1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исмоил Муҳаммад Cодиқ маслаҳатчи этиб тайинланди

06:04 / 30.07.2018 4862 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди.
Хабарингиз бор, шу йил 9 февраль куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Чилонзор туманига ташрифлари чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номида масжид барпо этиш бўйича муҳим топшириқлар бериб, улуғ алломанинг хотирасига юксак ҳурмат кўрсатиш ҳақидаги илиқ сўзларни айтган эдилар. Давлатимиз Раҳбари Шайх ҳазратлари энг оғир даврларда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришлари учун жуда катта хизмат қилганларини айтиб, мана шундай илм аҳллари хотирасига эҳтиром кўрсатиш зарурлигини алоҳида уқтирдилар.


Бугунги кунда Шайх ҳазратларининг меросини ўрганиш, у кишидек чин эътиқод соҳибининг илмий фаолиятини давом эттириш, Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, бузғунчи ғояларга қарши курашиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, мана шундай ишларни янада жадал олиб бориш йўлида раҳматли Шайх ҳазратларининг тўнғич фарзанди Диний идорада маслаҳатчи вазифасида меҳнат қилишида ҳам улуғвор мақсадлар кўзланган.


Шу ўрнида айтиш керакки, Исмоил Муҳаммад Юсуф кучли илмий салоҳият, ҳаётий тажриба ва ноёб истеъдод соҳиби ҳисобланади. 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йили ушбу куллияни тамомлади. Шундан сўнг, элчихоналарда, диний таълим муассасаларида, нашр ишларида, сайт хизматларида ва таълим марказларида фаолият олиб борди.
Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Юсуф «Ҳилол нашр» матбаа нашриёти раҳбари ҳисобланади. 2011 йилда фаолият бошлаган ушбу нашриёт ҳозирда республикадаги энг кўзга кўринган ва илғор нашриётларнинг олди қаторидан жой олиб улгурди. Устоз Шайх ҳазратларининг китобларини ва яна бошқа бир қатор илмий-маърифий асарларни ўқувчилар қўлига етказишда изчиллик билан иш олиб борилмоқда. Ҳатто асарлар рус ва қардош халқлар тилларида ҳам нашр этилиб, хорижий давлатлардаги ўқувчиларга етказилмоқда.


Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг мазкур фаолиятлардан ташқари илмий салоҳияти ҳам юқори. У киши расмий илм даргоҳларидан ташқари ўз оталари Шайх ҳазратларидан ҳам кўп таълим олган. Хусусан, «Тафсири Насафий» ва «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган. «Олтин Силсила»нинг таржимонларидан бири. Шайх ҳазратларининг барча китобларининг ношири ҳисобланади.


Аллоҳ таборака ва таоло Исмоил Муҳаммад Юсуфни улуғ Устознинг вориси сифатида отасининг ишларини давом эттириб боришини насиб этсин ва янги шарафли мартабани Ҳақ таоло муборак айласин.

Эрдон Эсанов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Ходимлар бўлими мудири вазифасини бажарувчи
muslim.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд вилоятидаги филиалимиз янги манзилда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Дўконимизнинг расмий очилиш маросими бугун давоми...

2101 16:00 / 04.11.2020
Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатини эълон қилди.Бу сафарги рўйхатнинг илк беш давоми...

2911 10:20 / 23.10.2021
Бугун, 21 октябрь куни пойтахт имомхатиблари йиғилишида Тошкент шаҳар бош имомхатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги давоми...

2595 15:32 / 21.10.2021
Уламоларнинг Қашқадарё вилоятидаги масжидларга ташриф режасиБугун 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар пешин давоми...

79269 11:00 / 04.08.2021
Аудиолар

210860 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130125 14:35 / 11.08.2021