1446 йил 15 Рамазон | 2025 йил 15 март, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас

11:09 / 04.02.2020 2564 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом кишиларни илмга чақириш билан кифояланиб қолган эмас. Балки ақлий ва фикрий ҳаракатсизликнинг олдини олиш асосларини кишиларга кўрсатган. Бу қуйидаги нарсаларда аён бўлади:

Ислом далил ва ҳужжат динидир.

Илм бирор нарсани ҳужжат ва аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан олмайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: 

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲﯳﯵﯶﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ

«Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», деб айт» (111-оят).

Бир нарсага далил ва ҳужжат бўлмаса, ишониб бўлмайди. Бошқаларга тақлид қилиб, ширк эътиқодида бўлганларни Аллоҳ сўроқ қилади.

Аллоҳ таоло Муминун сурасида марҳамат қилади: :

ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷ ﯸ

«Ким Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилса, бу хусусда ҳеч бир далили йўқдир. Бас, унинг ҳисоби фақат Роббининг ҳузуридадир. Албатта, кофирлар нажот топмаслар» (117-оят). 

Намл сурасидаги   оятда таоло Аллоҳ мушриклардан бут ва санамларга ибодат қилмасликлари учун далил ва ҳужжат талаб қилади.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

«Ёки аввал бошдан яратадиган, сўнгра яна қайтадан яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган зот яхшими? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», дегин» (64-оят).

Мана шу оятлардан равшан кўриниб турибдики, ҳар кимсанинг айтган гапига далили бўлиши керак. Кимки унинг гапини эшитса, далил сўрасин. Далил бўлмаса, қабул қилмасин.

 Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас.

Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжати кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки, улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади.

Қуръони Каримнинг Анъом сурасида айтилади:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ

«Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос» (116-оят).

 Шу маънода Юнус сурасида шундай дейилган:

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ

«Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бў-ла олмас» (36-оят).

Қуръон ҳақиқий илмий нарсаларга суянишга, гумон ва хаёллардан узоқда бўлишга буюради ва гумонга эргашганларнинг ҳоли ёмон бўлишини айтиб ўтади.

Аллоҳ таоло Рум сурасида марҳамат қилади: 

ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦﮧ

«Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос» (29-оят).

Қуръон Жосия сурасида даҳрийларни ҳам «гумонга суяниб иш тутадилар» деб танқид қилади:

ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

«Улар: «У(ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос» (24-оят).

Аллоҳ мусулмонларга илмий асосда иш олиб боришни кўрсатиб, Исро сурасида шундай дейди:

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил–ана ўшалар, масъулдирлар» (36-оят).

Оятнинг маъноси шуки, ўзинг аниқ билмасанг, сенга айтиладиган турли-туман нарсаларга эргашма. Чунки, инсон қиёмат кунида қулоғи эшитган, кўзи кўрган, қалби жо қилган барча нарсалар ҳақидаги сўроқларга жавоб бериши керак. Биз эслаб ўтган оятларнинг барчаси ишнинг асоси аниқ, собит, илмий равишда бўлиши зарурлигини, гумон ва турли фикрлар бўлмаслигини англатади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Менинг исмим Юсуф Эстес. Авваллари насроний эдим, ҳозир ndash мусулмонман.Мен Америка Қўшма Штатларининг ғарбида дунё келдим. Оилам ва аждодларимиз нафақат мактаб давоми...

4956 16:00 / 08.01.2019
Эдинбургда ахлатларни деразадан ташлашдан олдин .Gardy Loo, деб қичқиришган. .Қўлингни тийиб тур, mdash дея қичқирарди йўловчи ва тезда бу хавфли жойдан узоқлашиш давоми...

3265 12:09 / 05.10.2020
Доктор Рим Туркманий Лондон империал коллежи Ислом тамаддуни фақат қадимги юнон фалсафасинигина сақлаб қолгани йўқ. Мусулмонлар инсоният асрлар давомида давоми...

2210 10:30 / 17.01.2020
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри давоми...

1008 12:11 / 24.08.2024