1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2022 йилнинг бошида Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

13:32 / 29.10.2021 1702 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси бош имоми Ли Жу Хва (Aбдулраҳмон Ли) билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар берди.

Учрашув чоғида Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва Жанубий Кореядан мамлакатимизга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ли Жу Хва Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясидаги алоҳида ўрнини қайд этиб, Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳаким Термизий, Aбу Мансур Мотурудий каби исломшунос олимлар ва мутафаккирлар томонидан яратилган буюк меърос кўплаб хорижий мутахассислар ва мусулмон жамоатчилиги эътиборини қозонганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда шу кунгача сақланиб қолган улуғ аждодларнинг қадамжолари, мақбаралар ва музейлар дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб мусулмон зиёратчиларни ўзига жалб қилади.

Ли Жу Хванинг қайд этишича, Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси нисбатан янги ташкилот бўлиб, ислом маданияти марказларидан бири ҳисобланган Ўзбекистоннинг бой илмий ва маданий салоҳиятини ўрганишга қизиқиш жуда ҳам катта. Шу мақсадда федерация раҳбарияти Ўзбекистонга сафар қилиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази, бошқа ташкилот ва муассасасалар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш истагини билдирди.

Бундан ташқари, Жанубий Корея мусулмонлар федерацияси раҳбарияти Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларининг зиёрат туризми масканлари билан яқиндан танишиб, ташриф якунларига бўйича юртимиз салоҳиятини Жанубий Корея мусулмонлари орасида кенг тарғиб қилиш ва Ўзбекистонга бораётган сайёҳлар сонининг ошишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Мулоқот чоғида Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини 2022 йилнинг январь ойида ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Манба: dunyo.info

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2023 йил 27 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида имомхатибларга ижоза бериш маросими бўлиб ўтади. 2023 йил 7 августдан давоми...

1491 13:55 / 27.12.2023
.Бадшаҳи, масжиди 17аср ўрталарида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Мўғуллар сулоласининг сўнгги ҳукмдори буйруғи билан эски шаҳар ҳудудидаги баланд супа устида давоми...

1797 09:33 / 31.05.2024
Дунёдаги энг етакчи тадқиқот маркази бўлган Pew Research Centeraposa маълумотларига кўра, миграция бўлмаса ҳам кейинги 30 йилда Европада мусулмон аҳолиси cони 4,6 дан 7,4 гача давоми...

3003 07:00 / 06.02.2019
Бугун, 14 июль куни Жидда ndash Тошкент йўналишида 1, 2, 3, 4гуруҳ зиёратчилари онаВатанга йўл олдилар. Зиёратчилар ҳажнинг барча рукнларини бажариб, амалларнинг энг давоми...

1568 16:25 / 14.07.2022