1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарё вилоятида «Шодмонхўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

18:02 / 25.03.2022 2816 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидларнинг кетма-кет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди очилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган «Шодмонхўжа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилиб, илк жума намози жамоат билан адо этилди.

Маросимга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб,  йиғилганларга жума мавиъзасини қилиб бердилар. Шу пайтгача бу масжид фақат маҳалла масжиди сифатида фаолият юритаётган эди. Эндиликда у жомеъ масжидга айлантирилди.

Муфтий ҳазратлари сўзи аввалида масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.

«Шодмонхўжа» жомеъ масжиди биноси яқингача яроқсиз аҳволда бўлиб, намозхонларга бир қанча ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боисдан маҳалла аҳли ва масжид маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтган йилнинг июнь ойида масжидни қайта қуриш ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳолининг кўмаги ва ҳашари билан масжид биноси қисқа фурсат – тўққиз ой мобайнида қайтадан бунёд этилди. Мингдан зиёд намозхонни сиғдира оладиган масжид замонавий қиёфага келтирилиб, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди.

Таҳоратхоналар, масжид маъмурияти хоналари, кутубхоналар керакли жиҳозлар билан жиҳозланди. Иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бир қаторда замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Масжид атрофларини кўкаламзорлаштириш учун замонавий суғориш тизимлари ташкил этилиб, арчалар экилди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида ҳам бундай хушхабарларни бардавом қилсин.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Филадельфия аэропортидаги кўчма масжиднинг очилганига икки йил бўлди. Ана шу вақт оралиғида кўчма масжид аэропорт автотураргоҳидаги мусулмон ҳайдовчиларнинг давоми...

2332 12:40 / 29.04.2019
Малайзиянинг Ёшлар кенгаши президенти БМТнинг ушбу мамлакатдаги Тараққиёт дастурининг ваколатхонасига мактуб йўллаган. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Мактубда давоми...

2389 11:30 / 21.01.2019
Қадимги япон терапияси мутахассиси, япониялик доктор Шутаро Такаи Аллоҳ таолонинг исмини эшитгандан сўнг Исломни қабул қилди.Шифокор Япониянинг Токио шаҳрида давоми...

6603 15:38 / 03.06.2021
Бу йил қироллик маъмурлари фақат 60 мингга яқин зиёратчиларни Маккага қабул қиладилар. Бу сафар Ҳаж ибодатини адо этмаганларга имтиёз берилади, дея хабар беради давоми...

2250 10:30 / 19.06.2021