1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хафсизлик учун жалб этилган 400 мингга яқин ҳарбий, рекорд даражага етиши кутилаётган ҳожилар сони

15:10 / 08.08.2019 2740 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий йилги «Ҳаж-2019» мавсумини тартибли, хавфсиз, кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида ҳарбийлар, ички тартибни сақлашга масъул ташкилотлар, хавфсизлик хизматларидан иборат жами 400 мингга яқин масъул жалб этилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Вазирлик мутасаддиларидан бирининг айтишича, улар миллионлар орасида кўзга кўринмаса-да, лекин хизматлари жуда ҳам муҳим. Улар ҳожиларга ўз пайтида керакли ёрдам кўрсатишга ва ҳаж амалларини хотиржам, тартибли адо этишларига яқиндан кўмак бериш мақсадида, ҳукумат томонидан, биринчи маротаба, шу каби катта ададда жалб этилмоқда. Уларни Мино, Арафот, Муздалифа ва Жамаротда ҳар 20-30 метр оралиқ масофада жойлаштириш тажрибаси ҳам ушбу мавсумда ўтказилмоқда.

Вазирлик берган маълумотга кўра, жорий мавсум мамлакат тарихида энг кўп ҳожилар келиши кутилаётгани айтилади.

Жорий йилнинг 7 август куни Жидда шаҳрида мазкур мавзуга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда паспорт назорати бошлиғи, генерал Сулаймон ибн Абдулазиз ал-Яҳё шу кун соат 16:00га қадар Саудияга кирган ҳожилар сони 1 838 339 нафарни ташкил этганини қайд этди. Матбуот анжуманида таъкидланишича, бу йил 3-3,5 миллион инсон ҳаж ибодатини адо этиши кутиляпти.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж давоми...

1907 19:20 / 07.05.2022
Аввал хабар берганимиздек, юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, машҳур аллома шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари ташриф буюрдилар. У киши фазилатли давоми...

1715 14:30 / 06.05.2024
Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг давоми...

4214 10:23 / 12.03.2019
.СанктПетербург, масжидининг дизайни .Шоҳ мақбараси, деб таржима қилинган .ГўриAмир, деб номланган Самарқанддаги Темурийлар мақбараси асосида яратилган. Ушбу давоми...

2542 15:00 / 07.04.2021