1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир

12:31 / 15.03.2017 6199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик инсонлар истаган пайтимизда кулиб, истаган пайтимизда йиғлай оламиз деб ўйлайдилар. Лекин улар бу гап мутлақо нотўғрилигини, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким инсонни йиғлатиш ва кулдиришга қодир эмаслигини билмайдилар. 

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилади: “Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг ўзидир” (Нажм, 43-44). Ушбу оят бизнинг юқоридаги сўзимизга далилдир. 

Йиғи гоҳида ҳаёт (уйғониш, тирилиш) аломати бўлади. Йиғи улкан неъматдир ва бу неъматни Аллоҳ истаган бандасига беради. У нафсга таскин, келган мусибатни, етган жароҳатни енгиллаштириш омили бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам оятда тартиб билан йиғи ва ҳаёт дейилмоқда. Улар орасида ўзига хос боғланиш бор. Йиғи баъзида Аллоҳдан қўрқувдан пайдо бўлади. Бу йиғи ўлик қалбларга тириклик, ҳаётдаги турли машаққатлар натижасида эзилган, гуноҳлар натижасида касалланган қалбга жило бахш этади. 

Кулиш гоҳида ўлиш (ғафлат) аломати бўлади. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп кулувчи эмас, кўп табассум қилувчи эдилар. У зот сертабассум эдилар, аммо ҳеч қачон овозларини баланд кўтариб кулмаганлар. Биз ҳам ушбу суннатга эргашишимиз керак. Юқоридаги оятда тартиб билан кулги ва ўлим ҳам келган. Уларнинг орасида ҳам боғланиш бор. Бу кўп кулиш зарарли эканига далолатдир. Гоҳида кўп кулиш қалбнинг ўлишига олиб келади. Аллоҳ асрасин! Инсон ҳаётида содир бўлаётган ҳар бир нарсага кулаверса, бу нарса унинг қалбини ва ақлини ҳаёт ҳақиқатидан, охират кунидаги ҳисоблардан чалғитиб қўяди. Кўп кулиш ақлнинг тафаккур қилишига халал беради, қалбни Аллоҳдан, Унинг зикридан, кўплаб фойдали ишлардан тўсади, машғул қилади. Қолаверса, кўп кулиш қалбга Аллоҳнинг қўрқуви жойлашишига ҳам тўсқинлик қилади. Бу борада Пайғамбар алайҳиссаломдан ушбу ҳадис ворид бўлган: “Кўп кулманглар! Чунки, кўп кулиш қалбни ўлдиради”. Ибн Можа ривоят қилган. 

Аллоҳим, бизларни кўп кулишдан сақлаб, суннатга мувофиқ табассум неъмати билан ризқлантир! Бизларга Ўзингдан қўрқиб, гуноҳларимизга надомат қилиб йиғлаш бахтини насиб эт, омин!


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Ким бир мўминни дунё ғамларининг биридан халос қилса, Аллоҳ таоло уни давоми...

4098 12:17 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шунда марҳамат қилади Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурманrdquo Бақара, 152.Бу ерда ёд этиш зикрrdquo лафзи билан келган. Зикр давоми...

9724 12:09 / 15.03.2017
...Мусулмон инсонни бу дунёдан кетиши олдидан қилинадиган энг охирги ва энг аҳамиятли иш унга жаноза намози ўқишдир. Ҳа, айнан намоз, бошқа нарса эмас. Бошқа нима давоми...

4344 05:00 / 13.03.2017
Аббос ибн Абдулмуттолибдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни ndash Робб, Исломни ndash дин, Муҳаммадни ndash Расул, деб давоми...

3600 05:00 / 14.03.2017
Аудиолар

232032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150512 14:35 / 11.08.2021