1446 йил 25 шаввол | 2025 йил 23 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Миёвлаш кечаси

10:30 / 11.06.2024 2489 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи кун – ағвос куни Саъд розияллоҳу анҳу шаҳидларни дафн қилиш ва ярадорларни даволаш учун одам қолдирди. Қолганларни худди кечагидек, жангга тайёрлади. Шу пайт Шомдан мадад кучлари ҳам етиб келди. Бу кучлар ичида мусулмонларнинг шавкатли баҳодирлари, жумладан, Қаъқоъ ибн Амр розияллоҳу анҳу бор эди. У ҳаммадан олдин етиб келди ва тўғри ўртага чиқиб, форслардан ўзи билан жанг қилишга паҳлавон чиқаришни талаб қилди. Улар Зул Ҳожибни чиқардилар. Қаъқоъ ибн Амр розияллоҳу анҳу бирпасда унинг ишини тўғрилади. Кун бўйи жанг бўлди. Ўша куни мусулмонлар ғалабага ишондилар.

Учинчи кун – аммос куни мусулмонлардан шаҳид ва ярадор бўлганларнинг адади икки мингга етган эди. Уларга дафн ва даволаш учун одам ажратилди. Ярадорларга аёллар қарар эдилар.

Ўша куни ҳам кун бўйи жанг бўлиб, қоронғи тушганда икки тараф ажрашди.

Миёвлаш кечаси

Форслар кечаси кутилмаганда ҳужум қилиб қолишди. Қаъқоъ ибн Амр розияллоҳу анҳу биринчи бўлиб улар томон ҳамла қилди. Бани асадликлар унинг кетидан душманга ташландилар. Хуфтонни ўқиб бўлиб, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу такбир айтдилар. Ҳамма жангга ташланди. Кечаси бўлгани учун мусулмонлар гапирмасдан, бир-бирлари ила миёвлашиб хабарлашар эдилар. Шунинг учун бу кечанинг номи «миёвлашув кечаси» бўлиб қолган. Тонг отганда ҳам жанг давом этар эди.

Қодисия куни

Тонг чоғи Қаъқоъ ибн Амр розияллоҳу анҳу одамларга қараб:

«Қайси томон бир соат сабр қилса, ўша ғолиб бўлади. Бир соат сабр қилинглар. Ғалаба сабр биландир!» деб бақирди. Бир гуруҳ одамлар унга қўшилдилар. Пешинга яқинлашганда форслар қочишга турди. Ҳилол ибн Уллафа Рустамни қатл қилди. Зуҳра ибн ал-Ҳавийя Жолюнусни ўлдирди. Зирор ибн Хаттоб форсларнинг катта байроғини қўлга туширди. Форслар мағлуб бўлдилар.

Ўшанда 15-ҳижрий сананинг Шаъбон ойи эди.

Қодисия жанги мусулмон фотиҳларнинг музаффар лашкари қозонган тарихий ғалабаларининг энг катталаридан бири эди. Ушбу жангда Форс империясининг асосий аскари ва қўмондонлари ҳалок бўлди. Энди Исломни ёйиш учун кенг йўл очилди.

Саъд розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга хушхабарни етказиш учун чопар юборди.

Форс фатҳи давоми

Қодисиядаги шонли ғалабадан сўнг Саъд ибн Абу Ваққос Ҳазрати Умарнинг амрини икки ой кутиб турди. Мадоинни фатҳ қилиш ҳақида амр келганда ўша шаҳар томон юрди. Йўл-йўлакай Бурс, Бобил, Кусий ва Соботларни фатҳ қилди. Сўнгра форсларнинг пойтахти Мадоинга яқинлашдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоиф куни ниҳоятда оғир кечган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша куни жаннатни елкаларида кўтариб Тоифга бордилар. Тоифликлар иймон келтириб давоми...

3187 11:35 / 15.03.2022
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларЁЛҒОНЧИ ПАЙҒАМБАРЛАРГА ҚАРШИ 19қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4682 16:54 / 20.04.2017
Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида .Уҳуд куни олти кишидан бошқа давоми...

1575 14:05 / 03.05.2024
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл Ираклий Iга юборган мактублариУшбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил давоми...

3056 09:01 / 27.12.2021