1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Мужтаҳидлар даражалари

10:15 / 24.03.2017 4074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(жумҳур (кўпчилик) уламолар наздида)



1)    “Мустақил мужтаҳид” (المجتهد المستقل). Бу мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, ўзи учун мустақил равишда усулул фиқҳ (фиқҳий қоидалар)ни тузади. Мисол учун: Тўрт фиқҳий мазҳаб имомлари: Имом Аъзам Абу Ҳанифа (Нуъмон ибн Собит Кўфий, 80 – 150 ҳижрий йил), имом Молик (Молик ибн Анас, 93 – 179 йил), имом Шофеъий (Муҳаммад ибн Идрис Қураший Ҳошимий Мутталибий, 150 – 204 йил) ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Абу Абдуллоҳ Шайбоний, 164 – 241 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Шариат ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган.


2)    “Мустақил бўлмаган мутлақ (эркин) мужтаҳид,” (المجتهد المطلق غير المستقل). Бундай мужтаҳидда ҳам мустақил мужтаҳидда бўлгани каби ижтиҳод шартлари топилади. Аммо ўзи учун фиқҳий қоидаларни ижод этмайди (тузмайди). Балки, ижтиҳодда фиқҳий мазҳаб имомларидан бирининг йўлидан боради. У ижтиҳодда эркин бўлса-да, бирор имомга боғлиқ (мансуб) бўлиб, ўзича мустақил эмасдир. Бу табақага фиқҳий мазҳаб имомларининг хос шогирдлари киради. Мисол учун: Ҳанафий мужтаҳидлардан имом Абу Юсуф (Яъқуб ибн Иброҳим Кўфий, 113 – 182 йил), имом Муҳаммад (ибн Ҳасан Шайбоний, 132 – 189 йил) ва имом Зуфар (ибн Ҳузайл ибн Қайс Кўфий, 110 – 158 йил). Моликий мужтаҳидлардан имом Абдураҳмон ибн Қосим (вафоти 191 ҳижрий сана), имом Ашҳаб ибн Абдул Азиз Қайсий (150 – 204 йил), имом Асад ибн Фурот Тунисий (145 – 213 йил). Шофеъий мужтаҳидлардан имом Юсуф ибн Яҳё Бувайтий (вафоти 231 йил) ва имом Исмоил ибн Яҳё Музаний (вафоти 264 йил). Ҳанбалий мужтаҳидлардан имом Абу Бакр Асрам (Аҳмад ибн Муҳаммад Хуросоний Бағдодий, вафоти 273 йил) ва имом Абу Бакр Маррузий (Аҳмад ибн Муҳаммад, вафоти 274 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Мазҳаб ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган. Бу мужтаҳидлар устозлари белгилаган (аниқлаган) фиқҳий қоидаларга мувофиқ шаръий далиллардан ҳукмлар чиқазишликка қодирдирлар. Шу билан бирга устозларига баъзи фаръий ҳукмларда мухолиф бўлсалар-да, аслий қоидаларда устозларига тақлид қилишади. Мазкур икки даражадаги мужтаҳидлар анчадан бери йўқдирлар!


3)    “Муқаййад мужтаҳид” (المجتهد المقيد). Бу табақага яна “Мазҳаб бошлиғидан бирор ривоят бўлмаган янги масалалар мужтаҳиди” (مجتهد المسائل التى لا نص فيها عن صاحب المذهب) ёки “мужтаҳиди тахрийж” (مجتهد التخريج) деб ҳам номланади. Улар аслий ва фаръий масалаларда  ўз мазҳаб имомига қарши бўла олмайдилар. Лекин янги масалаларни имоми тузган “усулул фиқҳ” қоидаларига асосан ечадилар. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан Хассоф, имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий Мисрий (239 – 321), Абул Ҳасан Убайдуллоҳ ибн Ҳусайн Кархий (вафоти 340 йил), Ҳалвоний, Шамсул аиммаҳ Сарахсий, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Баздавий (вафоти 482 ҳижрий сана) ва Қозихон (Ҳусайн ибн Мансур Ўзжандий Фарғоний, вафоти 592 йил). Моликий уламолардан Абҳарий ва Ибн Абу Зайд Қайрвоний. (Қайрвон Тунисдаги бир шаҳарнинг номи). Шофеъий уламолардан Абу Исҳоқ Шерозий, Марвазий, имом Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий (вафоти 310), Абу Наср ва Ибн Хузайма. Ҳанбалий уламолардан Қози Абу Яъло ва Қози Абу Али ибн Абу Мусолар. Бу табақадаги уламоларга яна “Асҳобул вужуҳ” ҳам дейилади.


