1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг Бухородаги сафарлари якунланди

17:42 / 14.09.2024 1773 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 13 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими, фазилатли шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишда давом этдилар.

Даставвал зиёратчилар Ислом оламининг улуғ муҳаддисларидан Имом Бухорийнинг устозлари, буюк аллома Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад Зарангари қабрини зиёрат қилдилар, сўнгра «Чор Бакр» жомеъ масжидида жума намозини адо этдилар. Шундан сўнг азиз меҳмонлар тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, кўҳна шаҳарда қад ростлаб турган, дунёга донғи кетган Минораи Калон мажмуаси ҳамда эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларга, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасига ҳам ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар Бухорога қилган сафарлари давомида «Силсилаи шариф»даги ўн иккинчи ҳалқанинг пири муршиди, буюк тарбиячи, аллома, валиюллоҳ Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратлари, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат аҳилларидан бўлган, ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий ҳазратларининг марқадларида ҳам бўлишди. Шунингдек, Ғиждувон туманида қўним топган Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг қабрлари ҳам зиёрат қилиниб, бу ердаги ободончилик ҳамда кўркамлигига юксак баҳо берилди.

Муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигида делегациянинг кейинги зиёратлари Абу Ҳафс Кабир (Имом Ҳожатбарор) қадамжолари бўлди. Қуръон тиловатидан сўнг, хайрли дуолар қилиниб, юртимиз меҳмонлари бу ердаги ҳужралар, ҳовуз, минорани томоша қилдилар.

Шу ўринда, Абу Ҳафс Кабир (767-832) ҳақида икки оғиз сўз.

Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий милодий 767 йилда Бухорода туғилганлар. Ўз исмлари Саййид Аҳмад.

Юксак илми туфайли «Кабир» (Буюк), соҳиби каромат сифатлари сабаб «Ҳожатбарор» дея эъзозланган. Хожа Абу Ҳафс Кабир шарофатларидан Бухорои шариф «Қуббатул ислом» унвонига эришган.

Меҳмонларнинг Бухоро бўйлаб зиёратлари шу ерда якунланди.

Ташрифга доир маълумотлар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳридаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имомхатиблар учун маърифат соати давоми...

2484 11:54 / 11.08.2023
Бугун, 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли давоми...

1629 09:32 / 16.04.2022
Ўзбекистон Республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принципларга таянади bull Қонунийлик bull Виждон эркинлиги bull Диннинг давлатдан давоми...

1635 11:34 / 03.02.2025
Жорий йилнинг 2 май куни АлБухорий Ислом марказида ийд Рамазон ҳайити намози ўқилди.Ўзбекистоннинг Америка ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов юртдошларимизни давоми...

1971 04:32 / 04.05.2022