1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Салибчиларнинг хунрезлиги

12:19 / 24.11.2023 1530 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Франциялик машҳур олим ва тарихчи Гюстав Лебоннинг «Араблар тамаддуни» номли асаридан иқтибосни келтириб ўтамиз:
Насроний солномачиларнинг битикларидаги ҳар бир саҳифа салибчиларнинг асоссиз ваҳшийликлари ҳақида ҳикоя қилади. Салибчиларнинг Мараш шаҳрида қилган хунрезликларининг шоҳиди бўлган Роберт Монахнинг ушбу ҳикояси Қуддуси шарифнинг босиб олиниши ҳақидаги ҳикоялар билан бир қаторда салбчилар урушни қандай олиб борганликлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун кифоядир.


Ватандошларимиз, - ёзади диндор ва раҳмдил солномачи, - кўчалар, майдонлар, уйларнинг томлари бўйлаб югуриб юрар ва боласи тортиб олинган она шердек қирғинни томоша қилишар эди. Улар болалар, ёшлар ва мункиллаган кексаларни бўлак-бўлакларга қиймалаб, ўлдиришарди. Улар ҳеч кимни аямас, ҳаммани тезроқ ўлдириш учун кўпчиликни бир арқонда осишарди.


Ғаройиб нарса! Кўпминг кишилик, яхши қуролланган армиянинг ҳеч кимдан тап тортмай хунрезлик қилишини, уларга ҳеч ким қаршилик қилмаётганини кўриш ғалати эди. Ватандошларимиз нимаики топсалар, ўзлариники қилиб олишар эди. Улар ўликларнинг қорнини ёриб, у ердан тилла тангаларни олишарди. Оҳ пасткаш очкўзлик ва олтин талвасаси! Шаҳарнинг барча кўчаларидан қон дарёдек оқар, ҳаммаёқ мурдага тўлиб-тошган эди.


Эҳ ўлимга маҳкум, кўзи ожиз халқлар! Бу улкан оломон ичида насроний динини қабул қилиш ёки уни эътироф қилишни истаган бирорта инсон йўқ эди. Ниҳоят, Боэмунд сарой минорасига қамалганларнинг барчасини олиб келишни буюрди.


У қари кампирлар, кексайиб қолган чоллар ва заифлиги туфайли фойдасиз бўлиб қолганларнинг ҳаммасини ўлдиришга буюрди. Балоғатга етган бақувват одамларни, балоғатга етмаган бўлса ҳам, жуссадор ёшларни эса тирик қолдириб, Антиохияга олиб бориб, қул қилиб сотишга амр қилди. Туркларнинг оммавий қирғини 12 декабрь, якшанба куни содир бўлди, ваҳоланки бу кунда ҳеч нарса қилиш мумкин эмас эди. Эртаси куни ватандошларимиз қолган ҳаммани ўлдирдилар».


Ўша даврда тараққий этган Шарқ халқлари бундай душман ҳақида қандай фикрда бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас. Шунинг учун уларнинг солномалари ҳам ҳақли нафрат ва ғазабга тўладир. «Улар инсон деб номланишга ҳам муносиб эмаслар», деб ёзган эди кейинчалик буюк форс шоири Саъдий.


Салибчиларнинг муқаддас шаҳардаги бебошликлари
Ерлик аҳолини битта қўймай ёппасига қиришдан чарчаган салбчилар дам олиб, куч тўплаш мақсадида жирканч айш-ишратга берилдилар. Насроний солномачиларнинг ўзи уларни ҳарқанча риоя қилишмасин, «дин ҳимоячилари»нинг қилган ишидан уялиб кетдилар: Черков хазинабони Бернар уларнинг ақлдан озганлар деб атади; Доль вилояти архиепископи Бодуэн уларни «computruerunt illi, tanquam jumenta in stercoribus», яъни гўнгига беланиб ётган байталларга ўхшатган эди.


Қуддуси шарифнинг босиб олиниши нафақат Ислом дунёсида, балки насроний оламида ҳам айнан бир хил нафрат уйғотди. Пайғамбар алайҳиссалом шогирдларининг (издошларининг, умматларининг) беш аср давомида бенуқсон бўлиб келган обрўсига путур етгандек бўлиб ҳам кўринди. Бу зарба мусулмонлар учун шу қадар қақшатқич бўлдики, Ислом олами ҳукмдорлари орасидаги ихтилофлар дарҳол барҳам топди. Миср султони ўзи билан Бағдод халифаси ўртасидаги рақобатни унутди, икковлари бу оғир вазиятдан чиқиш чораларини кўриш учун ўз вакилларини юбордилар.


