1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Нифоқдан ҳоли бўлиш

15:32 / 27.08.2025 1338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ва тоҳира аёлларини ҳар қандай кирликдан поклаб, муқаддас зурриётларини ҳар қандай ифлосликдан поклаб, яхши гаплар айтса, нифоқдан холи бўлади.

Нифоқдан холи бўлиш уч тоифага нисбатан гўзал сўз ва мақтов айтиш билан бўлади:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига.

2. У зотнинг барча ахлоқий ва эътиқодий кирликдан пок бўлган жуфти ҳалолларига.

3. У зотнинг барча ахлоқий ва эътиқодий ифлосликлардан пок бўлган зурриётларига.

Кимдан мазкур тоифалар ҳақида нолойиқ сўз содир бўлса, у одам нифоқдан холи эмасдир.

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка билан Мадина орасидаги «Хаммо» номли сувли жойда бизга хутба қилар эканлар: «Аммо баъд: Эй одамлар! Огоҳ бўлинглар! Мен ҳам бир башарман. Роббимнинг элчиси келса, жавоб беришимга оз қолди. Мен сизларга икки салмоқли нарсани тарк этувчиман. Биринчиси – Аллоҳнинг Китоби. Унда ҳидоят ва нур бор. Бас, Аллоҳнинг Китобини олинглар ва уни маҳкам ушланглар», дедилар ва Аллоҳнинг Китобига тарғиб қилдилар. Сўнгра: «Ва аҳли байтимни. Сизларга Аҳли байтимни эслатаман», деб уч марта қайтардилар.

Бухорий қилган ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу:

«Муҳаммадни аҳли байтида муҳофаза қилинглар», деганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларга аҳли байтимни эслатаман» дейишларидан ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг «муҳофаза қилинглар» деган гапларидан фаҳмлаш мумкинки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларини Аллоҳнинг Китобига тенглаштирганлари йўқ. Балки одамларга уларни яхши кўришлари, улуғлашлари, ҳурмат қилишлари, таҳқирламасликлари кераклигини эслатиб қўйдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ШАҲИДУЛ МЕҲРОББундан мақсад, ул улуғнинг учинчилари бўлган, хилм ва виқорда ниҳоятда гўзал намуна бўлган ва ҳамда тажовуз ва зулм туфайли намоз ўқиётган давоми...

32941 01:18 / 22.04.2017
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳаракатларини диққат билан кузатиб турган фитначилар у кишининг волийларни ўз ҳузурларига чақирганларидан хабар давоми...

1184 15:35 / 06 февраль
Имом Байҳақий, Ибн Мунзир ва алҲоким Абу Имрон алЖунийдан ривоят қиладилар .Умар розияллоҳу анҳу бир роҳибнинг олдидан ўтиб кетаётиб, тўхтади. Роҳиб чақирилди ва давоми...

1876 13:30 / 29.12.2024
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Аллоҳ таоло томонидан берилган нодир сифатлардан бири чегарасиз саховат ва Аллоҳ таолонинг розилиги учун молиявий харажат давоми...

1508 16:23 / 06.11.2025
Аудиолар

230194 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148772 14:35 / 11.08.2021