1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Гўзал фазилатлар соҳиби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари

21:08 / 21.04.2017 3270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадимдан юртимизда етишиб чиққан кўплаб алламолар бошланғич таълимни юртимиздаги таълим масканларида олиб сўнгра араб мамлакатларида илмий салоҳиятларини оширишган. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси томонидан чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборилдилар. 

   Шайх хазратлари Қуръони каримдаги Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломга илк нозил бўган “Ўқинг”, деган буйруқга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломнинг

 “Илмни ўрганинглар ва ўргатинглар”, деган тавсияларига астойдил амал қилиб илм олдилар.

   Натижада араб студентлари ичида ўз илмий салоҳиятлари ва жамоат ишларида фаолликлари сабабидан талабалар раиси этиб сайландилар. Бу хизматда фаол бўлиб бир неча бора талабаларга раҳбар бўлиб Хаж ибодатларини адо этдилар. Бу фидокорликлари билан Имом Бухорий, Термизий, Самарқандий, Тошқандий, Бурҳонидин Марғилоний каби забардаст олимлар чиққан юртни ўғлони эканликларини кўрсата олганлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур факультетни 1980-йилда имтиёзли қизил дипломга тамомлаб, юртга қайтдилар. 

   Бу сатрларда ёзилган сўзларни 12-март куни Чеченистон ва Шимолий Кавказ мусулмонлари тамонидан таъзия изҳор қилиш учун келган делегация ҳам айтиб ўтди. 

   Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси хозирда “Ўзбекистон мусулмонлари” диний идорасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлаб, айни пайтда Олий маъҳадда яъни “Тошкент ислом институти”да дарс бердилар. 

   Мен Сайдалиев Мўминжон 1982-йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси хузуридаги “Совет шарқи мусулмонлари” журнали нашриёти ҳозирда “Ҳидоят” журнали нашриётига оддий ходим бўлиб ишга қабул қилиндим. Устоз билан яқиндан танишдим. У вақтларда “Совет шарқи мусулмонлари” журнали етти тилда чиқар эди. Бу журналларни деярли ҳар сонида Устознинг мақолалари ҳам берилар эди. Ўзбек тилида эса жуда кам сонда чиқарди. Кам ададдаги журнал фақатгина масжидларга доналаб тарқатилар эди. Бошқа тиллардагиси чет элга жўнатилар эди. Ҳозирда “Ҳидоят” журналидан бутун юртдошларимиз бахраманд бўлмоқда. 

   Эсимда, хизмат юзасидан Шайх хазратлари раҳбарлик қилаётган Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадга тез-тез борар эдим. Маъҳадда Ҳазратни талабалар орасида улар билан дўстона савол жавоб қилиб турганларини кўриб, Ҳазратдаги самимийлик, камтаринлик сифатларини уфуриб турганини ҳис этар эдим. 1986-йилда мен ҳам маъҳад талабаси бўлдим. Талабалик давримда Шайх ҳазратларида бўлган фазилатлар, хислатлар Пайғамбаримизнинг фазилатларидан эканлигини тушуниб етдим. Маъҳад талабаларининг барчаси Устозни яхши кўрар эди. Устозни доимо бизларга дарс бериш учун киришларини орзу қилардик. Шайх ҳазратлари тафсир, улумул Қуръон ва бошқа бир қанча фанлардан дарс берардилар.

   Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ҳамда муфтийси лавозимида ишлаган даврларида мен “Чимир ота” масжидида имом хатиб эдим. Ўша даврда турли диний оқимлар авжига чиққан пайтлар эди. Шайх ҳазратлари хар чоршанба куни имом домлаларга ислом ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний оқимлар хақида, уларнинг ёвуз нийятлари борасида тушунтириш бериб, уларнинг найрангларини очиб берардилар. Қўл остидаги хизматчиларга ўта меҳрибон мушфиқ бўлганлари боис, уларга фақат яхшиликни истадилар. Ислом ниқоби остидаги оқимларга шерик ва аъзо бўлиб қолмасликни такидлар эдилар. Устозимиз доимо Ислом мусаффолиги учун фаол ҳаракатда эдилар. 

   Сўнги ўн беш йил ичида Шайх ҳазратлари ўз фаолиятларини янада юқори чўққига чиқардилар. Юзлаб китоблар ёзиб, бир қанча сайтлар очдилар. Юртимизни дунёга танитган Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларнинг илмий меросини халқимизга “Олтин силсила” номи билан туҳфа этдилар.

   Хозирда Ислом ниқоби остида фаолият юритиб дунёни ларзага солаётган ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати) яъни, Ироқ ва Шомдаги Исломнинг душманларига қарши 126 та дунё ислом олимлари қаторида очиқ хат ёзиб уларни қилаётган ёвузликларини шарий далиллар билан очиб бердилар. Ватанимиз ёшларини уларнинг макру ҳийлаларига алданиб қолмасликларини таъкидлаб ўтдилар. “Очиқ хат” номли китобларида ва сайтларида ИШИДни ҳар бир ҳаракати на шариатга вана инсонийликга тўғри келмаслигини тушунтириб бердилар. Шайх ҳазратлари мустақил ватанимизда олиб борилаётган барча хайрли амалларда ва юртимиздаги улуғ немат, тинчликни асраб авайлаш ишида доимо фаол эдилар. Халқимизни шукронали ҳаёт кечиришга чорлардилар.     

   Шайх ҳазратларининг ҳаёт йўли барчага ибрат бўларли тарзда ўтди. Бутун умрларини ислом зиёсини тарқатишга, яхшилик қилишликка, эл-юртга, халққа, Ватанга, мусулмонларга, Исломга хизмат қилишга бағишладилар. Шайх ҳазратлари баракали фаолият юритиб, бой илмий мерос қолдирдилар. Шайх ҳазратлари мерос қилиб қолдирган китоблар ва билимлар халқимизнинг, икки дунё саодатига етаклагувчи манба бўлиб хизмат  қилишда давом этади. Инша Аллоҳ.

   Бизлар 11-март куни шундай улуғ инсон, устозимиз Шайх ҳазратларидан ажралиб қолдик. Юртимиз ва дунё мусулмонлари учун оғир жудолик бўлди. Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларини ўз раҳматига олиб Фирдавс жаннатидаги улуғ мақомларга сазовар айласин. Уламолар замон тургунича боқийдирлар. Албатта улар орамиздан кетган бўлсаларда хотиралари қиёматгача қалбларда абадий қолажак.  


Сайдалиев Муминжон

Тошкент Ислом институти мударриси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Аҳмад адДуайжий ҳикоя қилади Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган давоми...

2619 10:01 / 24.03.2017
Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа маҳлуқотларига қиёслаганда яққол намоён бўлади, агар давоми...

6455 14:03 / 24.03.2017
Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Ҳар ким Ватан мадҳини ўзича ифода давоми...

4953 21:30 / 21.04.2017
Ақидасида тойиб кетганларни Аллоҳ яратган нарсаларнинг аввалгиси сенинг набиййинг нуридир, эй жобирrdquo ҳадисининг уйдирма эканига йўллаб қўйишҲАСАН ИБН давоми...

4362 16:50 / 27.03.2017