1447 йил 16 жумадул аввал | 2025 йил 07 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Инквизициянинг усуллари

09:02 / 10.10.2024 1139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Инквизициянинг табиати раҳмдил, меҳрибон ва консерватив бўлиб, бу ҳар қандай черков институтининг умумий ва ўзгармас сифатидир. Аммо, бу ташкилотдан фойдаланаётган дунёвий ҳокимият, ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни қатъийроқ қилишни фойдали, деб билса – черков бу ҳолатга жавобгар бўлмайди» – «Инквизиция ҳақида бир рус дворянга хатлар» иезуит Жозеф де Местр, Париж 1821 йил.

Римдаги Муқаддас Палатанинг ўрнига келган, Диний таълимотлар Конгрегациясининг расмий фаолияти шундай, деб таърифланган:   

- католик таълимотларининг софлигини назорати; 

- руҳонийларнинг одоб-ахлоқини кузатиш;

- никоҳ ва оила ишлари;

- ғайритабиий ҳодисаларни ўрганиш ва бидъатларни фош қилмоқ.

Бу сўзлар ортида жамиятнинг демократлаштирилиши ва илмий-техник тараққиёти натижасида батамом зил кетган католик черковнинг одоб-ахлоқ, заковат ва дин бобидаги устуворлигини мустаҳкамлаш учун интилиш яширингандир.

Инквизиция тергови, махсус хабар ташувчи, оддий «хайрихоҳ» одамлар ёки агар гап «бидъат»га оид китоб тўғрисида кетадиган бўлса махсус руҳоний цензорлар орқали келган маълумотлар ёрдамида бошланар эди. Инквизиция маҳкамаси ўз ҳукмини ҳали айбланувчи маълумот бермасдан туриб чиқариб бўлар эди – унинг жараёндаги тутган ўрни эса ўз айбини ихтиёрий тарзда бўйнига олиб, бу билан фараз қилинган «адашган руҳини қутқариш» эди. Айбланувчи ўзининг зимдан хабар ташувчиларини, ўзига юкланаётган айблар рўйхатини тасаввур ҳам қилмаган ҳолда қуйидаги шунга ўхшаш саволларга жавоб бериб, ўзини оқлаши керак эди:

«Айбингизни бўйнингизга олинг – сиз нега бу ерга тушиб қолдингиз?!»

Ўзини ўзи ҳимоя қилишда уриниш, қайсарлик сифатида кўрилиб, инквизитор-роҳиблар жуда топағон бўлган, «синов» номли, қийноқли азобларга олиб келар эди. Барча қўйилган гуноҳларда ўзини-ўзи айблаш, яқинларига нисбатан чақимчилик қилиш айбланувчини узоқ азоб-уқубатлардан халос қилиб, кўп ҳолларда тез ўлим жазосига олиб келар эди. Ҳукм чиқмай, жараённинг ўзи узоқ вақт мобайнида давом этиши мумкин эди. Мисол учун – Жордано Бруно инквизиция қийноқхоналарида қарийб 9 йил ўтирган (1592 йилдан 1600 йилгача). Айрим, беҳуда ноҳақ айбланган кишилар айблов остидан оқланиб ва афв этилиб, чиқиб кетишга муваффақ бўлишган. Мисол учун – иезуитлар орденини асосчиси Игнатий Лойола ёшлигида ўзининг воизлик фаолияти учун уч маротаба инквизиция томонидан тортилиб, ҳатто саваланган ҳам, кейинчалик буюк инквизитор Ж.А. Сантори эса қарийб икки йил гўё папа Пий IV-га (1559–1565) суйиқасд қилгани учун тергов остида ушланган.

Инквизициянинг қийноқли тергов услуби XIX асрнинг ўртасигача сақланиб келган, бу эса, инквизицияни ўша пайтдаги давлат маҳкамасидан унча (кўп) фарқламас эди. XX-XIX асрларда «Муқаддас инквизиция» ўзининг фаолиятини «Диний ақидалар конгрегацияси» номи остида давом эттириб, католик черковидан четланиш ва католик диний-новаторлар асарлари билан «Тақиқланган китоблар индекси»ни тўлдириш билан машғул бўлади. Жазога ҳукм этилганларга нисбатан азоблашлар услублари гўёки қўлланилмаяпти, бироқ тергов томонларнинг музокараларисиз ва айбланувчиларни ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларини ҳам поймол қилмасдан, олдингидай, яширинча ўтказилаверади. Ушбу амалиёт сабабидан Ватикан 1948 йилдаги «Умумий инсон ҳуқуқлари декларацияси»га ҳалигача қўшилмаяпти.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Черковнинг айби билан Оврўпа халқларнинг маъишат ва озодалик борасидаги вазиятлари ачинарли ҳолга тушиб қолган эди. Бу борада ёзилган айтилган гапсўзлар, давоми...

4134 15:00 / 26.12.2018
Авваллари мусулмонлар европаликлардан илмий кашфиёт ва ихтиролар бўйича бир неча асрларга илгарилаб кетган эдилар. Европаликлар черков бошчилигида илмга қарши давоми...

2968 15:06 / 07.05.2020
Биз битта калима .Лаа илааҳа иллаллоҳ, калимаси билан бу динни танладик. Битта жаннатни орзу қилмоқдамиз. Бир хил ибодатни адо этмоқдамиз. Қибламиз, амалимиз бир давоми...

1916 15:00 / 18.02.2021
Аллоҳ таоло инсонни фақат моддий манфаатлар орқасидан қувадиган ёки фақат руҳий ибодатлар билан машғул бўладиган қилиб яратгани йўқ. Балки, ҳар икки тарафга ҳам давоми...

2126 09:00 / 20.08.2021