1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

ТИЛЛО ВА КУМУШНИНГ ЗАКОТИ

05:00 / 14.01.2017 5693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тиллонинг нисоби йигирма мисқол, кумушники икки юз дирҳам. Дирҳамларнинг ҳар ўнтаси етти мисқол. Ишланган бўлсин, ёмби бўлсин ўндан биридан тўртдан бирини бериш фарздир. Нисобга зиёда бўлган ҳар бешдан бирдан ҳисоби ила чиқарилади. Тиллонинг аралашаган нарсадан ғолиблиги эътиборга олинади. Агар аралаштирилган нарса ғолиб бўлса қиймати аниқланади ва закоти чиқарилади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб берган мактубда: “Танга пулда ўндан бирнинг тўртдан бири. Агар бир юз тўқсон тан-гадан бошқа бўлмаса, унда ҳеч нарса йўқ. Магар эгаси хоҳласа, (ўзи билади)”, дейилган эди. Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Бешовлари қилган ривоятда: “Танга пулнинг беш увқиясидан озида садақа йўқ”, дейилган.
Арабчада кумуш танга пулни “варақ”, “риққа”, деб аталади. Ушбу ҳадисда ўша кумуш танга пул ҳақида сўз кетмоқда.
Кумуш танга пулдан фарз бўладиган Закот миқдори ўндан бирнинг тўртдан бири, бугунги кун истилоҳи билан айтилганда икки ярим фоизи экан. Демак, кимнинг кумуш тангалари нисобга етса, икки ярим фоизини Закот қилиб чиқариши керак бўлади.
Бир юз тўқсон танга кумуш пулга Закот фарз бўлмайди. Фақат эгаси ўз ихтиёри билан Закот бермоқчи бўлса, ўзи билади.
Кумуш танга пулнинг нисоби беш увқия. Бир увқия-қирқ дирҳамга тенг. Уни бешга кўпайтирсак, икки юз дирҳам бўлади. Икки юз дирҳам кумуш пул нисобга етган бўлади.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Узун ҳадисни айтиб келиб охирида: “Қачон сенинг икки юз дирҳаминг бўлса ва унга бир йил айланса. Бас ундан беш дирҳам. Сенинг йигирма диноринг бўлгунча сенга ҳеч нарса фарз бўлмайди. Қачон сенинг йигирма диноринг бўлса, унга бир йил айланса, бас ундан ярим динор. Зиёда бўлган нарсадан ўшанинг ҳисоби бўйича”, деди”.
Абу Довуд ривоят қилган. Бухорий “саҳиҳ”, деган.
Тилло пулнинг йигирма динордан озида Закот фарз бўлмайди.
Тилло пулнинг нисоби йигирма динор.
Тилло пул ҳам нисобга етгандан кейин бур йил ўтсагина Закот фарз бўлади. Бир йилдан оз миқдорда нисобдан кам бўлиб қолса, Закот фарз бўлмайди.
Йигирма динор тилло пулдан ярим динор Закот берилади.
Нисобдан ортиқ пулдан нисбатига қараб, икки ярим фоизи Закотга чиқарилаверади.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “От ва қулни афв қилдим. Танга пулнинг садақасини беринглар. Ҳар қирқ дирҳамдан бир дирҳам. Бир юз тўқсон (дирҳам)да ҳеч нарса йўқ. Қачон икки юзга етса, ундан-беш дирҳам”, дедилар”. Абу Довуд, Термизий ва Аҳхмад ривоят қилишган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЗАКОТ БЕРИШДА ХАТО ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИАйтайлик, бир киши Закотни беришдан олдин яхшилаб суриштирган бўлса, Закотини бераётган одам Закот олишга ҳақиқатда ҳақли, давоми...

5049 05:00 / 14.01.2017
. . . .Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотни вақти келишидан олдин бериш ҳақида давоми...

2477 12:00 / 04.05.2021
Ер ости бойликлариолтин, уран, кумуш, мис, қўрғошин, кўмир, нефт, темир ва ҳакозолар қанчалик катта бойлик эканини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Уламоларимиз Аллоҳ давоми...

5835 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳ таоло .Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки У Зот исрофчиларни яхши кўрмас,, деган Анъом 141.Шарҳ Ушбу оятда Аллоҳ зироат экинлари давоми...

4878 05:00 / 14.01.2017