1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Эволюция назарияси

14:11 / 13.06.2024 1560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пётр Павлюк қуйидагиларни ёзади: «Чарльз Дарвиннинг бобоси Эразм (1682–1754) ўз вақтида «Зоономия, ёки органик ҳаёт қонунлари» номли китоб ёзган эди. Ўша китобда бир турдаги жонзотлардан бошқа турлар пайдо бўлиши баён қилинган эди. Бу китобни Рим Папаси ман қилинган китоблар рўйхатига киритган ва муаллифни черковдан чиқарган эди...

Чарльз Дарвиннинг отаси Роберт ҳам шунга ўхшаш ишларни қиларди. Жазога тортилган жиноятчиларнинг танасини тилиб, ўрганар эди. Шунинг учун уни бирлари олим деса, бошқалар жодугар дейишарди. У ҳам динга шак келтиргани билан машҳур эди...

Чарльз Дарвин ҳеч қачон, ҳеч бир иқтидори билан ажралиб турмаган, унинг бундай нарсани ёза олиши ҳам мутлақо мумкин эмас. У етти йил ўқиб ҳам мактабни тугата олмаган.

Сўнгра шифокор отасининг изидан борсин деб уни Эдинбург университетига юборишди. У ерда икки йил ўқигач, Чарльз ўқишни ўзлаштира олмагани сабабли отаси уни тиббиёт университетидан олиб кетиб, Кембриж университети қошидаги «Масиҳ коллежи» деб номланган нуфузли диний билим юртига беради. Дарвин кейинчалик ўзининг ўқиш даври ҳақида қуйидаги самимий сатрларни битади: «Эдинбургда ва мактабда ўтган йилларим қанчалик беҳуда кетган бўлса, Кембрижда ўтказган уч йилим ҳам академик машғулотлар нуқтаи назаридан шундай беҳуда кетди». Яъни «олим»нинг ўзи «фундаментал» тадқиқотлар соҳаси у ёқда турсин, ҳеч қандай мунтазам таълим ҳам олмаганини эътироф этган!

Жамият онгига аста-секин сингдириб бориш учун китоб икки қисмга «Турларнинг келиб чиқиши» ва «Инсоннинг келиб чиқиши» деган қисмларга ажратилган бўлиб, уларнинг бири иккинчисидан ўн йил кейин чоп этилган.

Шуниси қизиқки, замондошларининг гувоҳлик беришича, Дарвин омма олдидаги чиқишларида баъзан ўз асарининг айрим жойларини эслай олмасди!

У хотираси заифлигини айтар ва иқтибос келтириш учун китобни очиб оларди. Афтидан, муаллиф фан технологлари томонидан тўқиб-чатилган ушбу даҳрий асарларни нафақат ўзи ёзмаган, балки тузукроқ ўқиб ҳам кўрмаган. Аммо иллюминатлар жамиятининг фаол ёрдами Дарвиннинг ожизона ақлий қобилиятларини хаспўшлаб турарди.

У билан учрашган ҳар бир одам унинг интеллектуал савияси пастлиги айтар эди. Унга бировлар ёзган асарни тутқазишган эди, у эса буни бир амаллаб ўзиники қилиб кўрсатишга уринарди. Бинобарин, реал Дарвин фақат аутентик (ҳақиқий) таржимаи ҳолдагина бор, холос».

Камина ходимингиз Англиялик бир дарвинпараст билан суҳбатлашиб кўрдим. Эволюция назариясига нима учун маҳкам ёпишиб олгансан, десам. Чунки уни Дарвин айтган, дейди. Дарвин ким, десам. Дарвин олим одам, дейди. Дарвиндан бошқа олим одам бўлиши мумкин эмасми, десам. Ўйланиб қолди. Мисол учун мен ёки сен бирор гапни айтсак ҳамма Дарвиннинг гапини қабул қилганидек, қабул қилиши мумкинми, дедим. Ўйланиб қолди. Лекин бирибир Дарвин айтган гапга келтирган иймонидан қайтмаслигини таъкидлади.

Дарвиндан кейин у айтган гапларнинг пуч ва дунё тарихидаги энг катта алдов эканини фош қилувчи кўплаб илмий тадқиқотлар эълон қилинди. Аммо Дарвиннинг гапи ўрнида турибди. Дарвиннинг гапи ёлғон ва алдов эканини минг марта тасдиқловчи илмий кашфиётлар қилинди.

Мисол учун яқинда АҚШдаги Massachustes Teknoloji институтидан Хайман Хартман, Калифорния вилояти университетидан Лейл М. Койн, Белгия Liege университетидан Пьер Лазио, Glasgow университетидан Грахам К. Смит каби олимларнинг узоқ вақт олиб борган илмий тажрибаларининг натижаси эълон қилинди. Унга биноан балчиқда ҳаётга энг яқин ҳолат борлиги аниқланди. Ҳаётни Аллоҳ таолодан бошқа Зот бера олмаслиги тасдиқланди. Аммо бу илмий ҳақиқат Дарвин назариясига тўғри келмагани учун шов-шув қилинмаяпти.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиҳатсаломатлик соғлом кишиларнинг бошидаги бир тож бўлиб, уни дардмандларгина кўра оладилар. Офият кишида бардавом бўлар экан, ундан жоҳил қолинур. Йўқотилар давоми...

2522 10:00 / 17.03.2021
Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар .Инсон тупроқдан яратилган,, деган хулосага келдилар. Кейинги йилларда геология ва давоми...

2461 13:15 / 20.06.2024
Бир куни подшоҳ вазирдан.Нега хизматчим, ҳеч нарсаси йўқ бўлса ҳам, мендан кўра ҳаётида бахтлироқ, мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳ бўлсам ҳам, таъбим хира, деб давоми...

4471 11:28 / 22.01.2022
Доктор Жоржио Страно шундай дейди.Мана бу китобда Коперник ўзининг фаразларини баён этган. Унга кўра, қуёш қўзғалмас марказ бўлиб, Ойдан бошқа барча сайёралар давоми...

3031 16:15 / 25.01.2024
Аудиолар

213254 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132476 14:35 / 11.08.2021