1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Мадрид» сўзи асли арабчами ёки...

12:53 / 29 январь 2802 pdf Ўқиш режими + -

Испания бўйлаб саёҳат қиларкансиз, нафақат испан ва араб тили ўртасида кўплаб ўхшашликларни гувоҳи бўласиз, балки араб мусулмон мероси испан маданиятида чуқур ўрнашганини ҳам биласиз. Кўплаб испан шаҳарларининг жой номлари, жуда кўплаб гўзал ва бетакрор меъморчилик обидаларида араб мусулмон маданияти уфуриб туради. Бунга Ғарнотадаги Альгамбра (Ал Ҳамро қасри) ёки Қурдубадаги жомеъ масжиди мисолларида кўриш мумкин. 


800 йил давомида Испания ўлкаларида араб мусулмонлари яшагани, ўзларини тили, маданияти, санъат ва меъморчиликдаги билим ва ютуқлари билан обод қилганлар. Шулар боис ҳам араб тилининг кўплаб сўз ва бирикмалари қадимги испан классик лаҳжаси билан аралашиб, ўзига ҳос испан шеваси шаклланди. Бугунги кунда айнан шу лаҳжада кўплаб испан тилида сўзлашувчи давлатлар аҳолиси ўзаро мулоқат қиладилар. 

Испан тилидаги сўзларнинг 8 фоизидан кўпроғининг келиб чиқиши араб тилидир.
4.000 га яқин испан сўзларининг келиб чиқиши бевосита араб тилига тақалади. (Баъзи испан тилшуносларининг гувоҳлик беришича, 10.000 тача сўз араб тилидан ўтган экан). 
Араб тилидаги «ал» артикли испан тилида ҳам ишлатилади. 
Шунингдек, 
Руз (arroz) гуруч, 
Сукар (акукар) шакар. 
Банталун «bantalun», шим. 
Қомийс - «camisa», кўйлак каби сўзлар ҳам араб тилига доир сўзлар ҳисобланади.


Бундан ташқари, alcohol, naranja, zanahoria, tarea, albañil, alcalde, alguacil, almoneda каби испан сўзларининг келиб чиқиши араб тилидандир. 


Gibraltar «Жабали Ториқ», Almería «Алмерия» сўзлари ҳам араб тилига оиддир.


Кейин испан тилида сўз охирида «í» ҳарфини қўйилиши кишининг бирон насабга ёки жойга тегишлилигини англатади. Масалан, мароккий «morroqui» ва андалуси «andalusi» марокашлик ва андалуслик кишини англатади. Араб тилида ҳам худди шундай. Мисрий – мисрлик киши, узбакий – ўзбек киши. 


Испан тарихчиси, Камплутенсе университетининг санъат факультети, араб ва ислом тадқиқотлари кафедраси профессори Мария Хесуснинг айтишича, Мадрид сўзи ҳам араб тилидан ўтган. Яъни, Мажрийт – араб тилидан олинган ва катта кўламдаги сув оқими маъносидадир. Шаҳар ўша вақтда катта сув ҳавзасига эга бўлгани сабабли шу ном билан номланган экан. 

Испаниянинг Гранада (Ғарнота) шаҳрида мусулмонларнинг бошқаруви 1492 йилда якунига етган. Ўша вақтдаги Ғарнотанинг охирги амири католик қироллари Арагонлик Фердинанд II ва Кастилиялик Изабелла I ларга салтанатни топширган эди.

Испан тили ва Испания давлат ҳақида қисқача
Испан тили (español) да дунёдаги 500 миллон кишининг она тили ва иккинчи тила сифатида ишлатувчилар билан 600 миллион сўзлашувчидан ошади. Испания ва Лотин Америкасининг кўплаб давлатлари айнан испан тилида сўзлашади. Дунёдаги инглиз ва француз тилларидан кейин энг кўп ўрганилувчи тиллардан. Испан тилида сўзлашувди давлатларга Аргентина, Венесуэла, Мексика, Куба, Коста-Рика, Никарагуа, Панама, Парагвай, Гватемала, Гондурас, Уругвай, Чили каби ўнлаб давлатларни санаш мумкин. 


Испания давлати. Жанубий Европада жойлашган ва Испания қироллиги деб юритилади. Қирол Филип VI. Мамлакатга Арагонллик Фердинанд II ва Кастилиялик Изабелла I томонидан 1479 йили асос солинган. Расмий тили испан тили, Пойтахти Мадрид шаҳри. Йирик шаҳарлари: Барселона, Сарагоса, Малага, Севилия, Валенсия ва бошқалар. Аҳолиси 48 миллиондан ортиқ (2023)

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюришмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг давоми...

1161 15:12 / 16.10.2021
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби чоршанба куни ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда Саудия Пресс агентлиги хабар берди.Arabnews.com хабар беришича, ўтган йилнинг ноябрь давоми...

1240 16:36 / 18.11.2021
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

940 13:52 / 30.10.2023
Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига давоми...

1494 12:02 / 13.08.2021
Видеолар
Аудиолар

137634 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57698 14:35 / 11.08.2021