1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Павелнинг дини (иккинчи мақола)

19:15 / 13.09.2019 2645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ийсо билан Павелнинг таълимотларини фарқловчи учта хислат бордирки, уларни инкор қилиш инсониятнинг нажот топишига хавф солиши мумкин. Бу фарқлар аҳамиятига кўра қуйидагилардир:

1. Ийсонинг илоҳийлиги ҳақидаги Павел таълимоти Ягона Илоҳ ҳақидаги Ийсонинг таълимотига зиддир.

2. Павел тарафидан таклиф қилинган иймоннинг ўзи билан оқланиш тушунчаси, Ийсо тасдиқлаб келган Эски Аҳд қонунига мос эмас.

3. (Павелнинг сўзларига кўра) бутун инсоният учун пайғамбар қилиб юборилган Ийсо билан (Ийсонинг ўзи таъкидлаганидек) фақат бир миллатга юборилган Ийсо орасида фарқ бор. Ийсо алайҳиссалом – Бани Исроилга юборилган пайғамбарлар силсиласидан бир пайғамбардир. Ийсо алайҳиссаломнинг ўзи: “Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман, – деди” (Матто 15:24).

Ийсо шогирдларини даъват учун жўнатиб, уларга: “Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирманглар. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар», - деб буйруқ беради (Матто 10:5-6).

Ўзининг пайғамбарлик даврида эса, у бирон бир мажусийни динига киргазмаган. Ёрдам сўраб келган мажусий аёлни итга қиёс қилгани ҳақида ривоятлар бор (Матто 15:22-28 ва Марк 7:25-30).

Савол туғилади: Ийсо алайҳиссаломни ўзининг илоҳи ва қутқарувчиси деб билган одам нима деб ўйлаши мумкин?

Шуниси қизиқки, бу ҳолатлар насронийликни нафақат яҳудийликдан, балки Исломдан ҳам узоқлаштирувчи ўта муҳим ақидавий фарқларни ўзида мужассам қилган. Яккахудолик ҳақидаги ваҳийлар орасида насронийликнинг учлик таълимоти бегонадир. Демак, Ийсо алайҳиссалом, Худо ягонадир деб айтган. Марк баён этган хушхабарда (12:29): «Ийсо унга жавоб бериб деди: – Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Роббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир», дейилган. Кейин у: «Роббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин...», дейди. Ва бу севгининг аҳамиятини кўрсатиш учун Ийсо алайҳиссалом: «…Мана бу энг муҳим амр!», -деб айтади (Марк 12:30). Ийсо бунинг аҳамиятини кўрсатиш учун буни бир неча марта такрор айтган. Матто Инжили (22:37), Лукада (10:27) ҳамда «Чиқиш» (20:3): «Мендан бошқа худоларга сажда қилманг”, дейилган. Ийсо юқорида зикр қилинганларни Иккинчи Қонундан 6:4-5 олиб гапирган, бу барча Библия шарҳларида қайд қилинган. Шуларга қарамай, Павелнинг таълимоти ҳозир учлик ақидаси деб аталган нарсага айланиб қолган.

Савол туғилади: Ийсо алайҳиссаломнинг Эски Аҳдга муносабатлари қандай бўлган, Павел нимага суянган? Ийсо алайҳиссалом таълимотида ўзи Худо деган нарса бўлмаган. (Ҳозирги насронийлик Павел таълимоти асосида шаклланган. Ийсо алайҳиссалом ҳеч қачон ўзини Худо демаган. Инжилдан бу нарсаларни топа олмайсиз, бироқ Павел ва унинг издошлари ҳақиқий рисолатни бузиб ташлади. Буни бошқа мавзуда кўриб чиқамиз, иншааллоҳ.

(Тамом)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Биринчи шифохона умавийлар сулоласининг вакили Валид ибн Абдулмаликнинг даврида, 707 милодий йилда қурилган. Унинг барча сарфҳаражатларини давоми...

2356 16:00 / 05.05.2023
Ижтиҳодга келадиган бўлсак, биз у ҳақда гапирганда мусулмонларга раҳбарлик қиладиган киши мусулмонларнинг ҳаётларида, оламда, ўзлари бошқариб турган халқларда давоми...

1448 14:02 / 25.04.2025
Улар учинчи марта ҳам учрашишди. Черков ўз душманларини кечирмасди. Ломке инквизиция судига берилди. Ўзи нутқ сўзлаган майдонда уни худодан қайтган шаккок давоми...

3143 11:00 / 24.11.2020
Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган даврда, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг натижаси давоми...

2360 11:00 / 07.03.2023
Аудиолар

229140 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147772 14:35 / 11.08.2021