1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон таълими истиқболлари

14:00 / 31.05.2019 4306 pdf Ўқиш режими + -

«Робитатул-аъламил-исламий» (Ислом олами робитаси) томонидан ташкил қилинган «Қуръон ва Суннатда васатия ва мўътадиллик қадриятлари» деб номланган халқаро илмий анжумани доирасида Робитанинг Китоб ва Суннат умумжаҳон қўмитаси томонидан «Қуръони Карим ўқитишнинг тартиб-қоидалари» номли илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Қуръони Каримни замонавий ахборот технологиялари воситасида масофадан ўқитиш, эшитиш, ижоза бериш ва ижоза олиш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуман иштирокчилари мазкур мавзуда Ислом олами робитасига қарашли Қуръони Карим таҳфизи умумжаҳон қўмитасининг маслаҳатчиси, машҳур Қуръон устози, доктор Айман Рушдий Сувайднинг маърузасини тингладилар.

Илмий-амалий анжуманда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳам иштирок этди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг мажлислар залида Қуръон ходими, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомноиби, воиз Ҳасанхон давоми...

1616 09:58 / 11.01.2022
Бирлашган Араб Амирликларидаги барча масжидларда Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари учун жума куни ғойибона жаноза намози ўқилади. Бу ҳақда siasat.com нашри давоми...

2404 17:33 / 10.02.2023
Маълумки, ҳижрий 1443 йилнинг Рамазон ойида бир гуруҳ уламолар уммон орти мамлакатига ташриф буюришган эди. Бу йил ҳам Рамазон ойини ҳар йилгиданда шукуҳли ўтказиш давоми...

1811 13:53 / 05.04.2023
Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Alwaleed Philanthropiesrdquo хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар давоми...

1960 12:30 / 20.09.2021