1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2024 йилнинг энг кекса ҳожиси

17:10 / 10.06.2024 1589 pdf Ўқиш режими + -

2024 йилги ҳаж мавсумида ироқлик 104 ёшли онахон Казимия Ҳатим ҳаж ибодатини адо этиш учун 25 май куни шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропортига етиб келди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилди.

Ироқдан келган энг кекса ҳожи Казимия Ҳатим шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропортида ҳурмат билан кутиб олинди.

Қиролликка ташриф буюрган 104 ёшли онахон бу йилнинг энг кекса ҳаж зиёратчиси эканлиги аниқланди.

2024 йилги ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига 33 000 дан ортиқ ироқлик зиёратчилар келиши кутилмоқда.

Ироқ Ҳаж миссияси бу кекса онахонни бутун Ироқ жамоатчилигининг ғурури эканлигини қайд этган.

Ҳозирда онахоннинг соғлиғи яхшилиги, мунтазам равишда шифокорлар назоратида эканлиги маълум қилинган.

Казимия Ҳатим ҳаж зиёратига келганидан хурсандлигини билдирган ҳамда ҳамроҳлари томонидан кўрсатилаётган самимий хизматлари учун миннатдорчилигини изҳор этган.

 

Манба
theislamicinformation.com
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу қадриятларимизга мувофиқ, аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат давоми...

1152 18:52 / 26.08.2024
Куни кеча Тошкент шаҳрида ушбу мавзуга бағишланган илмийамалий семинар бўлиб ўтди.ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрдаги 28сессиясида қабул қилинган давоми...

3607 13:29 / 17.11.2018
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги .Ҳасанбой ота, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё давоми...

1057 00:08 / 11.07.2025
Тошкент ислом институтида Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар муаммо ва ечимларrdquo мавзусидаги халқаро илмийамалий конференция давоми...

1253 19:47 / 24.04.2025