1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Масалаларни тўғрилаш

09:03 / 15.07.2025 1058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(тамосул, тадохул, тавофуқ, табоюн)

Масалаларни тўғрилаш жараёнида биз тўрт хил адад ўртасидаги нисбатни билишимиз лозим бўлади. Улар «тамосул», «тадохул», «тавофуқ», «табоюн» деб аталади. Агар меросхўрлар ўртасида тақсим қилинган улуш қолдиқсиз бўлинса, уларнинг сонлари ва улушлари орасига назар солишимизга ва улар сонининг баъзисини баъзисига кўпайтиришимизга ҳожат қолмайди, чунки улуш тўғри бўлингач, бу ишлар вақтни беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмас. Лекин улушлар меросхўрлар сонига бўлинмаса ва меросхўрлар сони фарзлар ва улушлар билан мувофиқ келмаса, бундай ҳолатда масалани тўғрилаш мажбурияти юзага чиқади.

Тасҳиҳ (масалани тўғрилаш)

«Тасҳиҳ» сўзи луғатда касалликни кетказиш маъносида келади. Истилоҳда эса ҳар бир меросхўрнинг улушини ундан қолдиқсиз ҳолда чиқариладиган энг оз сонни ҳосил қилиш демакдир.

Тамосул

«Тамосул» сўзи луғатда сурат ва шаклда ўхшашлик маъносини англатади. Истилоҳда эса сонларнинг бири иккинчисидан зиёда бўлмай, қийматда тенг келишига айтилади. Мисол учун, уч учга тенг, беш бешга тенг, етти еттига тенг ва ҳоказо.

Тадохул

«Тадохул» сўзи луғатда чиқишнинг зиддини, ўзаро киришишни ифодалайди. Истилоҳда эса катта соннинг кичик сонга қолдиқсиз тўғри бўлинишига ишлатилади. Мисол учун, 8 нинг 4 га бўлиниши, 18 нинг 6 га бўлиниши, 27 нинг 9 га бўлиниши ва ҳоказо. Агар биз ушбу сонларнинг каттасини кичигига бўлсак, ҳеч қандай қолдиқ қолмай, тўғри бўлинади. Ушбу тўғри бўлиниш тадохул деб номланади.

Тавофуқ

«Тавофуқ» сўзи луғатда келишмоқдир, истилоҳда эса икки соннинг бири иккинчисига бўлинмаса-да, лекин бу иккиси бирдан бошқа учинчи сонга бўлинишига айтилади. Мисол учун, 6 ва 8 сонлари 2 га бўлинади. 12 ва 30 сонлари 6 га бўлинади. 8 ва 20 сонлари 4 га бўлинади ва ҳоказо.

Шунингдек, ушбу икки соннинг ўртасида иккидан бирда (яъни иккови ҳам иккига бўлинади) ёки учдан бирда (яъни 3 га бўлинади), тўртдан бирда (яъни 4 га бўлинади), бешдан бирда (яъни 5 га бўлинади) тавофуқ бор, дейилади. Демак, икки сон учинчи сонга бўлинса, ўша икки сон ўртасида тавофуқ бор, дейилади.

Табоюн

«Табоюн» сўзи луғатда ўзаро узоқлашиш демакдир. Истилоҳда эса икки соннинг бир-бирига ҳам, бошқа бир сонга ҳам бўлинмаслигига айтилади, чунки улар ўртасида муштараклик бўлмайди. Мисол учун, 7 билан 4; 11 билан 8; 9 билан 5 ва ҳоказо.

Ушбу нисбатларнинг қоидалари:

– катта сон кичик сонга қолдиқсиз бўлинса, тадохул бўлади;

– катта сон кичик сонга бўлинмаса, лекин иккови бошқа учинчи сонга қолдиқсиз бўлинса, тавофуқ бўлади;

– иккиси бошқа сонга бўлинмаса, табоюн бўлади;

– иккиси тенг бўлса, тамосул бўлади.

Ушбу нисбатларни билиш йўли катта муштарак тақсимловчининг билиш йўлидир.

Масалани тўғрилашнинг кўриниши

Савол: «Тамосул», «тадохул», «тавофуқ», «табоюн» калималарининг маъноларини билиб олганимиздан сўнг, энди масалани қандай тўғрилаймиз. Масалани тўғрилашдан мақсад нима?

Жавоб: Фароиз илми уламолари масалада фақатгина қолдиқсиз, тўғри бўлинадиган сонларни қабул қиладилар. Буни меросларни бўлишда адолатни энг тўлиқ тарзда амалга оширишга эришиш истагида қилинади. Токи ҳар бир меросхўрга ўзи ҳақдор бўлган улушидан бирор нарса камаймаган ҳолда берилишини билишимиз учун. Шубҳасиз, бу иш адолатни юзага чиқариб ҳамда фойдани кўзлаган ҳолда, ҳақларни ўз ҳақдорларига етказиш учун фароиз илми уламолари томонидан қилинган аъло даражадаги ғамхўрлик, иноятдир.

Масалани тўғрилаш. Меросхўрларнинг улуши ва уларнинг ададига қараймиз. Агар улуш уларга қолдиқсиз, тўғри бўлинса, жуда яхши. Аммо меросхўрлар орасида бундай бўлинмай қолса, унда қараймиз, агар орасида тавофуқ бўлса, меросхўрлар адади вифқини (икки соннинг бошқа бир сонга бўлиниши) масаланинг аслига ёки авлига кўпайтирамиз. Агар (орасида) табоюн бўладиган бўлса, у ҳолда меросхўрлар ададини масаланинг аслига ёки авлига кўпайтирамиз ва кўпайтмадан ҳосил бўлган натижа масаланинг аслига айланади. Бу тасҳиҳ, яъни масалани тўғрилаш деб номланади.

Аммо масалани тўғрилаш учун асл ёки авлга кўпайтирилган қисми улушнинг бўлаги деб аталади. «Улушнинг бўлаги» дегани масаланинг аслидан ажратилган ҳар бир улуш, ҳиссадир.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Завуларҳомларнинг мероси Хунасанинг мероси Ҳомиланинг мероси Йўқолган, чўккан ва том остида қолганларнинг мероси Завуларҳомнинг таърифи. .Арҳом, сўзи луғатда давоми...

1215 14:07 / 29.10.2025
Муносаханинг таърифи Муносаханинг ҳолатлари Муносахани ижро қилиш йўли Муносахага татбиқий мисоллар Меросда тахоружнинг маъноси Шариатда тахоруж тўғри давоми...

1149 14:23 / 03.10.2025
биринчи мақола Насабий асабалар меросда асосий ҳисобланиб, улар уч турга бўлинади 1. Асаба биннафс ўзи асаба бўлиш 2. Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш 3. давоми...

1463 14:21 / 04.11.2024
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

1447 09:23 / 17.05.2024
Аудиолар

230241 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148817 14:35 / 11.08.2021