1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тафтиш маҳкамалари ва инквизиция

14:00 / 14.09.2024 2031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Черковнинг энг катта жиноятларидан бири тафтиш маҳкамалардир. Бу маҳкамаларни уларнинг тилида инкивизиция дейилади. Ўта бузилган дин асосига барпо қилинган черков таълимоти инсон ҳаётини ҳамма тарафдан атрофлича бузгани етмагандек, ўша бузуқ таълимотлардан қилча четга чиққанларни бутунлай маҳв этишни ўзининг ифтихори деб билган. Тафтиш маҳкамаларининг пайдо бўлиш муддати ҳақида маҳкамларнинг эгалари ўзлари ихтилоф қилишган. Уларнинг баъзиси бу ишни Одам отанинг давридан бошланганини ҳам даъво қилади. Аммо черков томонидан расмий равишда тузилган тафтиш маҳкамаларининг асосий ва даҳшатли фаолиятлари салб уришларидан кейин бўлган. Бунга Ислом ва мусулмонларга қарши бўлган нафрат ва салб уришларидан кейин бузуқ черковнинг нуфузи ортгани сабаб бўлса ажаб эмас.

Ушбу мақоламиздаги одатга кўра, тафтиш маҳкамалари ва уларнинг инсоният тарихида мисли кўрилмаган жиноятлари ҳақида сўз юритиш учун европаликларнинг ўзларига сўз берамиз.

Ўрта асрлар (V – XVII) тарихи давомида жамиятнинг руҳий ҳаётидаги асосий ўринни христиан католик черкови эгаллаб келган. Рим империясининг инқирозидан кейин вужудга келган маданиятнинг умумий таназзулга кетиш шароитида, узоқ вақт мобайнида Ғарбий Европа давлатлари учун фақатгина черков ягона ижтимоий институт бўлиб келган. Черков нафақат асосий сиёсий, балки бутун аҳоли онгига ҳукмронлик таъсирини кўрсатувчан кучга ҳам эга бўлган. Оғир аҳволдаги ҳаёт тарзида, атроф муҳит тўғрисидаги илм чекланган бир шароитда, черков, дунё, унинг тузилиши ва амалдаги қонунларни изчил (мантиқли) тизими ҳақидаги илмни инсонларга таклиф қиларди. Дунёнинг бу кўриниши черков руҳонийлари томонидан тақдим этиладиган Инжилнинг йўсини ва шарҳи асосида бўлиб, диндорларни бор онгини шакллантирарди. Европа жамиятининг ўша давридаги маданий ҳаёти сезиларли даражада христианлик мезони билан белгиланар эди. Ўрта асрлардаги инсон тафаккурининг ўзи асосан  диний тасаввур юзасидан бўлиб, унда Худо Яратувчи ва борлиқнинг маркази ҳисобланган. Ақийда, Худо, гуноҳ ва иллатлар манбаси, руҳни қутқариш каби масалалар ўша вақт одамларининг руҳий ҳаётидаги энг долзарб масалалардан бўлган.   

Ғарбий Европа давлатларида христианликнинг шаклланиши силлиқ, қийинчиликсиз, одамларнинг онгидаги эски мажусий ақийдадаги қаршилик кўрсатишсиз ўтган, деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. Бутун аҳоли анъанавий мажусийликга берилган бўлиб, уларни “ҳақ (христианларнинг нуқтаи назаридан) динга” қаратмоқ мушкул иш эди. Янги динга куч билан, давлатнинг бунга фаол аралашиши орқали киритилар эди. Бутун Европа чўқинтирилгандан кейин анча вақт ўтиб ҳам жамиятда мажусийлик ақийдаси сақланиб қоларди. Христианлик ақийдасида тўлиқ, ягона шарҳ йўқ эди, бу эса ўз ўрнида Ийсо (алайхиссаломнинг) таълимотларидаги ихтилофларга сабаб бўлган. Черков ягона, «ҳақиқатдан тўғри» шарҳга интилиб, “бидъатларга” (яъни нотўғри таълимотларга) қарши жон-жаҳди билан курашиб, ачинарли ва машҳур черков маҳкамалар тизими – инквизицияни келтириб чиқарди.   

Инквизиция (лотин тилидаги inquisitio — «тафтиш»дан олинган), Муқаддас Инквизиция, Муқаддас Палата (sanctum officium) – 1965 йилгача католик черковининг олий конгрегацияси (ордени) бўлиб, 1965 йилдан бошлаб Ватиканнинг курия таркибига кирган.  

«Черков азалий ва хусусий, ҳар қандай инсоний ҳокимиятдан мустақил ҳуқуқга эга бўлиб, ўзининг фуқаро жиноятчиларини ҳам руҳоний, ҳам дунёвий жазолар билан жазолайди». Католик кодексининг диний ҳуқуқлари, 2214 банд, 1917 й.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс айтади.Уйғониш даврида Европанинг барча университетларида Арастунинг асарларини ўқиб, ўрганишни истаган талабалар фақат Ибн давоми...

1789 09:38 / 21.01.2024
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

2992 17:00 / 13.05.2022
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Оврўпага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ давоми...

8771 18:45 / 02.02.2019
Халийфа Марвон ибн Ҳакам Атанасиюс исмли насроний кишига Мисрда давлат мансабларини берган ва у охири келиб, давлат девонлари раиси мансабига эга бўлган.Бу давоми...

3869 11:05 / 31.08.2019
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021