Қуддуси шарифнинг босиб олиниши туфайли насронийлар миллион кишини қурбон бердилар, Европанинг эса бир қисми вайрон бўлди. Энди бу қадар қимматга тушган ушбу ғалабани қўлда тутиб туришар, деб умид қилиш мумкин эди. Бироқ бундай бўлмади. Орадан кўп ўтмай Қуддуси шариф қўлдан бой берилди, у яна Муҳаммад алайҳиссаломнинг издошлари қўл остига ўтди.


Годфрид Қуддуси шарифнинг қироли этиб сайланди. У бундай юксак мартабага жангдаги жасорати туфайли сазовор бўлган эди. Бироқ, салтанат барпо этиш учун фақат жасорат ва ботирликнинг ўзи кифоя қилмас экан. Шавкатли саркарда бўлган янги қирол уқувсиз ҳукмдор бўлиб чиқди. Кўп ўтмай, у вафот этди, унинг ўринбосари Болдуин эса ўзининг ундан кўра анчагина иқтидорли эканини намойиш қилди.


1119 йилда Болдуин ҳам вафот этди. Бу пайтга келиб франкларнинг Фаластиндаги устунлиги йигирма йилдан буён давом этиб келаётган эди. Бироқ бу устунлик фақат вайронгарчиликка ва мамлакат аҳоли сонининг камайишига олиб келди, холос. Бу ерда Европадаги каби феодал тузум жорий қилинган бўлиб, мамлакат ҳудуди Тороблус, Аскалон, Яффа графлари каби мудом бир-бири билан урушиб келган сюзеренлар ўртасида тақсимланган эди. Бу кичик муштумзўрларнинг барчаси бойлик ортидан қувиб, бир пайтлар арабларнинг оқилона ҳокимияти даврида гуркираб ривожланган мамлакатни вайрон қилишди.


Юқорида айтиб ўтилган барча фикрларга қўшимча равишда ўша даврда яшаган насроний адиб, ўз ваъзида дастлабки салбчиларни қоралаган Акра епископи Жак Витрийнинг тавсифини келтирамиз:
«Диндор, Худога ёқадиган дастлабки салбчилардан худди винонинг тагида чўкинди ҳосил бўлганидек, зайтунни сиққанда қуйқум қолгандек, гуручдан курмак, мисдан занг ажрагандек, дийдаси қотган, бузуқ авлод, маккор ва зоти айниган болалар, аҳлоқсиз одамлар, илоҳий қонунни бузувчилар етишиб чиқди…  Улар арзимас сабабга ҳам судлашар, тортишар, бир-бири билан урушарди, кўпинча насронийларга қарши жангда ёрдам учун динимизнинг душманларига ҳам мурожаат қилишарди… Муқаддас заминда фақат фосиқлар, муқаддас қадамжоларни булғовчилар, ўғрилар, зинокорлар, падаркушлар, қасамхўрлар, аҳмоқлар, бузуқ роҳиблар ва уятсиз диндорлар қолди»


Вильгельм Тирский уларни бундан ҳам нозик иборалар билан сийлади. 
У Салибчиларнинг издошларини «ҳар турли хурмача қилиқларга ҳасад билан ташланувчи ҳақиқий ўнгланмайдиган авлод, зоти айниган шаккоклар» деб атаб, шундай қўшимча қилган эди: «Улар қилаётган гуноҳлар шу қадар даҳшатли эдики, агар ёзувчи бу манзарани рўй-рост тасвирламоқчи бўлса, бу аҳволнинг оғирлигига чидай олмаган бўлурди, у ҳикоя эмас, сатира ёзаётгандек туюлган бўларди».


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни подшоҳ вазирдан.Нега хизматчим, ҳеч нарсаси йўқ бўлса ҳам, мендан кўра ҳаётида бахтлироқ, мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳ бўлсам ҳам, таъбим хира, деб давоми...

3978 11:28 / 22.01.2022
Б. Ортодокс мазҳабиОртодокс, тўғри фикр ва эътиқод маъноларини билдиради. Римнинг устунлик даъвосига қарши Византия Патриклиги, ўзининг тўғри йўлда эканлигини, давоми...

2414 11:01 / 20.06.2020
Улар учинчи марта ҳам учрашишди. Черков ўз душманларини кечирмасди. Ломке инквизиция судига берилди. Ўзи нутқ сўзлаган майдонда уни худодан қайтган шаккок давоми...

2490 11:00 / 24.11.2020
Насронийларнинг аксарияти Инжил бевосита Ийсонинг ҳаётига гувоҳ бўлганлар томонидан ёзилган, деб ҳисоблашади. Шунинг учун бу китоблар Ийсонинг ҳаёт йўли ва давоми...

4050 19:15 / 15.01.2019