1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ҳазратни хотирлаб: Исҳоқжон домла ва Абдулҳаким қори Матқулов билан суҳбат

13:42 / 29.09.2023 716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўрсатув хақида умумий фикрларим шундан иборатки, ҳеч бир олим ҳақида бундай кенг қамровли силсилавий кўрсатув олинмаган. Жуда ҳам илмий ва тарихий манбаларга бой кўрсатув.


Ушбу кўрсатувда энг ёққан хотира устоз Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ва Абдулҳаким қори Матқуловларнинг суҳбатлари мен учун алоҳида ажралиб туради. Исҳоқжон домланинг маърифатномада чиқишлари, Абдулҳаким домланинг Саудия Арабистонида ҳазрат билан катта олимлар даврасидаги мажлислари жуда эсда қоларли бўлди. Ўзи кўрсатувнинг барча сонидаги хотиралар жуда манфаатли бўлди дея оламан. Чунки барча сонларидаги хотира ва маълумотларни йиғиб умумийлаштирса жуда катта манфаат олса бўлади. Барча сонлардаги хотиралар бир-бирини тўлдириб занжир бўлиб уланиб кетган.


Шу билан бир қаторда ҳазратдек фарзанд етиштириш учун ҳар бир ота-она ҳаракатни аввал ўзидан бошлаши керак экан. Ота-оналар ўзларини ислоҳ қилишлари, албатта фарзандларга таъсир бўлишини тушундим.


Кейин ҳар бир вақтни зое қилмаслик лозим. Ҳаттоки дам олиш вақтида ҳам зикр билан машғул бўлиш, ҳар бир дақиқадан фойда билан чиқиш кераклигини англадим. Жумладан, ҳазрат сўзлаганларида ҳам «Ла илаҳа иллалоҳ» зикри билан машғул бўлганлари бунга яққол мисол. 


Шунингдек, инсон майда ишларга аралишиб қолмаслиги катта мақсадларга интилиши кераклиги бўлди. Аниқроғи майда одамларнинг ғийбат бўхтонларига раддия бермасдан, ўз мақсадига қараб интилиши муҳим экан. Вақтни, кучни, зеҳнни бекорчи тортишувларга кетказмаслик вақтни зое қилмасликни тушуниб етдим. 


Инсон ҳар қандай вазиятда ҳам илм олишдан тўхтамаслиги, хусусан, муаммолар бўладими, хурсандчиликми, хуллас ҳар қандай вазиятда ҳам кунлик илмий вазифаларни бажариш муҳим эканлигини ва шундагина юқори натижаларга эришиш мумкинлигини тушундим.


Ҳазратимиз нафақат Ўрта осиё мусулмонлари, балки бутун дунё мусулмонлар орасида таъсир кучига эга олим бўлганлари, бизлар эса ғафлатда эканлигимизни билдим. Ўзимизнинг эргашадиган шундай шайхларимиз ҳаётини билмаслигимиз ачинарли ҳолат албатта. Ҳозирда ҳар-хил оқимларга аралашиб қолаётган ёшларимиз, кимларнидир қаҳрамон санаб, ўзига сиймо қилиб олиши ҳам катта мусибатдир.


Аллоҳнинг динига амал қилиб, уни бошқаларга ўргатган шахсни бутун инсоният қалби билан севишини ҳазратнинг сиймоларида кўрдим. Буни мисолини кўрсатувни барча иштирокчилари ва у зотни таниганлардан билса бўлади. 


Инсон қандай вазиятда бўлишидан қатиъй назар Ватанини сотмаслиги керак. Бунга яққол мисол 90-йилларда ҳазратга нисбатан бўлган туҳматлардир. Ҳазрат ҳижратда юриб ҳам Ватан ҳақида бир оғиз ёмон сўз айтмаганлар.


Қилаётган барча савобли ишларимизни риёсиз қилишни кўрсатув жараёнида билиб олсак бўлади. Биз ҳазратни ҳаётда шунча ишлар қилганларини мана шу кўрсатув орқали биляпмиз.


