1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ХУСУСИДА ИСЛОМНИНГ ТАМАЛ АСОСЛАРИ

14:26 / 15.03.2017 6343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ҳалол нарсаларнинг аслидадир.
2. Ҳалол ва ҳаром қилиш ҳаққи ёлғиз Аллоҳга оиддир.
3. Ҳалолни ҳаром ёхуд ҳаромни ҳалол қилишлик Аллоҳга ширк келтириш билан тенг.
4. Ҳаром қилинган ҳар бир нарса унинг зарарли бўлганлигидандир.
5. Ҳалолда ҳаромдан сақланишга етарли барча нарса мавжуд.
6. Ҳаромга олиб борувчи ҳар бир нарса ҳаромдир.
7. Ҳаромни ҳалол қилишлик учун хийла қилиш ҳаром ҳисобланади.
8. Яхши ният ҳаромни ҳалол қилмайди.
9. Шубҳали бўлган ҳар бир ишдан сақланмоқ лозим.
10. Ҳаром ҳар бир киши учун ҳаромдир.
11. Заруратлар ҳазарли ишларни мубоҳ қилур.

 

ЖОҲИЛИЯТ ДАВРИДА ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ

Жоҳилият давридаги ҳалол ва ҳаром тушунчаси ҳақида шуни айтиш мумкинки, зулм ва зулмат ҳоким бўлган у даврларда инсонлар ҳаром ва ифлос нарсаларни ҳалол деб билганлар ва аксинча, ҳалол ва покиза неъматларни ўзларига ҳаром қилиб олганлар. Илло бу хусусда ҳар қандай меъёр ва чегарани оёқ ости қилиб тубанлик ва гумроҳлик ботқоғига ботганлар Бу борада бутпараст, аҳли китоб ва бошқа баъзи миллатларнинг ҳолатлари бир хилдир.
Бу ҳолат икки кўринишда юзага чиқмоқда. Яъни, ҳалол ва ҳаромга нисбатан бундай гумроҳона муносабатда бўлганлар икки тоифага бўлинади. Биз шартли равишда меъзоннинг ўнг ва сўл қанотига ажратган ҳолда уларнинг ҳолатларини баён қиламиз:
Ўнг қанотдагилар: булар вужудни азоб ичида қолдириш, ҳалол ризқларни ҳаром қилиб олиши ва Аллоҳ таоло бандалари учун яратиб қуйган зийнат ва гўзалликларни хуш кўрмаслик каби баъзи ифлос тамалларга асосланган Ҳиндистон Брахманизми ва дунёдан юз ўгирган насронийликнинг ботил йўлини тутган гумроҳ мазҳаблардир. Жумладан, Ўрта асрларда бидъат ва хурофотлар қоронғулиги бутун насроний оламини қоплаб олган эди. Насронийликнинг роҳиблар табақаси бу қоронғуликнинг манбаи ҳисобланарди. Роҳиблар Аллоҳ таоло инсонларнинг яхшилиги учун яратган барча пок ва ҳалол неъматлардан воз кечиб, бу ҳасонотларни ўзларига ҳаром қилиб олганлар. Шу даражага етганларки, ҳатто оёқ ювишни гуноҳ, ҳаммомга киришни маъсият, руҳга озор берувчи бир иш деб билганлар.
Сўл қанотдагилар: Эронда вужудга келган чегарасиз бир ҳалол фалсафасини олға суриб, инсонларга ҳамма нарсани - ҳатто номус, иффат, шараф ва муқаддас нарсаларни мубоҳ қилган ва инсонларнинг бу қадриятларни истаганча паймол қилишлари мумкинлигини иддао этган "Маздак" ва шу каби мазҳаб ва тариқатлардир.
Жоҳилият давридаги арабларга келсак, уларнинг ҳалол ва ҳаром хусусидаги мезонлари ақл ва мантиққа эмас, балки ҳавоий нафсга асосланган эди, яъни улар нафс ва ҳирсларига мос келган ҳар қандай ишни қилардилар: ичкилик ичиш, устама фоиз олиш, аёлларга зулм ва тажовуз қйлиш ва шу каби ҳолатларни ўзларига мубоҳ ва ҳалол деб билганлар. Бундан ҳам ёмонроғи жин ва шайтонларга эргашиб, ўз болаларини тириклайин кўмар, исканжа билан ўлдирар эдилар. Аллоҳ таоло бу хусусда Қуръони Каримда шундай хабар беради:
"Шунингдек, шайтонлари мушрикларни қалок этиш ва динларни чалкаштириб юбориш учун улардан кўпларига ўз болаларини ўлдиришни (яъни, ўз бутлари учун қурбон қилишни) чиройли кўрсатиб кўйди. Агар Аллоқ хохлаганида бу ишни қилмаган бўлур эди. Бас, уларни туҳмат бўхтонлари билан тарк қилинг!" (Анъом сураси -137).
Ушбу оятдан очиқ-ойдин маълум бўлишича, улар қалбларидаги оталик шафқатини чиқариб ташлаганлар ва шу тариқа Аллоҳ таолонинг амрига қарши келганлар.
Мушрикларнинг жин ва шайтонлардан бўлган йўлбошчилари жоҳил кимсаларга ўз фарзандларини ўлдиришликни чиройли қилиб кўрсатиб, бу йўл билан гўё уларни келадиган балои қазолардан омон қолишларини "таъминлаганлар". Яъни, у йўлбошчилар бу фикрни жоҳил мушрик ва бутпарастларнинг қалбига жойлаганлар. Бу фикр қуйидагилардан иборат:

1. Болаларни ўлдириш, келган ва келиш эҳтимоли бўлган баъзи фалокатларни ва фарқликни қайтаради...
2. Агар фарзанд қиз туғилса, келгусида отасининг номусига ёмон доғ тушиш мумкин...
3. Болаларни қурбон қилиш билан илоҳларга янада яқинлашади...

Қарангки, ўз фарзандларини сўйиб ёхуд тириклайин тупроққа кўмиб қурбонлик қилишни ҳалол билган бу маҳлуқлар, аксинча, ҳалол бўлган неъматларни ўзларига ҳаромлаштириб олганлар. Бу ҳам етмаганидек ботил фикрларини диннинг бир ҳукми сифатида қабул этиб, уларни Аллоҳга нисбатан берар эдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бундай ёлғон ва бўҳтонларини қуйидагича рад қилади: "Улар ўзларича: "Мана бу ҳайвон ва экинлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина (яъни, бутхона хизматчилари ва эр кишиларгина) ейдилар. Бу қайвонларни эса миниш ҳаром қилинган", дедилар. Улар ҳайвонларни (сўйишда) Аллоҳнинг номини зикр қилмайдилар, (балки бутларнинг номини айтадилар ва мана шу қилмишларини Аллоҳ амри деб) У зотга туҳмат қиладилар. Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга Ўзи жазо беражак", (Анъом сураси-138)
Қуръони Карим ҳалол бўлган нарсаларни ҳаром ва ҳаром нарсаларни ҳалол деб билган бундай гумроҳларнинг ҳолатини бизга баён этади: "Ўз болаларини ақлсизлик қилиб жоҳиллик билан ўлдирган ва Аллоҳга туҳмат қилиб Аллоқ берган ризқни ҳаром қилиб олган кимсалар муҳаққақки, (ўзларига) зиён қилдилар. Улар аниқ адашдилар ва Тўғри Йўлга югурувчи бўлмадилар". (Анъом сураси-140).
Ислом келишининг илк кунлариданоқ бу гумроҳликни ва дастлаб бу ҳолатни ислоҳ қилиш учун ўзининг ҳалол ва ҳаромга асосланган асосларини ўртага қўйгандир. Ҳалол ва ҳаром хусусида адолат ва тенгликни мезон қилиб, инсонларни пок ва ҳалол нарсаларга буюрди, нопоклик ва ҳаромлардан қайтарди. Бу амр ва наҳийлардан йўлга чиққан ва шаклланган Ислом уммати шу тариқа ўнг ва сўлқанотдаги гумроҳлар орасида буюк бир қоя каби қад кўтариб Аллоҳ таолонинг "Инсонлар учун чиқарилган энг хайрли уммат" деган васфига сазовор бўлди ва энг тўғри йўл бўлган ўрта йўлни танлади.

