1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закотнинг тўғри бўлиши шартлари

15:18 / 26 март 1448 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ният.

2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши.

1. Ният.

Закотни адо этиш вақтида ёки уни ажратиш вақтида ният қилиш шартдир. Молнинг ҳаммасини садақа қилиб юборса, ният қилиш шарт эмас.

Закотнинг тўғри бўлиб, ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки Исломда ҳеч бир ибодат ниятсиз бўлмайди. Мисол учун, рўза тутиш учун ҳам ният қилиш керак. Токи тутган рўзаси фарз, назр ёки нафл рўза экани билиниши лозим. Шунингдек, намознинг ҳам фарз, вожиб, суннат ёки нафл экани ниятга кўра бўлади. Садақа кўринишидаги молиявий ибодатнинг ҳам тури кўп. Молни бировга закот деб ният қилмай берса, закот ўрнига ўтмайди.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  وَمُسْلِمٌ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, закотни бераётганда ҳукман бўлса ҳам ният қилиш керак. «Ҳукман бўлса ҳам» дегани фақирга бериб қўйилган мол фақирнинг қўлида турган бўлса-ю, уни ҳали ишлатмаган бўлса, «Ана шу менинг закотим» деб ният қилиб қўйиш жоиз. Ёки вакилга бераётиб ният қилса, вакил ният қилмаса ҳам, зарари йўқ. Фақирга беришда ният қилиш керак бўлгани учун ният қилиб, закотни ажратса-ю, у фақирнинг қўлига етиб бормасдан туриб йўқолса ёки ўғирланса, қайтадан закот беришга тўғри келади.

2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши.

Закот тўғри бўлиши учун ажратилган мол закот берувчи томонидан ҳақдорларга мулк қилиб берилиши керак. Фойдаланиб туришга берилган буюмлар закот бўлмайди, шунингдек, кишиларни таомлантириб, «мана шу менинг закотим» дейиш ҳам жоиз эмас. Лекин таом сотиб олиб, закот деб ният қилиб берса бўлади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, ақли заиф ёки ёш болага закот бериб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида: «Ва закотни беринглар» деган. Бу эса мулк қилиб бериш билан собит бўлади.

Яна Аллоҳ таоло: «Албатта, садақалар фақирларгадир», деган (Тавба сураси, 60-оят).

«Садақа қилинди» дегани «бировга бир нарса мулк қилиб берилди» деганидир. «Фақирларгадир» деганда ҳам араб тили қоидасида уларга мулк қилиб бериш тушунилади.

Хулоса қилиб айтганда, закотнинг шартлари қуйидагилардан иборат:

Закот берувчида бўлиши лозим шартлар:

1. Мусулмон бўлиш.

2. Балоғатга етган бўлиш.

3. Оқил бўлиш.

4. Ҳур бўлиш.

Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар:

1. Нисобга етган бўлиши.

2. Тўлиқ мулк бўлиши.

3. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши.

4. Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиши.

5. Қарздан холи бўлиши.

6. Бир йил тўлган бўлиши.

«Мўминнинг нажоти» - муфассал закот китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Закотни иложи борича ўз вақтида берган яхши. Ҳар бир иш ўз вақтида бўлгани маъқуллиги ҳамма нарсага ҳам тааллуқли. Закотни вақтидан олдин бериш ҳам жоиз. Қанча давоми...

4551 12:45 / 12.06.2018
Закотrdquo сўзи луғатда покликrdquo ва ўсишrdquo маъноларини билдиради.Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...

14437 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳга яхши қарз берадиган ким борки, У унга бир неча мартага кўпайтириб берса. Ҳолбуки, Аллоҳ ризқни тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтариласизлар.Яхшилик давоми...

6747 16:33 / 30.10.2017
Маълумки, қадим замонларда одамлар савдо ва иқтисодий муомалаларини қўлларидаги мулк бўлган нарсаларни бирбирига алмаштириш билан қилганлар. Кейинроқ молнинг давоми...

3978 05:00 / 14.01.2017
Видеолар

254 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

211872 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131116 14:35 / 11.08.2021