1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Бундай нозик мувозанатни ким жорий қилди?

14:29 / 26.06.2024 2078 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европанинг илм ва фанда, турли технологияларда ривожланиши ҳамда ютуқларга эришиши турлича тушунилади ва талқин қилинади. Европаликларнинг ўзлари мазкур ютуқларнинг асосий сабаби динсизлик ва ўзлари барпо қилган «сверхчеловек» – ғайриоддий одамнинг табиатни «тиз чўктириши»дир деб ўйлайдилар.

Европаликларнинг мустамлакачилик сиёсати қурбони бўлганлар ўша ютиқлар мазкур сиёсатнинг натижаси деб ўйлайдилар. Мусулмонлар бу тараққиётнинг сирини тушуна олмай хуноб бўладилар. Нима учун куфрни ўзига шиор қилиб олган европаликлар дунёвий ишларнинг барчасида ўзиб кетиб, иймон – эътиқодли бўлсак ҳам, биз орқада қолдик дея хуноб бўладилар. Мазкур саволларнинг жавоби қуйидагича;

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига доимо фойда етиши ва улардан зарар қайтиши учун икки низомни ишга солгандир. Уларнинг биринчиси борлиқдаги табиат низоми бўлса, иккинчиси шариат низомидир.

Аввало ушбу икки низомдан биринчиси - табиат низоми ҳақида қисқача сўз юритайлик. Аллоҳ таоло борлиқни ва ундаги барча нарсаларни инсон фойдаси учун беминнат хизмат қилишга яратгандир.

Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида марҳамат қилади:

ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ

«У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди», - (50-оят).

Роббимиз шундай Зотки, У ҳар нарсага, кўзга кўринмас ҳужайрага ҳам, кўз нури етмас улкан мавжудотларга ҳам ўзига хос яратилиш – хилқат берган. Ҳаммаси ўзига хос. Бир-бирига ўхшамайди. Ҳар бири ўзича бир олам. Сон-саноғига етиб бўлмайдиган мавжудотларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусият, шакл-шамойил берган Зот Ҳақ субҳанаҳу ва таолодир.

У Зот ҳар бир нарсага ўзига хос хилқат бериб яратиш билан кифояланиб қолгани йўқ, балки яна

«...ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир...»

Аллоҳ ҳар бир мавжудотни ўзига хос хусусият, шакл-шамойил ила яратгани қаторида, ҳар бирига вазифа белгилаб, уни адо этишга ҳам йўллаб қўйгандир. Кўзга кўринмайдиган кичик ҳужайралардан тортиб, кўз нури етмас улкан махлуқотларгача – ҳамма-ҳаммаси ўз вазифасини адо этиш учун ҳаракатда бўлади. Ҳар бир зарра ўз бурчини ўташ учун ҳаракат қилади. Ҳар бир ҳужайра ўз вазифасини ўзига буюрилгани янглиғ, тўғри адо этади. Шунингдек, осмонлар ҳам, ер ҳам, тоғу тош, дарё-денгизлар ҳам ўз вазифаларини тўкис адо этадилар. Уларни бу ишга Аллоҳ ҳидоят қилган, йўллаган.

Аллоҳ таоло, аввал айтиб ўтилганидек, дунёдаги барча нарсаларни яратган Зотдир. Яратганда ҳам, мутаносиб қилиб, яхшилаб, мўътадил қилиб, улардан кўзланган манфаатларга мос қилиб яратгандир. Ҳар бир инсон ёки ҳайвоннинг ҳазм қилиш, нафас олиш аъзолари ва уларнинг фаолиятини олиб кўринг. Шунингдек, кўриш ёки эшитиш аъзоларини олиб кўринг.

Ҳар бир нарса, ҳатто ақлсиз бўлса ҳам, Аллоҳ таоло берган ҳидоят орқали бу дунёда ўз ўрнини топади, вазифасини бажаради. Асаларилар ва чумолилар ҳаёти ҳақидаги илмий мақолаларни ўқиб, ўйлаб кўришнинг ўзи кифоя.

Аллоҳ таоло «Қамар» сурасида марҳамат қилади:

ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ

«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик», - (49-оят).

Ушбу оятдаги «ўлчов» сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» маъносини, иккинчиси «миқдор», «ўлчов» маъносини англатади. Икки маъно ҳам бир-бирини тўлдириб келади.

«Қадар» маъносида келса, барча нарсаларни содир бўлишидан аввал билиб туришни англатади.

«Ўлчов» маъносида келса, барча нарса ва ҳодисаларнинг ўз миқдори, ўлчови борлигини англатади. Ушбу оят озгина сўзлардан иборат бўлишига қарамай, ўзида улкан маъноларни мужассамлаштирганлиги ҳам мўъжизадир.

Инсон илми ҳозиргидек бўлмаган даврларда бу оятни одамлар ўзларича тушуниб юрганлар. Лекин илм-фан ривожланиб борган сари, янгидан-янги кашфиётлар қилиниши билан бу ояти кариманинг маънолари янада теранлашиб бормоқда. Бу кашфиётлар билан яқиндан, инсоф ила танишган кишиларнинг Исломга юрмай, иложлари қолмаяпти. Уламоларимиз, янада таъсирчан ва тушунарлироқ бўлиши учун, оятнинг маъносини тасдиқловчи кўпгина илмий далилларни келтирадилар. Биз ҳам уларга мурожаат қилиб кўрайлик.

Узоққа бориб юрмай, ўзимиз учун ҳар лаҳзада зарур бўлган, агар бир оз етишмай қолса, ҳаётимизнинг тугашини муқаррар қилиб қўядиган ҳавони олайлик. Ҳавода кислороднинг миқдори 21 фоизни ташкил қилади. 22 ҳам эмас, 20 ҳам эмас. Уни ким қилди? Агар кислороднинг нисбати кўпайиб кетса, ҳамма тарафдан олов чиқиб, ёниб кетар экан.

Жонли зотлар кислороддан нафас олиб яшайди ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Наботот эса, аксинча, карбонат ангидриддан озуқаланиб, ўзидан кислород чиқаради. Агар ушбу мувозанат бузилса, ер юзида ҳаёт қолмаслиги аниқ. Бундай нозик мувозанатни ким жорий қилди? Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эмас!

 

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1144 йилнинг декабрь ойида Мосул амири Имадуд Дин Занги Эдессани босиб олганидан сўнг, 1145 йили папа Евгений III 1145ndash1153 янги салб юришига чақириқ билан чиқди. Жўшқин давоми...

2854 11:00 / 05.10.2023
Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломни издошларимизrdquo дейдиганларга давоми...

3492 14:30 / 08.09.2019
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс айтади.Уйғониш даврида Европанинг барча университетларида Арастунинг асарларини ўқиб, ўрганишни истаган талабалар фақат Ибн давоми...

1790 09:38 / 21.01.2024
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

2656 13:40 / 22.07.2019
Аудиолар

230224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148801 14:35 / 11.08.2021