ҲАЛОЛ НАРСАЛАРНИНГ АСЛИДАДИР

Бу хусусдаги исломий ҳукм шу: Аллоҳ таоло яратган барча нарсаларда асл (яъни, асос моҳият), уларнинг ҳалол ва мубоҳ бўлишини белгилайди. Бевосита Аллоҳ таоло ҳаром эканлигини очиқ далиллар билан билдирган нарсалардан бошқа ҳеч қандай ашёда ҳаром ҳукми йўқ.
Ислом уламолари ҳар нарсанинг аслда ҳалол ва мубоҳ бўлишига Қуръони Каримнинг очиқ оятларини далил келтирганлар:"У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсни яратди. Сўнгра самога юзландида, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани билгувчидир". (Бақара сураси - 29).
"У Ўз томонидан (яъни, Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят ибратлар бордир". (Жосия сураси-13).
"(Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни, моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми? Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва ёрқин китоб-ҳужжатга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида мужодала қилурлар". (Луқмон сураси-20).
Аллоҳ таоло, инсонга кўпгина фойдалар таъмин этган нарсаларни унинг учун яратгандан сўнг яна уларни ҳаром қилиб инсонни маҳрумиятда асло қолдирмайди. Аллоҳ таоло бу нарсадан пок ва муназзаҳдир.
Бир бутун ҳолида бўлган бу неъматларнинг фақат баъзиларини ҳаром қилганки, (бунинг сабаб ва ҳикматлари хусусида қуйирокда сўз юритамиз, иншааллоҳ).
Агар Ислом шариатида ҳалол доираси қанчалик кенг тутилган бўлса, бунинг аксига, ҳаром доираси шунчалик торайтирилгандир. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар қандай нарсанинг ҳаромлигини бизга билдирган ҳукмлар жуда оз бўлиб, мубоҳ ёҳуд ҳаром эканлиги ҳақида очиқ бир далили бўлмаган ҳар нарса (мубоҳ саналган аслига кўра) илоҳий лутф доирасида ҳалол ҳисобланади.
Бу хусусда ҳадиси шарифда дейиладики: "Аллоҳ таоло Қуръонда ҳалол қилган ҳалолдир, ҳаром (деб эълон) қилинган (ҳеч шубҳасиз) ҳаромдир. Ҳалол ёхуд ҳаромлиги билдирилмаган нарсалар эса (Аллоҳнинг) лутфи доирасидадир. Бу лутф доирасини Аллоҳ таолодан қабул этинг. Зеро, У ҳеч нарсани унутмас". Ҳазрат пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом мазкур ҳадисдан кейин шу оятни ўқидилар: "Роббинг ҳеч нарсани унутгувчи эмасдир". (Марям сураси-64).
Салмон Форсий дейдики: "Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ёғ, пишлоқ ва ёввойи ҳайвоннинг ҳукми ҳақида сўралган саволга шундай жавоб бердилар: "Ҳалол Аллоҳ таоло Қуръонда ҳалол қилган нарсадир. Ҳаром эса, Аллоҳ таоло Қуръонда ҳаром деб билдирган нарсадир. Хусусида ҳеч қандай ҳукм билдирмаган нарсаларда эса сизга лутф кўрсатган, балки хусусда сизни мукаллаф тутмайди". (Ибн Можа, Термизий).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом бунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида кескин ва қатъий бир жавоб айтишни истамаганлар, савол берганларни эса фақат Қуръонни ўрганишга, амал қилишга чақирганлар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таоло бир қанча нарсаларни фарз қилган: асло уларни йўқотманг. Баъзи чегараларни чизганки, улардан асло ўтиб кетманг. Баъзи ҳаромларни қўйган асло уларга яқинлашманг. Бир қанча нарсалар ҳақида эса сукут қилган (яъни, ҳеч қандай ҳукм билдирмаган): бу унинг унутганидан эмас, балки сизга марҳамат кўрсатганидандир. Уларни ҳам асло таҳлил ва тадқиқ этманг". (Дорулқуний).
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиманки, аслида ҳалол ҳукми фақат маълум бир нарсалар билан чегараланиб қолмайди, аксинча, биз "урф-одатлар ва ижтимоий муносабатлар" деб атаган ва ибодатлардан ташқарида бўлмаган ишларни ва ҳаракатларни ҳам ўз ичига олади. Аллоҳ таоло таъқиқлаган ва ҳаром қилган нарсалардан ташқари яна буларнинг барчасида асл ҳалол ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат этган:
"Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку. Магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта, Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир" (Анъом сураси - 119) ояти каримаси барча иш ва ҳаракатларга бир хилда тааллуқлидир.
Аммо ибодатлар бундай эмас. Чунки ибодатлар фақатгина ваҳий йўли билан таблиғ қилинган соғлом диний амаллардир. Бу ҳақда шундай ҳадис ривоят этилган: "Динимизнинг аслида мавжуд бўлмаган бир нарсани ўртага чиқарган кишининг у иши қабул бўлмайди, рад қилинади". (Бухорий, Муслим).
Шундай қилиб, диннинг ҳақиқати, асосан икки нарсадан иборат:
Биринчиси - Аллоҳ таолодан бошқага ибодат этмаслик ва иккинчиси - Аллоҳ таолога Унинг Ўзи буюрган ва машруъ қилган тартибда ибодат этишлик. Қандай ва қаерда бўлишидан қатъий назар ўзича бир ибодат усули ўйлаб чиқариб, унга амал қилган кишининг бу ибодати қабул бўлмайди ва бу нарса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом томонидан рад этилган. Чунки, Аллоҳ таолога яқинликдан иборат бўлган ибодатларнинг амр қилиниши ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳаққидир.
Аммо урф-одат ва ижтимоий муносабатларнинг ҳукми Аллоҳ таолога эмас, балки бевосита инсонларга тегишлидир. Фақатгина Аллоҳ таоло бу муносабатларни ислоҳ қилиш тартибига ва зарарсиз ҳолатга келтириш учун амрлар берган ва баъзиларни эса, зарарсиз бўлганлиги учун қабул қилгандир.
Шайхул-Ислом Ибн Таймиййа бу хусусда шундай дейди: "Инсонларнинг сўзлари ва ҳаракатлари иккига бўлинади. Биринчиси - уларнинг динларини ислоҳ қилган ибодатлар ва иккинчиси - улар дунёда муҳтож бўлган баъзи одатлар. Шаръий ҳукмларнинг асли бизга билдирадики, Аллоҳ таоло амр қилган ибодатлар фақат ва фақат илоҳий далилларга асосланади.
Урф ва одатлар эса инсонларнинг дунё ишларида муҳтожликлардан келиб чиққан ва одат ҳолига келган ҳолатлардир. Урф ва одатларда асл, уларнинг маҳзурли бўлмаганлигидандир (яъни, одатларнинг зарари бўлмайди ва ҳазар қилинмайди). Ҳа, Аллоҳ таоло таъқиқлаган баъзи одатлардан ташқари бўлган бутун одатлар зарарсиз ва маҳзурсиздир. Чунки, амр ва наҳий ёлғиз Аллоҳ таолонинг иши ва ёлғиз Унинг ҳаққидир. Ибодат эса инсоннинг ҳар қандай эҳтиёжидан устун бўлган биринчи даражали эҳтиёжи ҳисобланади. Ҳақида амр қатъий амр (ёхуд наҳий) собит бўлмаган бир нарса қандай ҳам маҳзурли (ёхуд ҳаром) бўлиши мумкин?!
Шу боисдан ҳам Имом Аҳмад ва бошқа бир қатор фиқҳ уламолари дейдиларки: - Ибодатларда асл уларни ўз ҳолича қолдирмоқликдир (яъни, Аллоҳ таоло қандай буюрган бўлса, шундай ибодат қилиши керак). Аллоҳ таолонинг амридан ортиқчасини қилмаслик лозим (яъни, бу хусусда ифрот, ҳаддан ошишликка берилиб, Аллоҳ таоло буюрганидан ошириб ибодат қиламан деб, ўзича бир тарзда ибодат қилмоқлик ярамайди). Акс ҳолда Аллоҳ таолонинг: "Балки улар (Макки мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган кимсаларни - "дин"ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!..." (Шўро сураси-21) ифодасидаги ҳукмга кирган бўламиз.
Урф ва одатлар аслида юқорида таъкидлаганимиздек Аллоҳ таолонинг лутфи доирасидадир. Зеро, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан бошқаси маҳзурли саналмайди. Агар ҳаддимиздан ошиб, буюрилмаган бир ишни қилсак, Аллоҳ таолонинг: "Айтинг: "Хабар берингизчи (эй мушриклар), Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқу рўзнинг (айримларини) ҳаром, (айримларини) ҳалол қилиб олдингиз" (Юнус сураси-59).
Ана шу энг фойдали ва тўғри қоида ҳисобланади. Шундай экан, айта оламизки, Ислом инсонларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак каби эҳтиёжлари, савдо-сотиқ, ҳиба, ижара ва шунга ўҳшаш одат ва урфлари хусусида баъзи одоб ва аҳлоқ қоидаларини жорий этиб, зарарли бузуқ деб билинган нарсаларни ҳаром қилган, мутлоқ фойдали нарсаларга амр берган, фойдасиз нарсаларни эса хуш кўрмагандир.
Агар инсонлар бир қисми мустаҳаб, бир қисми макруҳ бўлса ҳам шаръан ҳаром қилинмаган нарсалардан еб-ича олганлари каби, истаганлари тарзда тижорат, ижара, кира муносабатларига киришлари мумкин. (Батафсил маълумот олишингиз учун Ибн Таймиййанинг "Ал-Қавоидун-Нуранниййа" асарида мурожаат қилишингиз мумкин).
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган куйидаги ҳадис ашё-нарсаларнинг "асл"и ҳақидаги энг очиқ далил бўла олади. Дейдики: "Қуръон нозил қилинган бўлса ҳам биз азл қилардик. Агар азл қилишда таъқиқланиши керак бўлган бир нарса бўлса эди, Қуръон таъқикларди". (Азл қилиш - ҳомила бўлишининг олдини олиш учун жинсий муносабат пайтида эркак кишининг маъний-нутфани ташқарига оқизиши.)
Мазкур ривоят шу нарсага далолат қиладики, хусусида ваҳий нозил бўлмаган бир ҳолат маҳзурли саналмайди. Саҳобалар ҳам наҳий ва таъқиқ хусусида бир амр нозил бўлганга қадар у ишни ҳалол нияти билан қилаверар эдилар. Бу эса саҳобаларнинг юксак ахлоқ ва тушунчаларидан далолат беради.
Шу тариқа қуйидаги муҳим бир қоида ўртага чиққан бўлади: Ибодатлар фақат Аллоҳ таолонинг амри билан машърудир. Одатлар эса, ёлғиз Аллоҳ таоло ҳаром қилиши билан ҳаром саналади!

ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҚИЛИШ ҲАҚҚИ ЁЛҒИЗ АЛЛОҲ ТАОЛОГА ОИДДИР

Иккинчи асос шундан иборат: "Ислом ҳалол ва ҳаром қилиш ҳукуқини чегаралаб, халқ назарида ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида даражалари қандай бўлишлигидан қатъий назар бу ҳукуқни инсонларга бермаган, балки, уни ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳаққи сифатила қабул қилингандир..."
Бу нарса хусусида ҳаром ҳукмини чиқаришга инсонлардан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ на шоҳу султонларнинг, на яҳудийларнинг ва на-да насроний попларнинг.
Бир нарсани ҳаром қилишга ҳукм берган кимса, Аллоҳ таолонинг ҳаққини иҳлол қилган ва ёлғиз Унга оид бўлган бу ҳукмда ҳаддидан ошган ҳисобланади. Бундайларнинг чиқарган ҳукмларини қабул қилиб, шунга кўра иш тутганлар эса уларни Аллоҳ таолога шерик қилган ва оқибатда кофир бўлган саналадилар.
"Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган кимсаларми - "дин"ни уларга шариат қилиб берган шериклари - бутлари бордир?!..." (Шўро сураси-21).
Қуръони Карим ҳам ҳалол ва ҳаром ҳукмини ҳаҳам ва попларнинг кўлига топширган аҳли китоб (яҳудийлар ва насоролар) ҳақида бизга хабар беради.
Аллоҳ таоло бу хусусда шундай марҳамат қилади: "Улар Аллоҳни қўииб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир". (Тавба сураси-31).
Бир куни Адий ибн Ҳотим (у Исломдан аввал насроний эди) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ҳузурига келиб, у кишидан мазкур оятни эшитганида айтдики: "Эй Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом, улар - насронийлар ва яҳудийлар ҳаҳам ва попларга ибодат қилмайдилар-ку, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом унга шундай жавоб қиладйлар: "Ҳа, улар ҳалолни ҳаром, ҳаромни эса ҳалол қилиб олдилар. Насронийлар ҳам уларга эргашдилар. Ана шу уларнинг бир-бирига ибодатларидир. (Имом Термизий)
Бошқа бир ривоятда эса пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом мазкур оятнинг тафсирида шундай деганлар: "Улар гўё бир-бирларига ибодат этмаётгандек кўринардир. Аммо ҳаҳам ва поплар ҳалолни ҳаромни эса ҳалол қилганларида, улар буни қабул этар ва шунга кўра иш тутар эдилар".
Бугун ҳам насронийлар иддао қиладиларки, гўё Ийсо (а.с) самога кўтарилаётган пайтда ўз талабларига ҳалол ёки ҳаром қилиш ишини берган эмиш. Масалан, Матта Инжилининг 18-жумласида айтадики: "Сизга ҳақиқатни гапираман, Сиз ерга асосли деб билганингиз ҳар нарса мутлақо самога боғликдир. Ерда ҳалол қилган ҳар нарсангиз самода ҳам ҳалол қилингандир". (Бу ҳолат насронийларнинг ўз динларини қай даражада бузганликларини кўрсатиб турибди).
Қуръони Карим, шунингдек, Аллоҳ таолонинг изни бўлмай туриб, ўз ҳавои нафсларига кўра ҳалол ва ҳаром хусусида ўзларича ҳукм чиқарган мушриклар ҳақида ҳам хабар келтиради: "Айтинг: "Хабар берингизчи (эй мушриклар), Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқу рўзнинг (айримларини) ҳаром, (айримларини) ҳалол қилиб олдингиз". (Юнус сураси-59).
"Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: "Бу ҳалол, бу ҳаром", деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар". (Наҳл сураси-116). Мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифлардан Ислом ҳуқуқчилари шундай хулоса қилганларки, ҳалол ва ҳаром қилиш ҳаққи ёлғиз Аллоҳ таолога оиддир. Бу борада фақиҳларнинг вазифаси эса фақат кишиларни ҳалол ва ҳаром хусусида таблиғ қилишдан иборат.
"Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку. Магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта, Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир". (Анъом сураси-119).
Уларнинг иши диний ҳукмлар келтириш эмас. Улар (мужтаҳид ва имомлик сифатига эга бўлсалар-да) фатво беришдан тийиладилар ҳалол ва ҳаром хусусида хатога йўл қўймаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан иш тутадилар.
Имом Шофиий ҳазратлари "Ал-Умм" номли китобларида ҳазрати Абу Ҳанифанинг талабаси, дўсти қози Абу Юсуфдан ривоят қиладиларки: "Илм аҳлидан бўлган устозларимни кўрдимки, улар фатво беришни ёқтирмас эдилар. Улар тафсирсиз ҳолда Қурони Каримдан очиқ бир далилга суянмасдан бу ҳалол, бу ҳаром дейишдан тийилар эдилар".
Ибн ас-Соиб тобеинларнинг энг машҳурларидан саналган Роббий ибн Ҳайсамнинг шундай деганини ривоят қилади: "Аллоҳ таоло шуни ҳалол қилган, бунга рухсат берган" қабилида фатво беришдан сақланинг. Зеро, бундай фатво берган кишига Аллоҳ таоло: "Мен буни ҳалол қилмадим ва бунга рухсат бермадим, дейди. Ёхуд бир киши "Аллоҳ буни ҳаром қилган" деган бир пайтда Аллоҳ таоло дейдики: "Ёлғон айтдингиз. Мен буни ҳаром қилмадим ва наҳий этмадим". Дўстларимизнинг баъзиларининг тушунчаларича Куфадаги тобеинларнинг буюкларидан саналган Иброҳим Наҳоий ҳалол ва ҳаром хусусидаги саволларга: "Бу макруҳдир, бу зарарлидир" қабилида жавоб берганлар. Бу ҳалол, бу ҳаром дея ҳукм чиқаришни ғоятда масъулиятли бир нарса деб билганлар. ("Ал-Умм" асари, 7-ж. 317-с.).
Шунингдек, Ибн Мафлиҳ ривоят қиладики, шайхул-Ислом Ибн Таймиййа шундай дейди: Салаф ҳаром эканлиги аниқ далиллар билан маълум бўлмаган бир нарсага ҳаром тамғасини урмас эдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал эса ўзидан сўралган масалаларда "нафратланаман, ёқтирмайман, севмайман, хуш кўрмайман" қабилида жавоб берар эди. Бунга ўхшаш Имом Молик, Имом Абу Ҳанифа ва имомлардан кўплаб ривоятлар мавжуд.

