1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди

14:05 / 18.10.2023 2693 pdf Ўқиш режими + -

«Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик», – дейилади баёнотда.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги касалхонага уюштирилган авиазарба ҳужумини кескин қоралашини маълум қилди.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракати кескин қораланди ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблади.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди.

17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторида «Ал-Аҳлий ал-Маъданий» баптистлар шифохонаси Исроил томонидан авиазарбага дучор бўлган. Турли манбаларга кўра, зарба натижасида тинч аҳоли вакилларидан 500 дан 810 нафаргача бўлган инсон ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасида баёнот берган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ал-Аҳли касалхонасига қилинган ҳужумни «энг кучли тарзда» қоралади. Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ҳам ҳужумни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади.


Шунингдек, ўнлаб давлатларда ҳужум муносабати билан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.


Манба: mfa.uz

Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига давоми...

5046 06:04 / 30.07.2018
Яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан muslimaat.uzrdquo аёлқизлар сайти ходималари томонидан Набийга салавот айтингrdquo давоми...

3747 15:44 / 05.12.2018
Бугун, 30 апрель ndash Рамазон ойининг 29куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни давоми...

2688 00:00 / 01.05.2022
.Робитатулаъламилисламий, Ислом олами робитаси томонидан ташкил қилинган .Қуръон ва Суннатда васатия ва мўътадиллик қадриятлари, деб номланган халқаро илмий давоми...

4314 14:00 / 31.05.2019