1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳ зинога яқинлашмасликка буюрган (олтинчи мақола)

11:00 / 15.06.2020 3397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Номаҳрамлар билан холи қолиш

Зинога олиб борувчи йўлларнинг энг хатарлиси номаҳрам бўлган аёл ва эркакнинг икковлари холи қолишидир. Бу нарса ҳаромдир. «Холи қолиш» деганда ўзлари кўринмайдиган, овозлари эшитилмайдиган жойда ёлғиз ўзлари бирга қолишлари тушунилади.

Аксар фаҳш ишлар номаҳрамларнинг ўзаро холи қолишлари сабабидан юзага келади. Шайтон ҳам бундай пайтда бор кучини холи қолганларни фаҳш иш қилишга ундашга сарфлайди. Бу нарсани уларга зийнатлаб кўрсатади ва улар ҳиссиётларини жиловлай олмайдилар.

Агар инсон бундай ҳолатда ўз ҳиссиётларини жиловлаб олишига бутунлай, мутлақо ишонса ҳам унга номаҳрам билан холи қолиш ҳаром бўлади.

Имом Бухорий ва Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: «Бирортангиз маҳрами олдида бўлмаган аёл ила холи қолмасин»!

Имом Аҳмад Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркак ва аёл холи қолсалар учинчилари шайтон бўлади» деб айтганлар.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳеч бирингиз никоҳида бўлмаган ёки бирорта маҳрами бўлмаган аёл ила бир уйда (бошқа хонада бўлса ҳам) тунаб қолмасин».

Шунингдек, номаҳрамлар бир-бирларига тегишлари ва қўл бериб кўришишлари ҳам ҳаром. Бу ҳукмга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллар билан қўл бериб кўришмасликларини таъкидлаб айтганлари ва қуйидаги икки ҳадис далолат қилади:

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Номаҳрамлар билан холи қолишдан эҳтиёт бўлгин. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки бирор эркак номаҳрам аёл билан холи қолса, улар орасига шайтон киради. Бир эркак ўз елкасини номаҳрам аёлнинг елкасига текказганидан кўра лой ёки балчиққа қорилиб ётган чўчқани қучоқлагани яхшироқ» дедилар»

Табароний ривояти.

Ушбу ҳадисдан жамоат жойларида, транспортларда ва навбат кутиш жойларида номаҳрамлар бир-бирларига тегиб туришлари жоиз эмаслиги ва бундай ҳолатларни олдини олиш вожиб эканлиги ҳам аён бўлади.

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўзига номаҳрам бўлган аёлни ушлагандан кўра бошига темирдан бўлган катта игна суқилгани яхшироқдир» дедилар»

Тобароний ривояти.

Энди номаҳрамлар билан холи қолишга боғлиқ ҳукмлар билан танишиб чиқсак:

- Эркак ёки аёл ўз маҳрами билан холи қолса ўзини тутиб тура олмаслиги мумкинлигини билса, холи қолиш ҳаром бўлади.

- Эркак ва аёл холи қолганларида олдиларида оқ-қорани ажратмайдиган ёш бола бўлса ҳам улар холи қолган ҳисобланадилар.

- Никоҳдан ўтмаган бўлажак келин ва куёв холи қолишлари ҳаром. Жуда бўлмаса, олдиларида оқ-қорани ажратадиган бола бўлиши шарт.

- Бир аёл, икки ва ундан кўп номаҳрам эркак билан қолса ҳаром, фақат улар ёмонликка қўл урмайдиган даражада бўлган солиҳ инсонлар бўлса, зарурат бўлганда жоиз.

- Бир эркак кўп номаҳрам аёллар билан холи қолиши - агар улар ёмон аёллар бўлмаса - жоиз. Бўлмаса ҳаром.

- Даволаш ишларида холи қолиш мутлақо жоиз эмас, маҳрам ёки ҳамшира бўлиши шарт. Аёл киши аёл шифокор бўла туриб эркак шифокорга учрамайди ва эркак киши эркак шифокор бўла туриб аёл шифокорга учрамайди. Аммо касали жиддий бўлиб шифокор ўта тажрибали бўлганда ва ўз жинсидан тажрибали шифокор топилмаганда зарурат юзасидан жоиз.

- Талоқ қилган аёлини ражъий талоқ қилган бўлса, холи қолиш жоиз. Боин талоқ қилган бўлса, холи қолиш жоиз эмас.

Юқорида айтиб ўтганимиздек номаҳрамлар бир-бирларига тегишлари, шаҳватларини қўзғатувчи ҳолатларга йўл қўймасликлари шарт.

- Жамоат транспортлари, одамлар зич тўпланадиган жойларда икки жинс вакиллари бир-бирларига тегиб туришлари мутлақо жоиз эмас. Улар бир-бирларидан узоқда туришлари ва шаҳватларини қўзғатувчи ҳолатларга йўл қўймасликлари вожиб.

- Кучли зарурат бўлмаса таксига танҳо ўтирмаслик керак ёки бирор киши билан ўтириш керак. Кўпгина уламолар «Ҳайдовчиси номаҳрам бўлган таксига ўтириш – фасод кўпайиб кетгани сабабли – ҳаромдир» деганлар. Аёл киши таксида бир ўзи шаҳардан ташқари жойларга бориши - ҳаром.

- Номаҳрамлар бир-бирлари билан қўл бериб кўришишлари ҳаром.

- Холи қолмасликни таъминлаш, холи қолишни олдини олиш - вожиб.

Зеро, ҳаром ишга йўл очиш ҳам ҳаром ишдир.

- Ота-оналар ўз фарзандларини бу ишларнинг барчасидан қайтаришлари ва назорат қилиб туришлари – вожибдир.

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўн иккинчи чора Мўмин қалбида .кўзларим Аллоҳнинг менга берган омонатидир, бу омонатни ҳукми илоҳийга мувофиқ ишлатишим лозим. Агар унга хилоф қилсам, у ҳолда давоми...

1907 11:24 / 09.10.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

3336 11:09 / 09.01.2020
Бузуқликнинг зарари қаҳатчилик ва очарчилик шаклида зоҳир бўлади. Ёмғир ёғмаслиги, сувнинг озайиши, экинга зарар етиши, қимматчилик, ҳосилнинг кам бўлиши mdash бу давоми...

2128 10:39 / 23.04.2025
Қабр азоби руҳга ҳам, жасадга ҳам бўладими Унда йўқ бўлиб кетган жасадлар нима бўладиҚабр азоби ва роҳати руҳ ва жасадга бўладими Ёки руҳнинг ўзига бўладими давоми...

5984 15:03 / 15.01.2020
Аудиолар

231227 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149753 14:35 / 11.08.2021