1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Набий алайҳиссаломга салавот айтинг!

15:44 / 05.12.2018 3734 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималари томонидан “Набийга салавот айтинг!” номли мавлид тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг завжалари, Имоил Муҳаммад Юсуф ва Одинахон Муҳаммад Содиқнинг оналари Фотимахон ая Исмоил Махдум қизлари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси аёллар билан ишлаш бўлими ходималари, Тошкент Ислом институти, «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрислари, шунингдек, “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималарининг яқинлари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди.

Мавлид тадбири, анъанага кўра, Қуръон тиловати билан очилди.

 Сўнгра сайт ходимлари ижросида Имом Жаъфар Барзанжийнинг мавлид асарларидан намуналар ҳам араб тилида, ҳам ўзбек тилида тингланди.

Кейин эса болалар қалбига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларини қандай экиш ҳақида ҳикоя қилувчи видео-ролик йиғилганларга тақдим этилди.

Меҳмонлар билан уюштирилган саодат асрига оид воқеликларни ифодаловчи савол-жавоблар, табиийки, ҳаммани янада жонлантирди ҳамда билимлар даражаси ошишига ҳисса қўшди.

Сўнг Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб “Табассум” номли дил кечинмаларига ишланган видео-ролик яна бир бор томошабинларга бу ажиб суннатнинг нақадар қадри улуғлигини билдирди.

Мавлид ойи муносабати билан “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Bintu Sodiq” саҳифаси ва телеграм каналларида ҳамда “muslimaat.uz” сайти, муслималар форумида ўтказилган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш учун сўз навбати масъуллар Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф ҳамда Оишахон Ҳусановаларга берилди. Совғаларни ғолибаларга Фотимахон ая Исмоил Махдум қизлари топширдилар.

Кейин даврага “muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ таклиф қилинди. Олиманинг дил сўзлари барчада унутилмас таассурот қолдирди.

Тадбир барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўчмас мулк Бош бошқармаси бош раҳбари Абдулла Алҳамад ўтган ҳафта Саудия Арабистони Ротана Халижия каналига берган интервьюсида саудиялик бўлмаган чет эллик давоми...

2336 15:31 / 19.04.2023
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1725 17:58 / 20.11.2023
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ юртимиз бўйлаб зиёратларини бошлаган эдилар.Жорий давоми...

2907 14:30 / 28.12.2019
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2692 10:48 / 20.06.2019