки инсон руҳ ва танадан ташкил топган. Инсон танаси кучқувват берадиган, саломатлигини сақлаб турадиган етарлича озуқага эҳтиёжманд бўлгани сингари, руҳи давоми...

2782 15:19 / 22.04.2017
Сени мухтож ва бекорчи қилиб қўядиган амалларни қилмагин ва илмни ўзигина қўлдан тутмаслигини яхши билгин. Буни мисоли шунга ўхшашки агар саҳродаги кишининг 10та давоми...

6222 09:48 / 24.03.2017