1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ибодатлар ва ишлаб чиқариш

10:14 / 24.03.2017 2517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрим инсонлар: “Ҳақиқатда, ҳар қандай диний ақида унга ишонувчи кишиларнинг зиммасига турли хил ибодатларни, қурбатлар ва маросимларни фарз қилиб қўяди. Бу нарсалар динлар ва улардаги ибодатларнинг турларига қараб  кишиларнинг кўп ва кам вақтларини олиб қўяди. Мисол учун Исломдаги бир кунда беш вақт адо этиладиган намозни олиб кўринг. Ахир унда ҳозирги техника, тезлик ва мислсиз рақобат асрида ишга футур етиши ва ишчини ундан тўсиб қўйиши бор эмасми?” дейишлари мумкин. Аслида барча динлардаги ибодатлар модомики инсонлар динда ўзлари учун Аллоҳ ижозат бермаган ишларни фарз қилиб олиб ўзларини меҳнат- машаққатга солиб қўймас эканлар, уларнинг озгина вақтини эгаллайди холос. Ҳар ҳолда ибодатга сарф этиладиган озгина вақт ҳаёт ва ишлаб- чиқаришни зое қиладиган вақт эмас. Йўқ. У ҳаёт майдонига кучлироқ ва шиддатлироқ бўлиб қайтсин учун энергияни кучайтиради, ҳимматни чархлайди, қувват пайдо қилади ва руҳиятни сайқаллайди. Бир нарсани унинг кўриниб турган юзаки моддий таъсири муқояса қилиниб унинг нафс ва ҳам моддадаги махфий, сокин, фаол таъсиридан кўзни юмилса, воқеликка зулм қилинган бўлар эди.

“Инсон- нотаниш кимасдир” китоби муаллифи ва “Нобел” мукофотининг соҳибларидан бири Доктор Алекс Карлнинг айтган сўзлари нақадар тўғри: “Мен бугунги кунимизга қадар билган фаолликни оширадиган энг буюк қувват бу ибодат бўлса ажаб эмас. Мен –шифокор сифатимда- дори- дармонлар ҳам даволай олмаган кўп беморларни кўрдим. Тиббиёт ожизлик ва таслимият билан туриб қолганида ўртага ибодат аралашиб беморларнинг дардлари тузалиб кетган”.

“Албатта ибодат радиация манбаи бўлган ва ўз- ўзидан энергия ишлаб чиқарадиган “Радий” маъданига ўхшайди. Ибодат  сабабли одамлар энергияси тамом бўлмайдиган Қувватга хитоб қилар эканлар ўзларининг чекланиб қолган энергияларини ошириб оладилар”.

“-Биз ибодат қилаётган вақтимизда-  ўзимизни коинотни назорат қилиб турган Буюк Қувват билан боғлаймиз. Илтижолар қилганча бизга ҳам ундан бир қисм беришини сўраймиз. Ҳаёт қийинчиликлари вақтида ундан мадад сўраймиз. Ҳатто илтижонинг ёлғиз ўзи қувватимиз ва энергиямизнинг ошишига кифоя қилади. Аллоҳга бир бора илтижо қилган киши ана шу илтижоси туфайли энг яхши натижаларга эришганлигини учратасиз”.

Бу умумий ибодатнинг таъсири бўладиган бўлса, айнан Исломдаги намознинг таги узоқ ва таъсири каттадир. У фақатгина ибодат эмас. Ҳаётнинг маъноларидан холи бўлган илтижо ҳам эмас. У – илтижо ва ибодат бўлиш билан бир қаторда – поклик, маданият, риёзат ва маънавий тарбиядир. У – Ислом белгилаб берган жамоатчилик низоми сабабли- энг юксак ижтимоий асослар таълим бериладиган мактабдир. Муҳаббат, биродарлик ва инсонлар ўртасидаги тенгликка асосланган илмий тарбия институтидир.

Қанийди билсам, ҳали қуёш чиқмасидан олдин уйқудан уйғониб таҳорат олиб покланадиган ва Роббисига ибодат қиладиган, янги кунни яхши кайфият, фаол жисм, очиқ қалб, кучли ишонч билан қарши оладиган одамдан ишлаб чиқариш нимани йўқотиб нимани фойда қилар экан?

Мусулмоннинг ҳаётида жамоат билан ўқиладиган намознинг таъсири борасида изланишлар олиб борганлардан бирининг бу сўзлари ҳақ:

“-Ҳақиқат билан қасам ичиб айтаманки- кишининг курашлар ва нотинчликлар ҳукмронлик қилиб турган оламда туриб  ҳар куни беш марта тамоман тинч ҳаводан баҳра олишга, кишиларнинг ўртасини табақалаштириш ҳукмрон тузум бўлиб турган бир пайтда тенглик ҳавосидан баҳра олишга, амалий гина- кудуратлар авжига чиқиб турган, кундалик ҳаёт ўзаро урушлар ва хусуматлар билан тўлиб- тошиб кетган бир вақтда меҳр- муҳаббат ҳавосидан баҳра олишга имкони бор бўлиши буюк неъматдир. Албатта унинг энг буюк неъмат эканлиги ҳақиқатдир. Чунки у ҳаётдан олинган ёрқин ибратдир. Шундай  экан инсон ана шу табақалаштириш, ўзаро курашлар ва зиддиятлар орасида, ўзаро нафрат ва ўзаро жанжаллар майдонининг ўртасида ишлашдан ўзга иложи йўқ. Шундай бўлсада у инсоният учун бахту саодатнинг ҳақиқий манбаи экани нуқтаи назаридан ҳам тенглик, биродарлик ва меҳр- оқибатнинг ҳақиқатига етишмоқ учун беш марта ана шуларнинг баридан ажралиб чиқади.

Шунинг учун ҳам ибодатга кетадиган вақт башариятга амалий манфаат еткариш ва яхшилик қилиш тарафидан бекорга зое кетмаган бўлади. Чунки у тамоман бунинг акси ўлароқ ҳаётни унда яшаш учун ҳақиқатда муносиб қилиб қўядиган ўша буюк сабоқларни таълим олишлик билан вақтдан унумли фойдаланган бўлади.

Биродарлик, тенглик ва меҳр- оқибат ҳақидаги ўша сабоқлар билан кундалик ҳаётда амалий тарзда шуғулланиш орқали улар инсониятни бирлаштириш, инсон фарзандлари учун абадий ҳазорани қолдиришнинг асосий устунларига айланиб қолади.”


Шайх Юсуф Қаразовий
Алоуддин Хофий таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодатга доир қайтариқларАбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда .Ахлат ташланган ерда, ҳайвон давоми...

1937 13:21 / 30.08.2020
Агар банда тонг оттирганда ва кеч киргизганда, барча ғами ёлғиз Аллоҳ бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча ҳожатларини Ўз зиммасига олади. Уни қийнаб турган барча давоми...

2547 16:47 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло инсонни ўзи яратган барча нарсаларнинг энг шарафлиси қилиб яратди. Унга чексиз неъматлар берди. Ўзи яратган бу ажайиб оламни инсонга бўйунсунадиган давоми...

3974 14:00 / 24.03.2017
Аллоҳ таоло бандалари дунёда бахтли ҳаёт кечириб, охиратда нажот топишларини хоҳлайди. Шунинг учун уларга илоҳий дастур нозил қилган. Унда Парвардигоримиз бизлар давоми...

3412 10:12 / 24.03.2017