1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Саломнинг баракаси

09:18 / 24.03.2017 3365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.

– Аҳволни кўриб турибсан, ишни сендан бошқаси эплолмайди, рухсат йўқ, – деди хўжайин.


– Йўқ, рухсат бермасангиз бўлмайди, – дея қатъийроқ гапирди хўжайин.

– Нимага?

– Диний вазифамни адо қилишим керак.

– Илтимос, кейинроқ бор.

– Ҳажга вақт тайинланган, ишдан ҳайдасангиз ҳам, ҳақларимни бермасангиз ҳам, боришим керак.

– Муҳаммадга: «Хўжайиним Ҳанс мени жўнатмади», десанг бўлмайдими?

– Бўлмайди, чунки ҳаж қилиш – Аллоҳнинг буйруғи.

«Аллоҳнинг буйруғи», деган гапни эшитгач, хўжайин ўйланиб туриб деди:

– Майли, сенга рухсат бераман.

Йигит ҳажга жўнаш олдидан хайрлашгани борганида хўжайини:

– Муҳаммадга мендан салом айт, – деди.

...Йигит Мадинага борганида Равзаи саодатга бориб: «Ассолату вассаламу алайка, йа Расулуллоҳ!» дея саловот ва салом айтди, дуо, илтижолар қилди. Шунда хўжайин Ҳанснинг саломи ёдига тушди. «Расулуллоҳга йўллаган саломини айтсамми, айтмасамми, – деб ўйлади, – насроний бўлса, жоизмикан?» Кейин минг бир истиҳола билан айтишга қарор қилди: «Эй Расулуллоҳ! Менинг бир бошлиғим бор, исми Ҳанс, миллати олмон, насроний динида сизга салом юборди. Бўйнимда қарз бўлиб қолмасин, деб айтяпман, айбга буюрманг...»

Шундай қилиб, йигит бошлиғининг саломини Пайғамбаримизга (с.а.в.) етказди. Маълумки, ким Набийга салом айтса, у зот, албатта, алик оладилар. Насроний Ҳанснинг саломига алик олганлари ҳам аниқ. Шу аликнинг баракотидан унинг қалбига иймон кирди. Йигит ҳали Туркиядалик пайтидаёқ Ҳанснинг мусулмон бўлганидан хабар топди ва ўша етказган саломи бошлиғининг ҳидоятига сабабчи бўлганини англади, Аллоҳга ҳамду санолар айтди.

Бир насронийки, Пайғамбаримизга салом йўллаб, шундай улуғ неъматга ноил бўлган экан, нега биз мусулмонлар у зотга салом йўллашдан чарчайлик?!

Аллоҳдан Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади Қалбида зарра миқдорича кибр бўлган одам жаннатга давоми...

8897 19:47 / 22.04.2017
Аллоҳ таоло айтади Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг Ўзи унга Етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишига Етувчидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун давоми...

2682 10:07 / 24.03.2017
Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир, улар қуйидагилар1. Ҳайвондан оққан қон.2. Эркак ҳайвоннинг закари.3. Эркак давоми...

5898 10:33 / 24.03.2017
1 Охиратни мақсад қилиб, барча диққатэътиборни бир ташвиш охират ташвишига қаратиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида ўз саъйи давоми...

3104 15:06 / 22.04.2017