Аллоҳ таоло ҳақ билан ноҳақни баробар қилмас. Ҳазратга туҳмат, бўҳтон қилганлар ном нишонсиз йўқ бўлиб кетишди. Уларнинг кимлиги ҳам бизларга маълум эмас. Лекин ҳазратимиз ҳақда эканлар, Аллоҳ уларни вафотларидан кейин ҳам азиз қилди. Уларга атаб мақбаралар, масжидлар очилди. Номлари абадийлаштирилди.


2013 йил ўн тўққиз яшар бола эдим. Динга энди қизиқиш уйғонаятган даврларим эди. Олий ўқув юртига кира олмагач, Қуръони Карим маънолар таржимасини ўқий бошладим ва Ислом динини чуқурроқ ўрганишга аҳд қилдим. Тўғриси, у пайтда жуда кибрли инсон эдим. Ва мен кимдан динни ўрганай ҳамма домлалар билимсиз деб кибр қилар эдим. Рамазон ойи келди. 2013 йил. Ёз фасли эди. Чорсудаги «Уккоша» жомеъ масжидига Рамазон маърузасини қилгани шайх ҳазратлари келдилар. Отам билан эдим. Кириб келаётганларида ҳамма ўрнидан турди. Мен эса бу ҳам бир домлада дедим. Отам тур десалар ҳам ўрнимдан турмадим. Кейин ҳамма яна ўтирди ва ҳазратимиз ҳам ўтирдилар. Кўзим биринчи мартта юзларига тушди... Кўзим тушдию юрагимда айтиб бўлмас даражада у кишига нисбатан илиқлиқ, муҳаббат уйғонди. Бир кўришда севиб қолишни ўшанда билганман. Ўшанда талоқ хақида маъруза қилдилар. Маъруза тугаб, чиқиб кетаётганларида эса ўрнимдан туриб муҳаббат билан кузатиб қўйган эдим. Кибр қилиб кутиб олиб муҳаббат билан кузатдим...


Дарҳол таржимаи ҳолларини ўргана бошладим. Биринчи ўқиган китобим «Оламларга раҳмат пайғамбар эди». Китобни салоҳияти шу даражада эдики, мен худдики ўрмонда адашиб юрган инсон компас орқали йўлини топгандек хурсанд эдим. Дин масаласида мен ўзимга компас, яъни ҳазратимни топган эдим. Ана шундан кейин у зот мени ғойибона устозимга айландилар. Вафот этган кунлари... 2015 йил олий ўқув юртида биринчи босқич талабаси эдим. Курсдошим орқага ўгирилди-да, шайх вафот этибдилар, эшитдингизми деди? Ер оёғим остидан, осмон бошимдан кетиб, қандайдир бўшлиқ ичида қолдим. Дарсим тугадию отамга қўнғироқ қилдим. Чорсу даҳасида турганим учун отам билан пиёда Кўкчага кетдик. Жанозадан қайтаётиб ён тарафимга қарасам саратон касаллигига чалинга амаки пиёда юриб чорсуга қайтаётган эди. Ҳақиқий муҳаббатни ўшанда кўрганман. Ҳозир жуда афсусланаман, ҳазрат билан суҳбат қила олмаганимга, қабулларига бориб бағримга боса олмаганимга. Афсуски, инсонлар ўлмайди деб юраверар эканмиз. 


Улуғбек Омонов

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай Қилмоғингиз сиз учун давоми...

3189 14:41 / 22.04.2017
Аллоҳ таоло китобида ўтган қавмларнинг қисматида кечган воқеаларни сизу биз ибрат олишимиз учун ўта фасоҳат билан ҳикоя қилади. Илоҳий лафз ила зикр қилинган бу давоми...

3183 10:26 / 27.03.2017
Ибн Масъуд Косоний Бадаиъrdquoда Таҳорат қилувчидан талаб қилинадиган нарса поклик. Бисмиллоҳrdquoни айтишнинг бунга дахли йўқ. Сабаби сув пок яратилган. Сувнинг давоми...

5519 20:17 / 22.04.2017
Барча ислом уламоларининг иттифоқларича, барча яхши сифатларнинг ичида инсон учун энг ўзлаштиришлиги оғир бўлгани ndash бу омонатни сақлашлик ҳисобланар экан. давоми...

3269 14:04 / 24.03.2017