4)    “Мужтаҳиди таржийҳ” (مجتهد الترجيح). Бу табақадаги уламолар ўз мазҳаби имомининг қавли билан бошқанинг қавли орасини ё имом айтган қавл билан имомнинг шогирдлари ёки бошқа мазҳаб имомлари айтган қавллар орасини таржийҳ қилади яъни, ривоятларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал (ортиқ) қўйиш қудратига эгадир. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан Қудурий ва “Ҳидоя” муаллифи Бурҳониддин (Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр Фарғоний Ришдоний Марғиноний (511 – 593 ҳижрий сана). Моликий уламолардан Аллома Халил. Шофеъий уламолардан имом Рофеъий ва имом Яҳё ибн Шараф Нававий Димашқий (631 – 676). Ҳанбалий уламолардан Абул Хаттоб Маҳфуз ибн Аҳмад Калузоний Бағдодий (вафоти 510 ҳижрий сана) ва “Ҳанбалий мазҳаби мунаққиҳи” (ҳанбалий фиқҳини қайта кўриб чиқиб, баъзи хатоларини тўғрилаган) қози Алоуддин Мирдовийлар.


5)    “Мужтаҳиди фатво” (مجتهد الفتيا). Бу табақадаги уламоларнинг вазифаси ўз фиқҳий мазҳабини муҳофаза (ҳимоя) қилиш, маълумотларини кейинги авлодга нақл қилиш, аниқ ва ноаниқ масалаларни бир-биридан ажратиш ҳамда, “Ақво” (энг кучли), “Қавий” (кучли), “Заъиф” (кучсиз), “Рожиҳ” (эҳтимоли кўп) ва “Маржуҳ” (эҳтимоли кам) каби маълумотларнинг ораларини фарқлашдир. Бироқ маълумотларнинг далилларини тақрир қилиш ва қиёсларини таҳрир қилиш борасида кучсиздир. Бу табақага мутааххирийн уламолардан мўътабар тўрт “Мутун” (фиқҳий матнлар) соҳиблари киради. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан “Канзуд дақоиқ”, “Ад дуррул мухтор”, “Виқоя” ва “Мажмаъул анҳур” китоблари муаллифлари. Шофеъий уламолардан имом Рамлий ва имом Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар Асқалоний (773 – 852).


Юқорида зикр қилинган сифатларнинг биронтасига эга бўлмаган мўмин-мусулмонларга “муқаллидлар табақаси” дейилади.



Абдул Азим ЗИЁУДДИН



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам ота онага яхшилик қилиш буюрилган. Уламоларимиз динимизда буюрилган амалларда бандалар учун албатта манфаатлар давоми...

6966 15:28 / 22.04.2017
Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.ndash Аҳволни кўриб турибсан, ишни сендан бошқаси давоми...

3265 09:18 / 24.03.2017
Бир куни бобомларникига борсам, қўшнимизнинг дарвозаси катта очиқ, кўпчилик тўпланиб, кирибчиқиб турибди. Эшик тагида бешўнта эркаклар тик туришарди. Доим кўчада давоми...

3334 11:20 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳ таолога Ўзининг Зотига муносиб ҳамд ва У Зотнинг бандаси ва расули Муҳаммадга чексиз салавоту саломлар айтамиз.Роббимиз Аллоҳ давоми...

9080 17:23 / 27.03.2017
Аудиолар

210867 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130132 14:35 / 11.08.2021