ҲАЛОЛНИ ҲАРОМ ЁХУД ҲАРОМНИ ҲАЛОЛ ҚИЛИШЛИК АЛЛОҲГА ШИРК КЕЛТИРИШ БИЛАН ТЕНГДИР

Ислом ҳалол ва ҳаром ҳукмини берганларни танқид қилар экан, бу ишда бир далилга таянмай туриб, Аллоҳ таоло кенг қилиб қўйган доирада сунъий равишда инсонларга торайтиришга ҳаракат қилганларни қаттиқ қоралайди. Ҳазрат Пайғамбар бу мутаассиб гумроҳликка қарши турли йўллар билан курашганлар, Аллоҳ таолонинг ҳукмларини ўзгартирганларнинг ҳалок бўлишини билдирганлар: "Ўзгартирганлар ҳалок бўлганлар". (Аҳмад, Муслим, Абу Довуд).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ўз йўлларини шу ҳадис билан маълум қилганлар: "Мен фақат мусамаҳақор ҳанифийлик дини бўлган Ислом билан юборилдим". (Аҳмад).
У иймон ва тавҳидда ҳанифдир, иш тутиш ва ҳукм келтириш жиҳатидан мусомаҳақордир. Бу икки нарсанинг зидди ширк ва ҳалолни ҳаром қилишдирки, бу хусусда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Аллоҳ таолодан шу ҳадиси қудсийни ривоят қилганлар: "Мен қулларимни ҳаниф қилиб яратдим. Шайтонлар келиб уларни ўз динларидан узоқлаштирдилар. Ҳалол қилганим нарсаларни ҳаром қилдилар ва ҳеч қандай куч ва қуввати бўлмаган нарсаларни менга шерик келтиришларини амр қилдилар..." (Муслим).
Ҳақиқатан ҳалолни ҳаромлаштириш ширк келтириш билан бирдир. Шу боисдан ҳам Қуръони Карим мушрик арабларни бу ширклари, бутпарастликлари ва ҳалол бўлган неъматларни Аллоҳ таолонинг изни бўлмай туриб ҳаром қилиб олганлари учун қаттиқ қоралайди. Мисол: уларнинг бундай қилмишларидан бири боҳийра, соиба, васийла ва ҳомийни ҳаромлаштиришларидир. Улар жоҳилият даврида бир туя беш марта болаласа ва охиргиси эркак бўлса, у туянинг қулоқларини кесиб унга минишликни, сўйишликни ва устига юк ортишликни ҳаром қилиб, уни илоҳлари учун қўйиб юборар эдилар. Ва у туяни "боҳийра", яъни "кулоғи кесилган" деб атардилар.
Агар бир ҳайвон урғочи болаласа, у ўзларига оид бўларди. Эркак туғса, илоҳларига оид эди. Ҳам эркак ҳам урғочи болаласа, эркакни илоҳлари учун қўйиб юборардилар. Уни васийла деб атардилар. Бир эркак ҳайвон боласининг боласи билан урчиса, унга "ўз пуштини асради" деб, шундан кейин у ҳайвонни қўйиб юборишар ва унга на минишар на юк ортишар эди. Уни ҳомий деб атардилар. Бу тўрт нарса ҳақида шунга ўхшаш кўплаб тафсирлар ҳам мавжуд. Қуръони Карим мушрикларининг бу каби одатларини рад этади ва бизга шундай хабар беради: "Аллоҳ на "баҳийра", на "соиба", на "васийла" ва на "ҳомий" қилишга (буюргани) йўқ. Лекин кофир кимсалар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқимокдалар. Уларнинг кўплари ақлсизлардир. Қачон уларга: "Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар", дейилса, улар: "Биз учун ота-боболаримизни ниманинг (яъни, қайси диннинг) устида топган бўлсак, ўша етарли", дейишади. Агар ота боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлмаса ҳам-а?!" (Моида сураси-103-104).
Анъом сурасида эса майда туёқли ҳайвонлар, сигар, туя каби бази ҳайвонларнинг ҳаром эканлиги ҳақидаги асоссиз иддаолар бир тарзда изоҳ этилади. Қуръони Карим бу муноқашани жуда таъсирли бир услуб билан баён қилади.
"Саккиз жуфтни (яратди). қўйдан иккини (яъни, эркак ва урғочини), эчкидан иккини (яратди). Ўзларича ҳаром қилиб олувчи мушрикларга айтинг: (Аллоҳ бу ҳайвонлардан) икқила эркагини ҳаром қилганми ё икқила урғочисиними, ёки икқила урғочининг бачадонларида бўлган ҳомиланими?! Агар ростгўй бўлсангизлар, бирон ҳужжат билан менга хабар беринглар-чи?!" Туядан иккини, қора молдан иккини (яратди). Айтинг: "Иккала эркагини ҳаром қилганми ё иккала урғочисиними, ёки иккала урғочининг қоринларида бўлган ҳомиланими?!..." (Анъом сураси - 143-144).
Аъроф сурасида эса жаноби Аллоҳ, дарҳол ҳамма нарсаларга ҳаром ҳукмини чиқарганларни танбеҳ бериб мутлоқ ҳаром бўлган нарсаларни ва буларнинг аслларини шундай очиқлайди.
"Айтинг (эй Муҳаммад): "Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!" Айтинг: "Улар (яъни, безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирларга ҳам уларга шерик бўлур), қиёмат кунида эса фақат (мўминларнинг) ўзларига хосдир". Биладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал қилурмиз. Айтинг: "Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигини) ҳеч қандай ҳужжат тушурмаган нарсаларни Унга шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос (Аъроф сураси - 32-33).
Қуръони Каримдаги муноқашали бутун бу ҳукмлар, асосан, макки сураларида бўлиб доимо имон, тавҳид ва охират ишончини мустаҳкамлайди.
Мадина даврида мусулмонлар орасида жуда мутаассибликка берилиб, яхши ҳалол нарсаларни ўз нафсига ҳаром қилиб олганлар бўлди.
Шу сабабдан Аллоҳ таоло уларни илоҳий меъёрга келтира оладиган ва Ислом йўлига қайтарадиган оятлар нозил қилди: "Эй мўминлар, Аллоҳ Сизлар учун ҳалол қилиб кўйган покиза нарсаларни ҳаром деманглар ва (Аллоҳ белгилаган чегарадан) тажовуз қилманглар! Албатта, Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас. Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган ҳалол, пок нарсалардан енглар ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан кўрқинглар!" (Моида сураси - 87-88).

ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ҲАР БИР НАРСА УНИНГ ЗАРАРЛИ БЎЛГАНЛИГИДАНДИР

Инсонларни яратган ва уларга ҳисобсиз неъматлар бахш этган Аллоҳ таоло инсонлар учун истаганини ҳалол ва истаганини ҳаром қилиши Унинг ғоят табиий ва асл ҳақкидир. Яъни, бандаларининг ҳеч бир эътироз ва исёнга ҳақлари бўлмай, уларга истанидек амр этиши ва истаган таклифларини уларга юклаши ҳам ягона Ҳолиқ бўлган зотнинг ҳаққидир. Ҳа, ҳеч шубҳасиз, инсонларнинг Аллоҳ таолога қарши ҳеч бир эътироз ва исёнга ҳақлари йўқ. Бу ҳақ уларнинг Роббилари бўлган Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Уларнинг бу ҳақ қаршисида сукут қилишлари Унга қилинган ибодатларнинг шартидир. Фақат Аллоҳ таоло бевосиста бандаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда баъзи маъқул сабабларга кўра ҳалол ва ҳаром ҳукмларини очиқ ўртаган қўйиш билан уларга лутф ва марҳамат кўрсатгандир. Аллоҳ таоло яхши ва гўзал бўлгандан бошқа ҳеч нарсани ҳалол, ёмон ва зарарли бўлганидан ташқари ҳеч нарсани ҳаром қилган эмас. Аллоҳ таоло бундай қилиш номусидан пок ва устун бўлган зотдир.
Аллоҳ таолонинг яхши бўлган баъзи нарсаларни яҳудийларга ҳаром қилганлиги тўғридир. Бу яҳудийларнинг ҳадларидан ошишлари ва Аллоҳ таоло муқаддас билган бир қанча нарсаларни ҳақир кўришлари оқибатида уларга берилган бир жазо эди. Зеро бу ҳақда аллоҳ таоло шундай дейди: "Яҳудий бўлган кимсаларга барча туёқлиларни ҳаром килдик. Мол-кўйдан улар учун ёғларни ҳаром қилдик. Магар биқинларидаги ё ичларидаги, ёки суякка аралашган ёғларгина (ҳаром эмасдир). Золимликлари сабабли уларни шундай жазоладик. Албатта, Биз рост сўзлагувчимиз". (Анъом сураси-146).
Аллоҳ таоло уларнинг бу ҳаддан ошиш ҳаракатларини бошқа бир оятда шундай баён қилади: "Яхудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсаларда, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ, еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик". (Нисо сураси- 160-161).
Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг сўнггисини абадий ва умумий диний бир рисолат билан юборар экан, бир замонлар адашганлардан бўлган бир қавмга уларни тўғри йўлга солиш учун вақтинчалик ҳаром ҳукми берилган баъзи нарсаларни комил бир жамият учун ҳалол қилишлик билан илоҳий марҳаматини кўрсатмишдир. Аҳли китобга маълум бўлгани каби бу Инжил, Таврот ва Қуръони Карим тили билан ҳазрат пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом рисолатининг асосини ташкил этади: "Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) пайғамбарга - номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устиларидаги кишанларини олиб ташлайди". (Аъроф сураси-157).
Ислом ҳар қандай бир хатонинг каффорати учун баъзи яхши нарсаларни ҳаром қилишликдан кўра кўпроқ бир қанча чиқиш йўлларини кўрсатгандир. Масалан, сув кирни тозалагани каби тавбаи насуҳонинг гуноҳни поклаши, сув ўт-оловни сўндиргани каби гуноҳнинг сўндирувчиси садақадир. Қиш кунида қуриган япроқларнинг тўқилиши каби гуноҳларни тўккан мусибатлар, меҳнатлар, қийинчиликлар...
Бу тариқа очиқча маълум бўладики, Исломда ҳаром ҳукми ашёнинг ёмон ва зарарли бўлишига кўра чиқарилар экан. Яъни, бир нарса ёмон ва зарарли бўлса, у зарари ва ёмонлиги учун ҳам ҳаромдир, фойдаси кўп бўлган нарса эса ҳалолдир. Қуръони Каримнинг ичкилик ва қимор ҳусусидаги ҳукми ҳам шунга кўрадир: "Сиздан ароқ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Буларга катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи ва фойдасидан каттароқдир". (Бақара сураси-219).
Ҳа, яна очиқча маълум бўладики, Исломда ҳалол бўлган нарса яхши ва фойдали нарсадир. Яъни, соғлом ақпли инсонларнинг яхши, фойдали ва гўзал дея билгани ҳар нарса ҳалолдир. Чунки Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: "(Эй Муҳаммад, мўминлар) Сиздан ўзлари учун нималар ҳалол қилганини сўрайдилар. Айтинг: "Сизлар учун барча покиза нарсалар... ҳалол қилинди". (Моида сураси-4).
Навбатдаги оятда эса бу хусусда дейилади: "Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди" (Моида сураси-5).
Аллоҳ таоло фол ҳақида ҳаром ҳукмини чиқарган. Бу ҳукмнинг фолнинг ёмон ва зарарли эканлигига таяниб берилганлиги хусусида мусулмон киши чуқур бир билимга эга бўлишлиги унчалик шарт эмас. Чунки бир мусулмон томонидан очиқ билинган бир нарса, бошқа бир мусулмон учун ноаниқ бўлиб қолиши мумкин. Нарсанинг ёмонлиги кўринган такдирда ундан кейинги асрда ўша нарса яхшига айланиб қолмайди. Шунинг учун ноаниқ бўлиб қолиши мумкин. Шубҳасиз, бир асрда бир нарсанинг ёмонлиги кўрилган такдирда ундан кейинги асрда ўша нарса яхшига айланиб қолмайди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар бундай ҳолларда доимо "эшит-дик ва итоат этдик" дейиши зарур.
Биз биламизки, Аллоҳ таоло тўнғиз гўштини ҳаром қилганида мусулмонлар бир ёмонлик ва зарарни эътиборга олиб берилганлигидан бошқа бир сабаб кўрмас эдилар. Вақт ўтиши билан илм ва фан тўнғиз гўштида трисхин ва заҳарловчи бошқа микроблар борлигини кашф этди...
Шунингдек, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом буюрадиларки: "Лаънат келтирадиган уч нарсадан тийилинг.” (Яъни, инсонлар ва Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган ишлардан тийилинг). Булар сув манбаларида, йўлларда ва сояда таҳоратни бузиш каби ишлардир. (Равзатул-Муҳиббин" 10 саҳифа).
Исломнинг илк даврида бу уч нарса умумий аҳлоқ ва қоидаларга зид бўлган ёмон ишлардан бошқа ҳеч нарса эмас эди. Давр ўтиши ва илмий кашфларнинг такомиллашуви билан шу нарса маълум бўлдики, "лаънат келтирган уч нарса" умумий соғлиқ қоидалари учун энг хавфли нарсалардан бўлиб юқумли ва оғир касалликларни атрофга тарқатган илк манбалар экан.
Шу тариқа илмнинг ёруғ нурлари ҳар ёнга сочилиб ва кашф доиралари кенгайиши билан Исломнинг ҳалол ва ҳаром ҳақидаги ҳукмлари ва шунга ўхшаш бутун ҳукмлардаги хусусиятлари ўртага чиқиб боради. Бунинг акси бўлиши мумкин эмас. Зеро, бу бандаларни энг яхши билган уларга ғоятда марҳаматли бўлган ҳикмат соҳибининг қонунидир:
"Аллоҳ ким бузғунчи, ким ўнгловчи - ислоҳ қилувчи эканини билади. Агар истаса, сизларни машаққатга солган бўлар эди. Албатта, Аллоҳ кудрат ва ҳикмат эгасидир". (Бақара сураси-220).

ҲАЛОЛДА ҲАРОМДАН САҚЛАНИШГА ЕТАРЛИ БАРЧА НАРСАЛАР БОРДИР

Исломнинг устунликларидан бири: инсонларга ҳар турли қулайлик бахш этишлигидир. Масалан, Ислом бир нарсани ҳаром деб эълон қилар экан, унинг ўрнини босадиган бошқа бир нарсадан сўз юритади. Исломнинг бу хусусиятидан бир неча намуна келтирайлик:
Ислом фол чўпларини ҳаром қилган, бунинг ўрнига эса, истиҳора дуоларидан баҳс этгандир. ( Инсон бир ишни бошлашидан аввал олдида икки йўл турган бўлса, ўшандан бирининг хайрли бўлишига Аллоҳдан гилашига истихора дейилади. Бу иш учун махсус дуо ва намоз мавжуд.
Фоизни ҳаром қилар экан, тижоратни ҳалол қилган.
Қиморни ҳаром қилган бўлса, унинг ўрнига от, туя ва камон мусобақаси каби динда фойдали бўлган йўллар билан мол топишни ҳалол қилгандир.
Ипакли кийимни ҳаром қилган бўлса, жун, тери ва пахтадан тайёрланган ҳар турли қимматли кийимларни ҳалол қилган. Маст қилувчи ичкиликларни ҳаром, руҳ ва бадан учун фойдали ва лаззатли бошқа бутун ичкиликларни ҳалол қилган. Емак хусусида ҳар қандай ёмон нарсани ҳаром қилган экан, бунинг ўрнига яхши ва пок бутун емакларни ҳалол ўлароқ қабул этгандир...
Шу тариқа Исломнинг бутун тамал асосларини бу шаклда кўздан кечирганимизда шундай хулосага келамиз: Аллоҳ таоло бир хил нарсадан бошқа бир майдонни кенгайтирмай туриб бошқа ҳар қандай бир йўналишни бандалари учун торайтирмагандир. Чунки У бандаларига ҳеч қачон оғирлик истамайди. Аксинча, енгиллик, ҳидоят ва раҳмат истайди. Аллоҳ таоло бу хусусда Қуръони Каримда шундай дейди: "Аллоҳ сизларга шариат ҳукмларини баён қилишни, сизларни илгари ўтган (ҳақ йўлдаги) зотларнинг йўлларига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул қилишни истайди. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгасидир. Аллоҳ, тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою қавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар. Аллоҳ сизлардан (юкингизни) енгиллатишни истайди". (Нисо сураси-26-28).

