1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Муҳитни ўзгартириш

15:10 / 16 февраль 492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг муҳим чораларидан бири банда ўзининг атроф-муҳитини яхши томонга ўзгартирсин. Чунки, қаерда шаҳватларни жунбушга келтирадиган нарсалар, зинога мойиллик уйғотадиган сабаблар бўлса, албатта, кишига таъсир қилади. У иш жойи бўладими, яшаш жойими, фарқи йўқ. Нафси ва қалбини пок тутаман деган одам унақа бехаё жойларни тарк этиши, муҳитини ўзгартириши зарур.

Юсуф алайҳиссаломни Миср аёллари гуноҳга чорлаганда, у киши Аллоҳ таолога шундай дуо қилдилар:

«Эй Роббим! Улар мени чорлаётган нарсадан кўра менга зиндон яхшироқдир» (Юсуф сураси, 33-оят).

Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом муҳитларини ўзгартиришни Аллоҳ таолодан сўрадилар. Худди шунингдек, бизга ҳам ёмон муҳитимизни ўзгартиришга батамом ҳаракат қилайлик. Ёмон суҳбатдан сақланайлик. Яхши суҳбатларни ихтиёр қилайлик. Кейин, инша Аллоҳ, зинодан сақланиш осон бўлади.

Ўзингизни бирор Аллоҳнинг валийсига топширинг. Унга байъат қилинг (эргашинг). Чунки, қайси нарса бирор кимсанинг назоратида бўлса, омонлик топади. Бордию назоратдан чиқиб кетса, шарманда бўлади. Шунинг учун банда Аллоҳнинг валийси бўлган бирор пиримуршиднинг этагидан тутиши ва унга ўзини топшириши лозим. Ҳолатини англатсин, улар шунга қараб тавсия, насиҳатлар қилсин. Кейин у тавсияларга қатъий амал қилишсин. Инша Аллоҳ, шунда зинодан сақланиш осон бўлади.

Аллоҳ таолога дуо қилайлик, барчамизни бутун мусулмон умматини гуноҳлардан Ўзи сақласин.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Дарҳақиқат, кўзлар зино қилади, уларнинг давоми...

2485 16:24 / 21.12.2023
Номаҳрамлар билан холи қолишЗинога олиб борувчи йўлларнинг энг хатарлиси номаҳрам бўлган аёл ва эркакнинг икковлари холи қолишидир. Бу нарса ҳаромдир. .Холи давоми...

3396 11:00 / 15.06.2020
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

2760 15:10 / 05.06.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Ким ёш болага .Бери кел бир нарса бераман,, деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир,.Абу Довуднинг сунанларида давоми...

2421 12:25 / 22.12.2021
Аудиолар

231213 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149741 14:35 / 11.08.2021