1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Банда бадназарлик сабабли зинокор саналади

16:24 / 21.12.2023 2454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

فَالْعَيْنَانِ تزنيان وزناهما النظرُ، وَالْيَدَانِ تَزبَانِ وَزِنَاهُمَا الْبَطْسُ وَالرّجُلَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا الْمَشْيُ وَالْفَمُ يَزْنِي وَزِنَاهُ الْقُبَلُ، وَالْقَلْبُ يَهْوَى وَيَتَمَنَّى وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ أَوْ يُكَذِّبُهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Дарҳақиқат, кўзлар зино қилади, уларнинг зиноси қарашдир. Кўллар зино қилади, уларнинг зиноси ушлашдир. Оёқлар зино қилади, уларнинг зиноси (ҳаромга) юришдир. Оғиз зино қилади, унинг зиноси бўса олишдир. Қалб хоҳлайди ва орзу қилади. Фарж эса ё уни тасдиқлайди, ёки ёлғонга чиқаради» («Муснади Аҳмад»).


Ҳадиси шарифдан маълум бўлдики, бадназарлик ҳам зинонинг бир тури экан. Шунинг учун кўзини тиймаган одам зинокорлардан саналди. Демак, аҳволимизни ўнглаш – бадназарликдан ўзимизни сақлаш учун батамом ҳаракат қилайлик.


Бадназарлик ношукрликдир
Кўзни тиймаслик сабаб инсон ношукрга айланар экан. Қандай қилиб дейсизми? Турли чеҳраларни кўраверганидан кейин эркакка ўз аёли хунук кўрина бошлайди. Аёлидаги майда камчиликлар филдай кўринади, гапи, ҳиди, қилиғи кўнглига ўтирмай қолади, ичида турли норозиликлар пайдо бўлади. Ҳатто тақдиридан нолий бошлайди. «Пешонамга чиройли аёл битмади!» дейди, «Менга анавинақаси мос эди. Бунинг эса на кўриниши ёқимли, на қомати келишган...» дегандай шикоятлар қилади. Агар хотини чиройли бўлса, хулқидан ё тилидан нолийди. Бадназарлик туфайли ҳаромга ишқи тушиб, ҳалолидан кўнгли совиб боради. Минг чиройли бўлса ҳам, ўзининг аёли ёқмайди ва шу тарзда неъматга ношукрлик қилади.


Бадназар одам ақлсиздир
Уммат ҳакими, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: «Ҳар бир гуноҳ ақлсизлик ва аҳмоқлик натижасидир. Ким бу гуноҳни қилса, шу қилмиши унинг ақлида ноқислик борлигига далилдир. Чунки, у ҳаётимиз ва ўлимимиз, соғлигимиз ва беморлигимиз, ҳузур-ҳаловатимиз ва безовталигимиз, гўзал ёки ёмон хотимамиз измида бўлган Мо- лик Зотни норози қиляпти. Агар унинг ақли соғлом бўлганида, ҳаргиз гуноҳ қилмас эди... Айниқса, бадназарлик ўта аҳмоқона гуноҳдир. На учрашув бор, на алоқа бор. Бекорга қалбини қийнагани қолади. Қарагани билан у гўзалга етишиб қолмайди. Лекин қалб безовта бўлади ва уни ўйлаб қийналаверади. Бундан эса бирор фойда йўқ. Фойдаси йўқ нарсанинг кетидан вақтини сарфловчи, шаксиз, ақли паст ва аҳмоқдир».

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Номаҳрамларга назар солишга боғлиқ ҳукмлар билан танишиб чиқсакЭркак киши назар солиши жоиз бўлган аёллар1. Она ва онанинг онаси, қанча юқориласа ҳам.2. Қиз, давоми...

3665 11:00 / 08.06.2020
Ислом бирор нарсани ҳаром деб эълон қилса, унга боғлиқ бўлган, унга олиб борувчи нарсаларнинг барча кўринишларини ҳаром деб эълон қилади. Масалан маст қилувчи давоми...

5206 17:00 / 28.05.2020
Аллоҳ таоло айтади.Шакшубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас, Зумар сураси, 3оят.Яъни, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсани ҳидоятига муваффақ давоми...

19887 18:00 / 08.07.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай огоҳ этади .Зинога асло яқинлашманг. Шубҳасиз, у фаҳш ва энг ёмон йўлдир, Исро сураси, 32оят. Зинода учта ndash шаръий, давоми...

3122 11:09 / 13.11.2024