1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

МАЙЙИТ ИШИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ ВА ҒУРБАТДАГИ ЎЛИМ

05:00 / 13.03.2017 3633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

...Мусулмон инсонни бу дунёдан кетиши олдидан қилинадиган энг охирги ва энг аҳамиятли иш унга жаноза намози ўқишдир. Ҳа, айнан намоз, бошқа нарса эмас. Бошқа нима бўлса-бўлсин бари-бир намознинг ўрнига ўтмайди. Шунинг ўзидан мусулмон инсон ҳаётида намоз қанчалик ўрин тутишини билиб олса бўлади. Умуман мусулмон инсон ҳаёти ҳамма томондан намоз ила ўралган. Ушбу нарсани жуда яхши аҳамият билан ўйлаб кўришимиз керак. Инсон туғилиши билан унга исм қўйишда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтилади. Ҳа, намозга айтиладиган азон ва намозга айтиладиган иқома айтилади. Бошқа нарса айтилмайди. Нима учун?

Али розиалоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, Али, уч нарсани кечга сурма; намозни (вақти) келганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл-қизни қачон унинг тенгини топганингда», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса ҳақида сўз кетмоқда:
1. Намоз.
Намоз вақтида фарз. Уни ҳеч кечиктириб бўлмайди. Фақат унитиш ёки ухлаб қолишгина узр бўлиши мумкин. Бошқа узр йўқ. намозни вақтида ўқиш керак.
2. Жаноза.
Жанозани ҳам узрсиз орқага суриш ҳаромдир. Узр эса фақат яқин кишиларини, аҳли фазл ва солиҳ кишиларни кутиш бўлиши мумкин, холос.
3. Эрсиз қиз-жувонларни эрга беришни кечиктириш. Бу иш кечикса ҳам фасодга олиб бориши мумкин. Шунинг учун қиз-жувонларни тенгини топиб тезроқ чиқаришга уриниш керак.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят: «Мадинада ўша ерда туғилган бир киши вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқидилар ва сўнгра: «Қани эди, у туғилган жойидан бошқа жойда вафот этганда», дедилар.
«Нима учун бундоқ, Эй, Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Қачонки, бир инсон ўзи туғилган жойдан бошқа жойда ўлса, жаннатдан унга туғилган жойидан изи қирқилган жойгача ўлчаб берилади», дедилар
». Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Чунки, ғурбатда ўлган одам ватан соғинчи билан, ғурбат ваҳшатида ўлади. Аллоҳ таоло ўша банда солиҳ бандалардан бўлса, жаннатга киритиб қилган яхши амаллари мукофотига, ғурбат қийинчиликлари эвазига туғилган жойидан, то ғурбатда ўлган жойигача бўлган масофача ерни қирқиб унинг ихтиёрига берар экан.
Бу ҳадис, одамлар ичида, фалончи ғурбатта ўлди, деб камситиш оҳангида айтадиган гаплари нотўғри эканини кўрсатади. Банда солиҳ бўлса, Аллоҳнинг амрида юрса, қаерда бўлса ҳам қадр қийматини топаверар экан. Лекин, кофир, мунофиқ, фосиқ, ибодатсиз бўлса қаерда ўлса ҳам тўппа-тўғри жаҳаннамнинг қаърига қараб йўл олаверар экан.
Шу билан жаноза намоз ҳақидаги маълумотлар ҳам охирига етди. Энди дафн, қабр саволи, таъзия ва бошқа жаноза намозидан кейин бўладиган ишлар ҳақидаги ҳадислар ўрганилади. Шу муносабат билан хаёлга баъзи мулоҳазалар келади.
Мусулмон инсонни бу дунёдан кетиши олдидан қилинадиган энг охирги ва энг аҳамиятли иш унга жаноза намози ўқишдир. Ҳа, айнан намоз, бошқа нарса эмас. Бошқа нима бўлса-бўлсин бари-бир намознинг ўрнига ўтмайди. Шунинг ўзидан мусулмон инсон ҳаётида намоз қанчалик ўрин тутишини билиб олса бўлади.
Умуман мусулмон инсон ҳаёти ҳамма томондан намоз ила ўралган. Ушбу нарсани жуда яхши аҳамият билан ўйлаб кўришимиз керак.
Инсон туғилиши билан унга исм қўйишда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтилади. Ҳа, намозга айтиладиган азон ва намозга айтиладиган иқома айтилади. Бошқа нарса айтилмайди. Нима учун? Яхши ният учун. Бола катта бўлганда намоз ўқийдиган, илоҳий нидога жавоб берадиган бўлиши учун. Шунинг ўзидан ҳам намознинг аҳамиятини тушуниб олсак бўлади. Ана ўша кундан бошлаб мусулмон инсон ҳаёти намоз билан боғлиқ бўлиб келади. Ўрганиб ўтган ҳадисларимизга умумий равишда бир назар солайлик:

