1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос оятларидан олинадиган фойдалар

10:57 / 21.02.2024 1488 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғиллар ва қизларга оид ҳукмлар

1. Аллоҳ таолонинг «Бир ўғилга икки қиз улушича...» деган қавли қуйидаги ҳукмларга далолат қилади:

агар марҳумнинг ортидан фақат бир ўғил ва бир қиз қолса, улар ўртасида мол эркакка икки ҳисса, аёлга эса бир ҳисса шаклида тақсимланади;

агар меросхўрлар бир неча эркаклар ва аёллардан иборат бўлса, улар «бир эркакка икки аёл улушича» қоидасига кўра мерос оладилар;

агар болалар билан бирга эр-хотинлар ёки ота-оналар каби фарз эгалари топилса, биз меросни аввало фарз эгаларига тақсим қилиб оламиз. Сўнгра меросдан қолганини фарзандлар ўртасида «бир эркакка икки аёл улушича» қоидасига кўра тақсимлаймиз;

агар марҳумнинг ортидан фақат ёлғиз ўғил қолган бўлса, албатта у молнинг ҳаммасини олади. Бу оятда очиқ-ойдин келмаган бўлса-да, лекин биз икки оятнинг жамланмасидан шуни тушунамиз. Аллоҳ таоло: «бир ўғилга икки қиз улушича» деганда, эркакнинг улуши икки аёл улуши мислича эканлигига далолат қилмоқда. Сўнгра давомида Аллоҳ таоло: «Агар битта аёл бўлса, унга ярми», демоқда (яъни марҳумнинг ўғли бўлмаса, ортидан фақат битта қиз фарзанд қолган бўлса). Ушбу икки оятнинг жамланмасидан, агар ёлғиз ўғил қолса, у молнинг ҳаммасини олиши келиб чиқади;

энди ўғилнинг фарзандларининг ҳукми қолди. Агар ўғиллар бўлмаса (вафот этган бўлса), уларнинг фарзандлари (яъни набиралар) марҳумнинг фарзандлари мақомида бўладилар. Бунга Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида ҳукм қилади» ояти уламоларнинг ижмосига кўра, сулбий – пушти камардан бўлган фарзандлар, ўғилнинг фарзандлари, набиралар ва ҳоказоларни ҳам ўз ичига олишига далолат қилади.

Ота-онага оид ҳукмлар

2. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ

«Агар фарзанди бўлса, ундан қолган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир» (Нисо сураси, 11- оят).

Ушбу оят қуйидаги ҳукмларга далолат қилади:

агар марҳумнинг меросхўр фарзандлари бўлса, ота ва онанинг ҳар бири олтидан бирини олади;

агар ота-она билан бирга фарзандлардан ҳеч ким бўлмаса, она молнинг учдан бирини олади. Қолгани, яъни учдан иккиси отага тегади. Бу оятнинг маъносидан келиб чиқади, чунки оятда онанинг улуши зикр қилинган. У учдан бирдир. Ота тўғрисида эса сукут қилинган. Бу қолган учдан икки отанинг улуши эканлигига далолат қилади;

агар ота-она билан бирга ака-укалар (икки ёки ундан кўп) бўлишса, она мероснинг олтидан бирини олади. Қолган олтидан беш отанинг улушидир. Бу ерда ака-ука ёки опа-сингилларга аслида ҳеч нарса тегмайди, чунки уларни ота (меросдан) тўсади. Опа-сингиллар мерос олмайдиган бўлсалар, онани учдан бирдан, олтидан бирга тўсишнинг ҳикмати нимада, дейилса, бунга жавобан шундай дейилади: Аслида бунинг ҳикмати – валлоҳу аълам – ота уларнинг никоҳига валийлик қилади. Нафақаларини зиммасига олади, чунки улар отанинг фарзандларидир. Она эса бу масъулиятлардан озоддир.

Ака-укалар марҳумнинг туғишганларидир. Демак, молга онадан кўра отанинг эҳтиёжи кўпроқдир. Она эса ҳеч қандай нафақа масъулиятига буюрилмайди.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда зикр қилинган улушларнинг адади Ҳақдорларнинг мерос олиш шартлари Мероснинг ярмига ҳақдорлар Тўртдан бирга ҳақдорлар Саккиздан бирга давоми...

1827 11:55 / 20.08.2024
Далилларни солиштириб кўрганимизда ҳанафий ва ҳанбалий уламолар раъйининг далили кучли, ҳужжати зоҳир ва баёни ёрқин эканлигини топамиз. Хусусан, шу раъй саҳоба давоми...

681 10:39 / 11 ноябрь
Саҳиҳ бобо ва фосид бобо Бобонинг мероси борасидаги ихтилофлар Бобонинг меросида жумҳурнинг мазҳаби Қачон бобо учун муқосама афзалроқ бўлади Қачон бобо учун давоми...

1389 11:23 / 17 февраль
Бу ердаги икки масала фароиз уламолари орасида машҳур бўлган. Биринчиси .Кичик динория,, иккинчиси .Катта динория, дейилади. .Кичик динория,даги меросхўрлар бари давоми...

762 10:26 / 19 август
Аудиолар

211096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130354 14:35 / 11.08.2021