1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонларнинг машҳур физик олимлари

11:00 / 14.03.2020 3340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг энг кўзга кўринган физик олимларидан бири 1029 йилда вафот топган Ҳасан ибн Ҳайсам ёруғлик илмини кашф қилган олим ҳисобланади. У ўзининг илмий тажрибалари орқали кўзнинг вазифасини, кўриш жараёни қандай кечишини ва шу масалага тегишли бошқа маълумотларни кашф қилган.

Ҳасан ибн Ҳайсамнинг «Ал-Манозир» китобини Фридрик Риснер лотин тилига таржима қилиб, 1572 йили Швецариянинг Базел шаҳрида нашр эттирди. Оврупонинг кўзга кўринган олимларидан Вайтело, Леонардо да Винчи, Рожер Пикон ва Келлерлар Ҳасан ибн Ҳайсамнинг илмий кашфиётларидан таъсирланган кишилар ҳисобланадилар.

Мусулмонларнинг энг машҳур физик олимларидан яна бири Абу Райҳон Беруний ўзининг аниқ илмий қарашлари орқали турли нарсаларнинг оғирлигини тақдирлаш, ернинг ҳажмини ўлчаш, шафақнинг хусусиятларини, қуёш тутилиши ва бошқа табиий ҳодисаларни ўрганишга муяссар бўлди. Берунийнинг илмий кашфиётлари олдида ғарбликлар ҳам ҳайрон қолишди. Ҳатто шарқшунослардан Эдвард Саху Беруний заковати ҳақида ҳайратланиб: «У тарихдаги энг улкан ақл эгасидир», деб ёзади. Беруний нарсаларнинг зичлигини ўрганиш бўйича ясаган ускуна бу соҳадаги энг биринчи асбоб ҳисобланади.

Машҳур олим ва ёзувчи Аббос Маҳмуд Аққоднинг таъкидлашича, Беруний ва Ибн Синонинг ернинг жисмларни тортиши ҳақидаги ва бошқа фикрлари Ньютонга тортиш кучи ҳақидаги қонунини кашф қилишда ёрдам берган.

Ўн иккинчи асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган Ҳозин ҳам мусулмонларнинг машҳур физик олимларидан ҳисобланади. У тарозуларни илмий равишда ўрганган, жисмларни ҳавода, сувда тортишни жорий қилган ва вазнга оид кўпгина илмий тажрибалар ўтказиб, ажойиб натижаларга эришган.

Ҳозин ёруғликнинг хусусиятларини ҳам ўрганган. У биринчи бўлиб, жисмлар сувга кўмилганда синганга ўхшаб кўринишини илмий равишда тушунтириб берган. Ҳозиннинг китоблари лотин ва италян тилларига таржима қилинган. Унинг илмий фикр ва тажрибаларидан овруполик олимлар, хусусан, Роберт Гростест ва Рожер Пеконлар кенг фойдаланганлар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Франциялик тарихчи Густав Лебон .Араблар маданияти, номли китобда қуйидаги сўзларни айтди.Кошки мусулмонлар Францияни ҳам босиб олишган бўлсайди. Чунки мен давоми...

2567 11:00 / 05.07.2021
Пётр Павлюк қуйидагиларни ёзади .Чарльз Дарвиннинг бобоси Эразм 1682ndash1754 ўз вақтида .Зоономия, ёки органик ҳаёт қонунлари, номли китоб ёзган эди. Ўша китобда бир давоми...

1533 14:11 / 13.06.2024
Овропада еттинчи асрдан то янги уйғониш давригача юзага келган диний ислоҳот ҳаракатларида исломий ҳазора асосларининг чуқур изи бўлган. Зеро, Аллоҳнинг давоми...

1447 14:00 / 17.08.2023
Учинчи башорат.Эй аҳли китоблар Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини давоми...

2945 12:05 / 09.11.2019
Аудиолар

210882 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130146 14:35 / 11.08.2021