1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Асаба бил-ғойр ва унинг ҳукми

16:13 / 12 ноябрь 766 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асаба бил-ғойр (биров туфайли асаба бўлиш) ва унинг ҳукми

«Асаба бил-ғойр» тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:

1. Марҳумнинг қизи. Марҳумнинг қизи ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади (ўғил).

2. Ўғилнинг қизи. Ўғилнинг қизи ака ёки укаси билан ёки амакисининг ўғли билан бўлганда асаба бўлади (ўғилнинг ўғли). Унинг ўғилнинг қизи билан даражаси бир хил ёки пастроқ бўлишининг фарқи йўқдир. Агар қиз ўшандан бошқа мерос олмаса.

3. Туғишган опа ёки сингил. Туғишган опа ёки сингил ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади (туғишган ака ёки ука).

4. Ота бир опа ёки сингил. Ота бир опа ёки сингил ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади (ота бир ака ёки ука).

Ушбу тўртта аёл ўзининг ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади ва улар ўртасидаги тарика ўғилга «икки қиз улуши» қоидаси асосида тақсимланади.

Хулоса қилиб айтганда, «асаба бил-ғойр»лар қуйидагилардир: қизлар ўғиллар билан бирга, ўғилнинг қизлари ўғилнинг ўғиллари билан бирга, туғишган опа-сингиллар туғишган ака-укалар билан бирга ва ота бир опа-сингиллар ота бир ака-укалар билан бирга асаба бўладилар.

 

Асаба бил-ғойрнинг шартлари. «Асаба бил-ғойр»лар маълум шартлар бўлмаса, рўёбга чиқмайди. Қуйидагиларни мўъжаз ҳолда келтирамиз.

Биринчи. Аёл фарз соҳиби бўлиши шарт. Агар фарз соҳиби бўлмаса, «асаба бил-ғойрга» айлана олмайди. Масалан, туғишган ака ёки уканинг қизи туғишган ака ёки ука билан бирга асаба бўла олмайди, чунки бу қиз фарз соҳиби эмас. Шунингдек, туғишган амма ҳам туғишган амаки билан бирга асаба бўла олмайди ва ҳоказо.

Иккинчи. Асаба қилувчи асаба бўлувчи қизнинг даражасида бўлмоғи лозим. Ўғил ўғилнинг қизини асаба қила олмайди, чунки унинг даражаси юқори бўлгани учун қизни ҳажб қилиб қўяди. Шунингдек, туғишган ака ёки уканинг ўғли ҳам туғишган опа ёки сингилни асаба қила олмайди, чунки уларнинг даражалари баробар эмас. Бу ҳолатда туғишган опа ёки сингил ўзининг фарз улуши бўлган яримни олади.

Учинчи. Асаба қилувчи фарз эгаси бўлган аёлнинг қувватида бўлиши лозим. Ота бир ака ёки ука туғишган опа ёки сингилни асаба қила олмайди, чунки туғишган опа ёки сингилнинг қариндошлик қуввати ота бир ака ёки уканинг қариндошлик қувватидан кучлироқдир.

Қоида: «Қайси бир аёлнинг ёлғиз қолган пайтда улуши ярим бўлса, бир нечта бўлганларида эса улушлари учдан икки бўлса, шу аёл ўзининг ака ёки укаси билан бирга асаба бўла олади».

Ушбу қоида биз юқорида санаб ўтган тўртта аёллар синфига хосдир. Улар қиз, ўғилнинг қизи, туғишган опа ёки сингил ва ота бир опа ёки сингил. Валлоҳу аълам.

Асаба бил-ғойрнинг мерос олишига далиллар

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ

«Бир ўғилга икки қиз улушичадир» (Нисо сураси, 11-оят).

У Зот яна шундай марҳамат қилади:

ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ

«Борди-ю (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушичадир» (Нисо сураси, 176-оят).

Уламолар ояти каримадаги «биродарлар»дан мурод, туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингиллар эканига иттифоқ қилишган. Бу калимага она бир ака-ука ва опа-сингиллар кирмайди, чунки уларнинг мероси асабалик билан эмас, балки фарз соҳиби юзасидан бўлади. Аллоҳ таолонинг «Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар», деган сўзига кўра эркак ва аёл баробардирлар.

Бундай номланишининг сабаби. Асабаларнинг ушбу тури асаба бил-ғойр деб номланади, чунки ушбу тўрт тоифадаги аёллар марҳумга қариндош бўлганлари сабабли асаба бўлмай, балки уларни асаба қилувчи бошқа одам борлиги учун асаба бўлмоқдалар. Ана шу асаба қилувчи одам топилса, бу аёллар у сабаб асаба бўладилар, агар улар топилмаса, бу аёллар фарз йўли билан мерос оладилар.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саккиздан бир улушни меросхўрлардан фақат биттаси, яъни хотин ёки хотинлар олади. Марҳумнинг хотини битта бўладими ёки ундан кўпми, агар эрнинг шу хотинидан ёки давоми...

1010 10:43 / 16 сентябрь
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

755 09:23 / 17 май
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

1890 14:21 / 07 май
Ҳажби ҳирмон бўладиган қариндошларни эркагу аёлларга бўлиб кўриб чиқамиз. Эркаклар 1. Саҳиҳ бобо. Саҳиҳ бобо ота сабабли ҳажби ҳирмон бўлади. Яқин бобо узоқ давоми...

533 10:42 / 15 декабрь