ҲАРОМГА ОЛИБ БОРУВЧИ ҲАР БИР НАРСА ҲАРОМДИР

Ислом билдирган ҳукмлардан бири шундайдир: бир нарса ҳаром деб эълон қилинар экан, унга олиб борадиган ҳар нарса ҳаром ҳисобланади.
Масалан, зино ҳаром қилинган. Шунга кўра зинога олиб борадиган бутун фикр ва кўринишлар ҳам сўзсиз ҳаромдир. Жоҳилият давридан қолган аҳлоқсизлик, эркак ва хотинларнинг қабиҳ манзаралари, очиқ расмлар, адабсиз ва фоҳиш мусиқалар ва ҳақозолар сингари...
Ана шу ҳақиқатлардан келиб чиққан ҳолда фиқҳ уламолари шу фиқҳий қоидани собит қилганлар: "Ҳаромга олиб борадиган ҳар нарса ҳаромдир". Алалхусус, ҳаром ишлаб орттирилган гуноҳ Исломга кўра фақат у гуноҳни ишлаган кишига оид эмас, балки у ҳаромни ишлаган кишига моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам берганлар ҳам гуноҳга шерик саналадилар. Бундай бир ишда ҳар кишининг гуноҳи у ҳаромга қатнашиш нисбатига кўра бўлади. Масалан: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ичкилик ичганни, уни ишлаб чиқарганни, ташиганни, ўзи учун кўтариб юрганни, ундан келган маблағни еганни лаънатлаганлар.
Фоизда ҳам ҳукм бир хилдир: фоизни олган, берган, ёзган ва бу ишда қатнашган киши бир хил даражада гуноҳкор ва лаънатланган саналади.
Шу тариқа маълум бўладики, ҳаромга олиб борадиган ва уни ишлашда ёрдам берган ҳар нарса ҳаромдир. Ҳаром бир ишда ёрдам қилиш билан қатнашган ҳар бир киши ҳам гуноҳга шерикдир.

ҲАРОМНИ ҲАЛОЛ ҚИЛИШЛИК УЧУН ҲИЙЛА ҚИЛИШ ҲАРОМДИР

Ислом очиқча ҳаромга олиб борган ҳар воситани ҳаром қилгани каби шайтоний ҳийла ва яширин йўллар билан у ҳаромни ишлаш учун ҳийла қилишларни ҳам ҳаром қилгандир. Билҳисса, Ислом Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни баъзи ҳийлалар билан ҳалол санаган яҳудийларнинг аҳволидан бизга хабар берган: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам бу хусусда шундай деганлар: "Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни энг пасткаш ҳийлалар билан ўзларига ҳалол қилиб гуноҳга ботган яҳудийларнинг ишини қилиб асло гуноҳга ботмангиз". (Термизий). (Ибн Кайюм ал -Жавзий, "Иғосатул леҳфон" асари, 1-жилд 384-саҳифа ).
Ўшанда Аллоҳ таоло Шанба (Сабт) кунида ов қилишни ҳаром қилгани ҳолда яҳудийлар баъзи ҳийлалар қилиб бу кунда ов қилишни ўзларига ҳалол қилиб олган эдилар. Бунинг учун улар шанба куни овга чиқмаган кўриниши учун жума кунлари ҳайвонларни тушириш учун ҳандақ, тузоқ ва чуқурлар қазиб якшанба кунлари тушган ўлжаларни бориб олар эдилар. Бу эса ҳийлакорларга ҳалол, Ислом қонунларига кўра эса ҳаромдир. Чунки бу ҳаромдан мақсад хоҳ сабабли, хоҳ сабабсиз бўлсин ов қилишдан тийилмокдир. Гуноҳ саналган ҳийлалардан бири эса ҳаром бўлган бир нарсани асл исмидан бошқа бир исм қўйиш ва ҳақиқий сифатини сақлаб қолган ҳолда фақатгина шаклини ўзгартиришликдир. Масалан, фоизни олиш-бериш учун бир қанча ҳийлали йўллар қўлланилса ва шаробни (ҳалол кўрсатиш учун) бир туркум исмлар қўйилса ҳам фоизнинг ва шаробнинг асл гуноҳи давомий ва боқийдир. Ҳадиси шарифда айтилганки: "Умматимдан бир тоифа келадики, шаробга асл исмидан бошқа исмлар кўяди ва уни ҳалоллаштиради". (Аҳмад). Рақсга "санъат", шаробга "руҳ озуқаси", фоизга "фойда" исмларининг берилиши давримизнинг энг ғариб ҳалолларидандир:
"Шундай бир замон келадики, инсонлар фоизни савдо-сотиқ исми билан атаб ҳалол санайдилар". (Батафсил маълумот учун Ибн Қайюмнинг "Иғосатул леҳфон" асарига мурожаат килинг).

ЯХШИ НИЯТ ҲАРОМНИ ҲАЛОЛ ҚИЛМАЙДИ

Ислом бутун гўзал сифатларини, юксак ғоя ва яхши ниятни бутун ҳукмларида қадрлайди. Ҳазрати Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай марҳамат қиладилар: "Ишлар ниятларга кўрадир. Кишига ёлғиз ният қилгани нарса бордир". (Бухорий).
Яъни яхши ният мубоҳ бўлган ва одат ҳолига келган нарсаларни Аллоҳ таолога итоат ва Аллоҳ таолога яқинлик даражасига кўтариши мумкин. Масалан, ҳаётни сақлаш, вужудини қувватлантириш ёки Робби, миллати олдидаги вазифаларини ҳаққи билан адо этиш ниятида емак еган инсоннинг бу емаги ибодат ва Аллоҳ таолога яқинлик даражасидадир.
Шунингдек, ўз нафсини ва аҳлини ҳаромдан тиймоқ ёхуд фарзанд кўрмоқ ниятида жуфти билан шаҳватини татмин этган инсоннинг бу ҳолати ҳам мукофотга лойиқ марҳамат қилганлар: "Сизнинг шаръий уйланиш ҳаракатингиз садақа саналади.
Дедиларки:
- Ё Расулуллоҳ! Ҳар қайси бир мўмин шаҳватини қондирса, бунда ҳам ажр борми?
Расули Акрам ( с. а. в.) айтдиларки:
- У шаҳватини ҳаромдан қондирса унга гуноҳ ёзилмайдими? (Албатта, гуноҳ ёзилади). Шунга ўхшаш ҳалол йўл билан қондирган тақдирда ажр бордир". (Бухорий, Муслим).
"Тиланчиликдан қутулиш, оила аъзоларига инфоқ этиш ва қўшнисига ёрдам бериш учун дунё молини ҳалол йўлдан истаган инсон юзи ой қадар порлоқ бўлгани ҳолда Роббига қовушади". (Табароний).
Мўмин кишининг ҳар иши шундайдир: яхши ният унинг ҳар қандай яхши ишини ибодат даражасига юксалтиради. Ҳаром эса бундай эмас. Ҳаромни ишлаган кишининг нияти қанчалик яхши, ғояси нақадар олий бўлмасин ҳаром яна ҳаромдир. Ислом ҳар қандай юксак ғояга етишлик учун ҳаромни восита ўлароқ қўллашни ҳеч бир суратда қабул қилмайди. Чунки Ислом ғоянинг ва қўлланган ҳар бир воситанинг шарафли ва пок бўлишига диққатни жалб қилади. Шунинг учун ҳам Ислом дини "Ният ҳар турли воситани тузатишга кифоядир" ёхуд "Ҳақга эришмак учун ҳар турли ботил қўлланилиши мумкин" каби ботил ҳукмларни қатъиян рад этади. Зеро унга кўра Ҳақга фақатгина Ҳақ йўли билан борилади. Масалан: Бир масжид ва ё ҳар қандай бир хайр муассасаси бино этиш учун фоиздан, ўғриликдан, ҳаром базмлардан, қимор ёхуд бошқа бир ҳазарли ишдан мол тўплаш кишининг бу яхши нияти ва юксак ғояси ҳеч қачон бу ҳаромнинг гуноҳини ўзидан кетказа олмайди. Чунки ғоя ва тушунчалар Исломда ҳеч қачон ҳаромга таъсир қилмайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг "Аллоҳ гўзалдир, гўзалдан бошқасини қабул этмас" ҳадиси шарифлари бизни шунга ўргатади.
"Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларига амр этган нарсаларини мўминларга ҳам амр этгандир: "Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта, Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман". (Мўминлар сураси-51)
"Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни - покиза нарсалардан енглар..." (Бакара сураси-172).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом бу хусусда шундай дейдилар: "Бутун бир иштиёқ билан ҳаж ва умра учун йўл азобларини чекиб келган бир инсонни тасаввур қилинг. Қўлларини самога узатиб "Ё Роббим! деб ёлворгани ҳолда егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳар турли озиғи ҳаром бўлган кишини тасаввур қилинг. Бундай бир одамнинг дуоси қандай қабул бўлсин?" (Муслим, Термизий).
Бошқа бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: "Ҳаромдан мол тўплаб садақа қилган инсон бу садақасидан ҳеч бир ажр қозона олмас. Устига устак гуноҳи ҳам бўйнида боқий қолар". (Ибн Хазм, Ибн Ҳиббон ва Ҳаким).
"Ҳаром йўл билан топилган молини садақа қилган ҳар қулнинг бу садақаси қабул бўлмайди. Ундан бир қисмини инфоқ этиб, бошқасини қолдирган бўлса қолган қисмида ҳам ўзи учун хайр йўқдир. Ҳаммасини ўзида қолдирса, ўзини кун ўтган сайин оташга яқинлаштирган бўлади. Аллоҳ таоло ёмонни ёмон билан эмас, ёмонки яхши билан кетказар. Шунга ўхшаш бир ёмонлик бошқа бир ёмонликни кетказмас". (Аҳмад).

ҲАРОМГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК УЧУН ШУБҲАЛИ БЎЛГАН ҲАР НАРСАДАН ТИЙИЛМОҚ

Аллоҳ таолонинг раҳмати чашмасидан бир томчи моҳиятида бўлган бир ҳолат эса У юксак зотнинг ҳаром ва ҳалол хусусида қулларини қоронғиликда қолдирмаслигидир. Ғоятда марҳаматли бўлган У зот ҳалолни баён этиш билан ҳаромни ҳам очиқ билдиргандир:
"Ахир У (Аллоҳ) сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку". '(Анъом сураси-119).
Ҳалол эканлиги очиқ бўлган бир ишни қилишда ҳеч бир монеъ ва шубҳа йўқдир. Шунингдек, ҳаром эканлиги билдирилган бир ишни қилиш учун ҳам ҳеч бир рухсат йўқ.
Очиқ ҳалол ва очиқ ҳаром орасида бир чегара борки, у ҳам бўлса ҳалол ва ё ҳаром бўлгани кўпчилик томонидан билинмаган ёхуд қориштирилган мубҳам деб атаганимиз чегарадир. Бу билинмаслик ёхуд қориштиришлик ё бу хусусдаги далилларнинг очиқ эмаслиги ёки бевосита бу далилларнинг воқеъликда татбиқ этилишида шубҳа пайдо бўлиши билан изоҳланади.
Ислом мусулмонларнинг бу каби шубҳали ҳолатларга тушиб қолишидан тийилишларини тақво деб қабул қилади. Мусулмон бу тариқа очиқ бир ҳаромга йўл қўйишликдан ўзини сақлаган бўлади. Бу эса баҳс этаётганимиз "садди зар" - "зарарлар чегараси"дан бир хил кўринишдир. Бу эса аслида инсон ва ҳаёт ҳақиқатини билдирган, аммо кўпгина кишилар унчалик эътибор бермайдиган тарбия турларидан биридир.
Бу ҳукмнинг асли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг шу ҳадисларида ўз аксини топган: "Ҳалол очиқдир. Ҳаром ҳам очиқ. Буларнинг орасида эса шубҳали нарсалар бор. Инсонларнинг кўпчилиги буларнинг ҳалол ёки ҳаром эканлигини билмайдилар. Динини ва номусини асрамоқ ниятида буларни ким тарк этса саломатга эришган бўлади.
Ҳар қандай бир даражада бу шубҳали ишларга қўл урганлар эса ҳаромга йўл қўйиш хавф билан юзма-юз келадилар. Бу ҳолат худди тақиқлаган минтақа яқинида қўйларини ўтлатган кишининг ҳар вақтда манъ этилган минтақага кириб қолишлик хавфи билна юзма-юз бўлиши сингаридир. Ҳар ҳукмдорнинг бир тақиқ чегараси бор. Аллоҳ таоло таъқиқ чегараси эса ҳаромлардир". (Бухорий, Муслим)

ҲАРОМ ҲАР БИР КИШИ УЧУН ҲАРОМДИР

Ислом динига кўра ҳаром тушунчаси ҳаммага бир хилда тегишли эканлиги билан белгиланади. Исломда араб бўлмаганга ҳаром саналиб арабга ҳалол бўлган ҳеч нарса йўқдир. Қора танлигига манъ қилиниб оқ танли учун рухсат берилган ва мубоҳ бўлган ҳеч бир ҳолат мавжуд эмас. Коҳин, поп, ҳаҳам ёки давлат одами каби маълум бир синфга мансуб кишиларга берилган алоҳида бир изм ё махсус бир ҳуқуқ мутлақо йўқ. Ҳатто кофирга ҳаром бўлган нарсани мусулмонга ҳалол қилган ҳеч қандай амр ва хусусият ҳам йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло мўмин бўлсин, кофир бўлсин ҳамманинг Парвардигори - Роббидир. Унинг ҳукмлари ҳар нарсадан устундир. Аллоҳ таоло бирор нарсани ҳалол қилган бўлса, у бутун инсонлар учун ҳалол ҳисобланади, у ҳаром қилган нарсалар эса қиёмат кунигача ҳамма-ҳамма учун бир хилда ҳаром саналади. Масалан: Исломда ўғрилик қатъиян ҳаромдир. Бу ишни қилган киши мусулмон бўлса ҳам, мусулмон бўлмаса ҳам, моли ўғирланган киши мусулмон ёки ғайри дин бўлса ҳам булардан қатъий назар ҳукм барча учун тенгдир. Яъни, ҳаром ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаром саналади. Насли-насаби, келиб чиқиши, ким бўлишидан қатъий назар ҳаммага бир хил жазо кўрилади. Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бевосита амал қилган ва бошқалардан ҳам шуни талаб этган ягона одил йўлдир. Қуйидаги ҳадиси шариф очиқ ва равшан бир шаклда буни бизга таълим беради: "Аллоҳ таолонинг пок номи билан қасам ичиб айтаманки, ўғрилик қилган Муҳаммаднинг қизи Фотима бўлса ҳам, унинг қўлини кесардим". (Бухорий).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом даврида бир ўғрилик ҳолати бўлиб, бир яҳудий билан бир мусулмондан шубҳа қилинган, мусулмоннинг баъзи қариндошлари бир қатор далиллар келтириш йўли билан шубҳани ундан узоқлаштириб, айбни яҳудийнинг бўйнига қўйишга уринадилар. Асл ўғри мусулмон бўлгани ҳолда ҳатто Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам айбсиз деб ишониб ўғрининг тарафини олган эдилар. Шу ҳолатда ҳақиқий хоинларни эълон қилган, яҳудийнинг айбсиз эканини билдирган, Ислом пайғамбарига танбеҳ берган ва ҳақни қарор топтирган илоҳий ваҳий келди. У илоҳий ваҳий ва амр шу эди: "Албатта, Биз сизга ушбу ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг. Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир. Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта, Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди. Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. У Ўзи рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфиёна тузаётган пайтларида ҳам улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи бўлган зотдир. Ҳой сизлар, бу дунёда-ку, уларни ёнини олдингиз. Энди қиёмат кунида ким уларни Аллоҳдан ҳимоя қилиб ёнларини олур ёки ким уларнинг устида вакил бўлиб турар?!" (Нисо сураси - 105-109).
Ҳақ йўлдан адашган ва аслини йўқотган яҳудийлик бир яҳудийнинг бошқа бир яҳудийга фоизга қарз беришини ҳаром яҳудий бўлмаганга беришни ҳалол ҳисоблайди. Бу мунофиқона фикр "Тасния"да қуйидагича ўз ифодасини топган: "Бир биродарингга пул, озиқ-овқат ёхуд фоизга бериш мумкин бўлган ҳар қандай бир нарсани фоизга, қарзга берма, бегоналарга фоизга қарз беришинг мумкин. Аммо ўз биродарингга асло..." (23-19).
Яҳудийларнинг бунга ўхшаш баъзи ҳодисаларни Қуръони Карим бизга ибрат сифатида билдиради. Масалан: уларнинг ўз динларидан ва миллатларидан бўлмаган инсонларга қарши алдов ва хиёнатга рухсат берганлари ва бу ишда ҳеч қандай шубҳа ва гуноҳ кўрмасликлари сингари. Бу хусусда Қуръони Каримда очиқ ва равшан оятлар мавжуд: "Ахли китоб орасида шундай кишилар борки, унга беҳисоб молни омонат қўйсангиз хиёнат қилмай сизга қайтаради. Уларнинг орасида яна шундайлари борки, унга бир динорни ишониб берсангиз, то устида туриб олмагунингизча сизга қайтариб бермайди. Бунинг боиси - уларнинг "омий-китобсиз кимсалар учун бизнинг устимизга ҳеч қандай йўл йўқ", дейишларидир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайдилар" (Ол-и Имрон сураси-79).
Ҳа, улар Аллоҳ таолонинг юксак шаънига ёлғон сўзламокдалар. Чунки Унинг шариати ҳеч бир миллатни бошқа миллатдан айирмайди. Аллоҳ таоло бутун пайғамбарларнинг тили билан алдов ва хиёнатнинг ҳамма учун ҳаром бўлганлигини очиқ билдиргандир. Бизни қайғуга солган нарса бу ғоятда ибтидоий ва ҳатто ҳайвоний бўлган туйғунинг Бани Исроиллар томонидан самовий бир динга нисбат берилишидир. Чунки бутун инсонлар томонидан тўғри ва гўзал ўлароқ қабул этилган юксак аҳлоқ бировга ҳалол қилинган нарсани бошқага ҳаром қилмаган ва бу тариқа ҳаммага бир хилда тегишли бўлган ақлоқдир. Ибтидоий инсонлар билан бизнинг орамиздаги фарқ ахлоқий доиранинг бор ёки йўқлиги эмас балки бу доиранинг кенгайишидир. Масалан: бу ҳол бир қабиланинг аъзолари орасида бўлсагина шундай ҳисобланади. Агар қабила доирасидан чиқилса хиёнат жоиз ё мустаҳаб ҳаттоки вожиб бўлади.
"Маданиятнинг ҳикояси" (1-жилд, 95-саҳифа) китобининг муаллифи ўз китобида шундай ёзади: "Деярли бутун башарий жамиятлар бошқа жамиятларнинг ўзларидан бир даража паст эканлигига ишонадилар ва бу хусусда масалан: маҳаллий америкаликлар ўзларини бутун инсониятга ўрнак сифатида "олий руҳ" томонидан яратилган бир миллат деб ҳисоблайдилар ва бунга қаттиқ ишонадилар. Ҳиндуларнинг бир қабиласи эса ўзларидан бошқа инсонларнинг йўқлиги фикрини олға сурадилар. Бошқа бир қабила ўзларини "инсонлар ичидаги инсонлар" номи билан айтадилар. Крибиёнлар эса "фақат биз инсонмиз" дейдилар... Бутун бу ҳолатлардан келиб чиқиб айта оламизки, ибтидоий инсонлар бошқа миллат аъзоларини ўз қабила аъзолари билан тенгликка кўра оладиган ахлоқий қоидаларга эга эмаслар. Улар очиқдан "ахлоқнинг вазифаси ўз аъзолари орасидаги боғларни янада мустаҳкамлаш ва ўз жамиятларини бошқа жамиятлар қаршисида соғлом тутишдан иборатдир" деган иддаони байроқ қилиб олганлар. Шунга кўра ахлоқий қоидалар ва ҳалол ҳаром ҳусусидаги ҳукмлар фақат ўз қабила аъзолари орасида татбиқ қилиниши мумкин. Бошқа қабилалар ва миллатлар токи уларнинг меҳмони бўлмас эканлар, бу ахлоқий қоидалардан фойдалана олмайдилар. Шу туфайли улар учун бегоналар билан истаганларидай муомала қилиш ихтиёрийдир".