1. Бола етти ёшга етганида намоз ўқишга амр қилиш ота-онанинг вазифаси. Нима учун бошқа ибодатларга амр қилинмай, айнан намозга амр қилинади? Чунки, намоз энг аҳамиятли ибодат. Бусиз мусулмон инсон Исломий ҳаёт кечириши қийин.
2. Бола ўн ёшга етганда намоз ўқимаса уриш керак. Нима учун бошқа ибодатларни эмас, айнан намоз ўқимаса уриш керак? Чунки, намоз энг аҳамиятли ибодат. Бусиз Исломий ҳаёт кечириб бўлмайди.
3. Бола балоғатга етиши билан намозни бир маҳал ҳам қолдирмай ўқиши керак. Чунки, ҳар бир қолдирилган намоз учун йиллаб дўзахда куйиш керак бўлади. Нима учун айнан намозда шу гап? Чунки, бошқа ибодатларга қўшимча шартлар керак. Намозга эса, бу нарсалар йўқ. Бунинг устига бошқа ибодатларнинг мукамал бўлишига ҳам намоз керак.
4. Рўзанинг мукаммал бўлишига таровеҳ ва ийд намозлари керак.
5. Ҳаж ёки қурбонлигингни мукаммал бўлиши учун тавоф намози ва ийд намози каби намозлар керак.
Ҳа, ҳамма нарсага намоз керак.
6. Ҳар куни беш вақт фарз намоз ўқиш керак.
7. Ўша фарз намозларда камчилик содир бўлиши эҳтимолидан уларни тўлдириш учун суннат намозлар ўқиш керак.
8. Қуёш чиққандан кейин шуруқ намози ўқиш нур устига нур.
9. Чошгоҳ намози ўқиш эса умранинг савобига тенг.
10. Заволдаги намоз ҳам фазийлат.
11. Кечаси ўқиладиган намозлар, хусусан, таҳажжуд намози қанчалар яхши экани кўп такидланган.
12. Ҳафтанинг байрам куни бўлмиш Жуманинг энг бош маросими ҳам Жума намози. Бу намоз қанчалар аҳамиятли эканини ўрганиб ўтдик.
13. Йилнинг икки улуғ байрами Ийди Фитр ва Ийди ал-Азҳоларнинг бош маросими ҳам ийд намозлари.
14. Мусулмон инсон табиатда хавфли ҳолатлар юзага келиб қолса ҳам намоз ўқиши керак. Жумладан, қуёш ва ой тутилганда кусуф намози ўқимоғи лозим.
15. Қаҳатчилик, қурғоқчилик бўлиб қолса ҳам намоз ўқиши керак. Истисқо намози шунинг учун шариятга киритилган.
16. Мусулмон киши икки ишдан қайси бири яхши эканини танлаш учун ҳам намоз ўқиши керак. Бунинг учун истихора намози шариятга киритилган.
17. Мусулмон киши яхшироқ тавба қилиши учун ҳам намоз ўқимоғи лозим. Шунинг учун тавба намози шариятга киритилган.
18. Мусулмон киши яхшироқ тасбиҳ айтиши учун, гуноҳларини яхшироқ ювиш учун ҳам намоз ўқиши керак. Бунинг учун тасбиҳлар намозга жорий қилинган.
19. Мусулмон киши Аллоҳдан ёки бандадан ҳожатини чиқариш учун ҳам намоз ўқиши керак. Бунинг учун ҳожат намози жорий қилинган.
20. Ва ниҳоят мусулмон одам ўлганда ҳам унга намоз ўқилиши керак. Бунинг учун жаноза намози жорий қилинган. Мазкур намозлар бош нуқталардаги намозлар.

Келинг энди намозсиз ҳаётни ўйлаб кўрайлик. Инсоф билан айтайлик, намозсиз ҳаётни мусулмонча ҳаёт, дея оламизми? Кўпчиликнинг фикрида бир тўғри тасаввур ўрнашган. У ҳам бўлса, жаноза ўқимай ўликни кўмиб бўлмаслиги. Кофирлар ҳам жаноза намозини ўқитмасликка ҳар қанча уринсалар ҳам эплай олмадилар. Чунки, ҳамманинг фикрида жаноза намози ўқилмаса бўлмайди, деган тушунча бор эди. Мусулмон одам жаноза намозисиз кўмилиши мумкин эмас, деган тушунча бор эди. Бу жуда тўғри тушунча.
Энди, фарз намоз ҳақида ҳам худди шу тушунчада бўлишимиз кераклигини тушинмоғимиз керак.
Жаноза намози ўқилмай қолишидан қаттиқ қўрқиш, кимга жаноза намози ўқилмаса, тўнғиз қавмида кетади, дўзахга тушади, деган тушунча билан боғлиқ. Фарз намозларни ўқимаслик ҳам худди шу маънода қабул қилиниши керак. Чунки, бир вақт фарз намозини ўқимаган одам маълум муддат дўзахда куйиши маълум ва машҳур.
Умуман намозсиз мусулмонча ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аббос ибн Абдулмуттолибдан розияллоҳу анҳуnot ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни ndash Робб, Исломни ndash дин, Муҳаммадни ndash Расул, деб давоми...

2950 12:20 / 15.03.2017
1. Ўлим фариштасини кўриш. Агар киши саодат аҳлидан бўлса, ўлим фариштасини чиройли суратда кўради. Ўлим фариштаси ва у билан бирга келган раҳмат фаришталари давоми...

9721 12:18 / 15.03.2017
Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг ҳижрий 1430 йил 12 жумадус соний, мелодий 2009 йил 5 июнда қилган жумъа хутбалариАлҳамдулиллаҳ. давоми...

3065 12:24 / 15.03.2017
Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса дабдабабозликка, ҳоюҳавасга берилган кишиларда содир давоми...

2606 05:00 / 13.03.2017