1446 йил 17 зулқаъда | 2025 йил 14 май, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ижтиҳод

14:02 / 25 апрель 794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ижтиҳодга келадиган бўлсак, биз у ҳақда гапирганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётларида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда учраб турадиган воқеа-ҳодисалар, тасодифан пайдо бўлиб янгиланиб турадиган, аввалгиларнинг фиқҳларида, бизгача етиб келган мазҳаб ва фатво китобларида ечими зикр қилинмаган масалалар борасида тўғри ҳукм чиқаришга иқтидори бор бўлиши, ана шу муаммоларни ҳал қилиб ғамда қолган умматга йўл кўрсата оладиган даражада Исломнинг руҳидан хабардор, шариат асрорларини тушунадиган, қонунчилик асосларини биладиган бўлиши, - ёлғиз ўзи ёки кўпчилик бўлиб - истинботга кучи етадиган бўлиши кераклигини назарда тутмоқдамиз.

Шунингдек, унда ушбу борлиқда Аллоҳ таоло яратиб қўйган табиий ресурслардан, ер усти ва ер остида ётган бойликлар, маъданлар ва қувватдан фойдалана оладиган,  уларни ботил йўлдагилар ўз ҳою ҳаваслари учун ишлатишлари ва ер юзида такаббурлик қилиш учун восита қилиб олишлари, Шайтон ўз мақсадларини амалга ошириб ерда бузғунчилик қилишга ишлатиб қўйиши ўрнига Исломнинг манфаати йўлига бўйинсундирадиган даражадаги заковат, фаоллик, жидду жаҳд ва илми ҳам бўлиши лозим”.

Агар юқоридаги шартларни бир оз кенгайтириб бандларга бўладиган бўлсак, рошид халифалар давридаги тараққиётнинг бош омилларининг қуйидаги рўйхати чиқади:

- Иймонда содиқлик.

- Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарани жиддият билан тутиш ва уларга ихлос билан амал қилиш.

- Аллоҳ таолонинг йўлида содиқлик билан жидди жаҳд қилиш.

- Уммат маъносини ҳақиқий сувратда юзага чиқариш.

- Раббоний адолатни воқеъликда татбиқ қилиш.

- Лаа илаҳа иллаллоҳу ахлоқиётларига амал қилиш.

- Аҳдномаларга амал қилиш.

- Исломий илмий ҳаракат.

- Исломий тамаддун ҳаракати.

Инсоният тарихида ҳеч бир тамаддун Ислом тамаддуни каби тез ривожланмаган. Қирқ йилда ҳаммани қойил қиладиган даражада ютиқларга эришмаган. Мисол учун дунёдаги энг машҳур тамаддун ҳисобланган Рим ва Форс тамаддунини олиб кўрсак, уларнинг ривожланиши, мутахассисларнинг таъкидлашларича, икки минг йил давом этган. Орадаги фарқнинг сабаби Ислом тамаддуни Холиқ таолонинг таълимотига, мазкур икки тамаддун эса махлуқнинг ҳаракатига асосланганидадир.

Холиқ таолонинг таълимотига асосланган Ислом тамаддуни қирқ йил ривожланиб сўнг ривожланишдан тўхтаган бўлса ҳам ҳозиргача давом этиб келмоқда. Махлуқнинг ҳаракатига асосланган Рим ва Форс тамаддунлари эса, икки минг йил атрофида ривожланган бўлсалар ҳам завол етганда озгина муддатда тугаб тарих саҳифасига айландилар.  

Ислом умматида тамаддун чўққисига, тарихда мисли кўрилмаган оз муддатда - қирқ йилда чиқилган бўлса ҳам пасайиш ҳолати сезилар, сезилмас бўлиб бошланди ва ҳозиргача давом этмоқда.

Аллоҳ таолонинг таълимоти асосидаги тамаддун қандай қилиб таназзулга учраши ва пасайишини қандай тушуниш мумкин? Унда диннинг ўрни қани? Ҳаётдаги аҳамияти қани? Бошқалардан фарқи нимада?

Дин диндорларнинг қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар ўз-ўзидан ишлаб кетадиган жиҳоз эмас. Агар Аллоҳ таоло истаса одамларни ҳидоятга табиатни мажбурлагани каби мажбурлаши, унга хилоф қила олмайдиган, пасаймайдиган қилиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло бундай бўлишини ирода қилмади. Балки инсонга ихтиёр қилиш имконини бериб уни улуғлади. Истаса ҳидоятни, истаса залолатни танлаб оладиган қилди. Танлаб олган йўлига ва қилган амалига қараб жазо ёки мукофот берадиган бўлди.

Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас» (11-оят).

Яъни, банда бир яхшиликка эришмоқчи бўлса, ўша яхшиликка етаклайдиган хислатларни ўзида мужассам этиши ва унга эришиш учун уриниши лозим. Ана шундагина Аллоҳ унинг ишида яхши томонга ўзгариш ҳосил қилади.

Аллоҳ таоло Анфол сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ

«Бу Аллоҳ бир қавмга Ўзи инъом этган неъматини, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ ўта эшитувчи ва ўта билувчи бўлганидандир» (53-оят).

Аллоҳ таоло Рум сурасида марҳамат қилади:

ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ

«Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун одамларнинг қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликда-ю, денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар» (41-оят).

Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасод келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, қуруқликда-ю денгизда бузғунчилик устун келишига сабаб бўлади. Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод уларнинг ўзларининг бошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатдан ҳидоятга, нотўғри йўлдан тўғрисига қайтишларига сабаб бўлиши керак.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик» (96-оят).

Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:

ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ

«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар» (44-оят).

Демак, инсон Аллоҳ таолонинг динига амал қилса, диний яхшиликка эришади, амал қилмаса ёмонликка қолади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал арабчада .вузуъ, дейилади. .Вузуъ, сўзи луғатда .гўзаллик, ва .ялтираш, маъноларини билдиради. Шариатда эса давоми...

2234 18:00 / 31.01.2021
Б. Ортодокс мазҳабиОртодокс, тўғри фикр ва эътиқод маъноларини билдиради. Римнинг устунлик даъвосига қарши Византия Патриклиги, ўзининг тўғри йўлда эканлигини, давоми...

2698 11:01 / 20.06.2020
Учинчи башорат.Эй аҳли китоблар Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини давоми...

2631 12:05 / 09.11.2019
middot Сурия middot Ливан middot Гаити 1677ndash1804 middot Янги Франция o Канада sect Квебек sect Учдарё фр. TroisRiviegraveres sect Монреаль sect Буюк Ороллар ҳудуди фр. Pays d`en Haut o давоми...

1501 12:01 / 08 январь