1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Диний идорада «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди!

16:20 / 09.08.2021 2655 pdf Ўқиш режими + -

 Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди.

Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, «Қуръони карим ва тажвид» курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Президентимизнинг «Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!», деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 сентябрга ўтар кечаси мамлакатда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ҳозиргача ҳодиса оқибатида 2900дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 5500 киши давоми...

1432 17:59 / 13.09.2023
.Ҳилол, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси ndash Тошкент шаҳридаги quotҲазрат Алиquot жоме масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла Шариповга давоми...

1895 12:07 / 20.07.2019
Европа Иттифоқи Мьянмага қарши қурол эмбаргоси ва айрим расмийларига киритган санкциялари муддатини 2020 йил 30 апрелгача узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA давоми...

2147 07:10 / 01.05.2019
Уй сотиб олиш кўплаб мусулмонлар учун қийинчилик туғдиради, баъзилар Ислом қонунларига риоя қилишни хоҳлайди ёки рибо ва банк имтиёзларидан фойдаланишни давоми...

2504 13:20 / 07.01.2022