ЗАРУРАТЛАР ҲАЗАРЛИ ИШЛАРНИ МУБОҲ ҚИЛИШИ МУМКИН

Ислом ҳаромларнинг доирасини торайтиргандир. Аммо ҳаром хусусида қатъий ва шиддатли қоидаларни собит қилган ёхуд очиқ ҳаромга бошлаган йўлларни ёпиб қўйгандир: Юқорида сўз юритганимиз каби ҳаромга бошлаган йўлларни ёпиб қўйгандир: Юқорида суз юритганимиз каби ҳаромга ёрдам этган ҳар нарса ҳаром, ҳаромни ҳалол қилиб олишлик учун ҳийла ишлатиш ҳаром ва ҳақозо... Шу билан бирга, Ислом дини ҳаётнинг заруратларидан ва инсонларнинг бу заруратлар қаршисидаги ожизлигидан ҳам ғофил қолган эмас. Зеро, у заруратни ва инсоний ожизликларни эътибордан соқит қилмаган ҳолда зарурат бўлиб қолганда мусулмонларнинг ўзини қутқариб қолиши учун баъзи бир ҳаром ишларни қилиши ва бунинг мубоҳ бўлганлигини эълон қилгандир.
Шунинг учун Аллоҳ таолога ширк келтириш, қон ва тўнғиз гўшти каби баъзи нарсаларнинг ҳаром эканлигини эслатилганидан кейин қуйидагича марҳамат қилади:
"Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса гуноҳкор бўлмайди. Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмдилдир". (Бақара сураси-173).
Бу ҳолат Қуръони Каримнинг яна тўрт сурасида ифода этилган. Ислом ҳукуқчилари шу ва шунга ўхшаш оятлардан ғоятда муҳим бўлган бир ҳукм чиқарганлар, "заруратлар маҳзур ишларни мубоҳ қилади".
Аммо бу зарурат қаршисида қолган инсон бошқа инсонларга тажовуз қилмаган бўлишлиги шарт. Бу ҳукмларни узил-кесил билдирган оятларнинг тафсирларида бир инсон орзу қилгани лаззатларда ҳаддан ошмаслиги зарурат чегараси доирасида ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланмоқда. Фақиҳлар шу жойдан яна бир муҳим ҳукм чиқарганлар: "Заруратлар ўз даражасига кўра белгиланади. "Инсонлар бу заруратларга риоя қилса ҳам, уларга тамоман таслим бўлмаслиги. ўзини олдириб қўймаслиги керак. Аксинча, ҳалолга интилиши, унинг аслини топишга ҳаракат қилиши ўзи учун кўпроқ яхшидир. Шунга ҳаракат қилган киши зарурат баҳонаси билан ҳаромни эътибордан соқит қилмайди ва доимо ундан ҳазар қилади. Ислом заруратлар қаршисида маҳзурларни мубоҳ қилар экан, ўз умумий руҳини асл қоидаларини назарда тутган ҳолда ҳукм чиқаргандир. Бу руҳ ҳар қандай қийинчиликлар устида ғолиб қулайлик рухдир. Ўзидан аввал келган умматларга жуда оғир юк бўлган зўрликларни енгиллатиш руҳидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:
"Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди" (Бақара сураси-185).
"Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга берган неъматини комил қилиб беришни истайди" (Моида сураси-6).
"Аллоҳ сизлардан (юкингизни) енгиллатишни истайди. (Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир" (Нисо сураси-28).

ТАЪРИФЛАР!

ҲАЛОЛ: Аллоҳ томонидан қилинишига ижозат берилган ва ундан манъ ҳолати бўлмаган мубоҳдир
ҲАРОМ: Аллоҳ томонидан қатъий амр билан қилиниши манъ бўлган нарсаларки; бу наҳийга қарши келган дунёда шарий жазоларга, охиратда эса азобга лойиқ бўлур.
МАКРУҲ: Аллоҳ томонидан манъ қилинган, лекин бу наҳийдан қатъийлик бўлмаган нарсалар. Бу ҳаромдан бир даража пастроқдир. Макруҳни қилганларга ҳаромни қилганларнинг жазоси берилмайди. Лекин, макруҳни қилишда бардавом бўлишлик ва унга аҳамият бермаслик инсонни ҳаромларни қилишликка журъат қилишга олиб келади.

Шайх Юсуф Карзовийнинг "Исломда ҳалол ва ҳаром" китоби асосида

Абу Муслим тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Изоҳ Муроқаба киши Аллоҳ уни кўриб, ундан хабардор бўлиб турганлигини билмоқ. Мақом ҳолнинг доимо давоми...

2446 09:56 / 25.03.2017
Ислом динидаги ибодатлар маълум бир амаллар билан чекланиб қолмасдан балки ижтимоий манфаати бор бўлган ҳар қандай ишни Ислом, модомики яхшилик қилгувчи киши давоми...

3303 13:51 / 24.03.2017
Бир муштдек жипс бўлган миллатимизни босқинчилар пароканда этгани, акани укага, отани болага, қўниқўшнини бирбирига душман қилиб қўйгани рост. Аммо ҳар доим ҳам давоми...

2410 09:45 / 24.03.2017
Умму Аҳмад адДуайжий ҳикоя қилади Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган давоми...

2620 10:01 / 24.03.2017