1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Беморларни зиёрат қилиш савобли ишлардан

14:01 / 24.03.2017 6744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсониятни беҳисоб неъматлар билан силаган. Улар орасида инсон учун энг бебоҳоларидан иккитаси сиҳат саломатлик ва ҳотиржамликдир. Дарҳақиқат, бу икки неъматдан баҳраманд бўлиб турган инсон уларнинг қадрига етиши лозимдир. Лекин, халқимизда “Иссиқ жон, иситмасиз бўлмас” деган нақл бор. Албатта бу нақл бежиз айтилмаган. Зеро, ҳасталик гудакни ҳам, ёшни ҳам, кексани ҳам четлаб ўтмайди.

Инсонлар ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Балки, баъзи ҳолларда Аллоҳ таолонинг турли туман синовлари бўлиб, ўтиши мумкин. Аллоҳ таоло баъзи бандасига беморлик дардини беради. Қайсики инсон шу берилган дардга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолони синов имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади. Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир-биридан хабар олиб турмоғи лозим. Аллоҳ таоло ўз бандаларини ҳузуридан келадиган синов имтиҳонлари, ҳар хил дард ва касал билан синаса, гоҳида бошқа ҳолат ва имтиҳонлар билан ҳам синайди. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! (Бақара сураси 155)
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бошига тушган мусибатларга сабрли, саботли бўлиш, қийинчиликларга бардош бериш, касаллик ва камбағалликларга сабр қилувчиларга хуш хабар беришни айтган. Демак, бемор бўлган кишидан хабар олиш, уни зиёрат қилиб, кўнгил сўраб, ҳаққига дуо қилиш бошқа кишиларнинг вазифаси бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қиладиларки:
“Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир. Саломга алик олиш, касални бориб кўриш, жанозага эргашиш, таклиф этса бориш ва акса ўргувчига яхшилик тилашдир”. (Муслим ривояти)
Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, биз мўмин-мусулмонларнинг бир-биримиздаги ҳақ-ҳуқуқларимиздан бири касал бўлган яқинларимиз ёки қавму қариндошларимиздан бемор бўлиб қолганларини дарҳол кўргани боришлик экан.
Беморни зиёрат қилиш эса Ислом динида энг савобли амаллардан ҳисобланади. Бунга, ушбу келтириладиган ҳадислар ажойиб далилдир.
1.“Бемор биродарининг зиёратида борган мусулмон киши, то қайтиб келгунча, жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади”.
2. Бир киши касал кўришга борса, у раҳмат ҳовузида сузади. Агар касалнинг олдида ўтирса, раҳмат ичида чўкади.
Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар:
“Агар бемор ҳузурига кириб қолсанг, сени ҳаққингга дуои хайр қилишини сўра. Чунки, унинг дуоси фаришталарни дуоси каби мустажобдир”.
Бошқа бир ҳадисда эса,
“Бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг касаллигини эрталаб кўрса, албатта унга кечқурингача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурин касални кўрса, албатта унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”.
Ривоят қилинишича, бир киши, Умми Дардо разиаллоҳу анҳунинг олдига келиб, қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилди. У киши овутдилар: “Унинг энг катта давоси касалларни бориб кўриш, жанозага қатнашиш ва қабристонни зиёрат қилиш”. У киши бир муддат шундай қилдилар ва қалби юмшаганини сезиб, ичида бир хурсандчилик тўйди, сўнг Умми Дардонинг олдига келиб: “Сизни Аллоҳ таоло мукофатласин”, деди.
Барча эзгу амаллар каби беморни зиёрат қилишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қилганлар: “Бир одам бемор кишини нафақат Аллоҳ таоло розилиги учун кўришга борса, Аллоҳ таоло у ҳақда шундай дейди: “Жуда яхши қилдинг. Боришинг ҳам чиройли бўлди. Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”
Бормаслик ҳижолатли иш деб маломатдан қўрқиб ҳасталарнинг зиёратига боришда савоб йўқ. Чунки у атрофдагилардан ўлгандан борди. Аллоҳ таоло ризосини топишни ният қилгани йўқ.
Исломда барча ишларнинг ўз одоби бўлганидек, беморларни зиёрат қилишнинг ҳам ўз одоблари бор. Улардан бири бемор молол оладиган даражада унинг олдида узоқ қолмоқ. Чунки ҳадисда шундай дейилган: “Касални зиёрат қилишнинг энг афзали унинг ёнидан тезроқ туриб кетишдир.”
Шунинг учун таниш-билишларнинг беморлиги ҳақида хабар эшитиш билан уларни кўргани боришга шошилиш. Пайғамбаримиз (с.а.в) енгил бўлган касалларни ҳам бориб кўрганлар ва биз умматларига шу йўллар билан ҳам улкан сабоқ бериб кетганлар.
Зайд ибн Арқам (р.з):
“Расулуллоҳ (сав) мени икки кўзим оғриб қолганида кўргани келганлар” – деб ривоят қилганлар.
Афсуски, ҳозирги кунда шу нарсаларни гувоҳи бўламизки, баъзи кишилар кексайиб қолган ота-оналари ва яқин қариндошлари, маҳалладошлари, касбдошлари, дўстларини бориб кўриш учун вақт йўқлигини сабаб қилиб, зиёрат қилишга, дуоларини олишга бормайдилар. Бу билан кўп савоблардан бенасиб қоладилар. Зеро, Пайғамбаримиз (сав) бизларга касал бўлган биродарларимизнинг дуоларини олиш билан бирга, уларнинг ҳаққига дуо қилишни ҳам буюрганлар.
“Ким бир касални кўргани борса-ю унинг ажали етмаган бўлса,етти марта Асъалуллоҳал азийм, роббал аршил азийм, ан яшфияка, деса Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради”.
Алҳамду лиллоҳ, юртимиз тинч, турмушимиз осуда, беморларимизга клиника ва шифохоналарда даволаниш учун барча жиҳоз ва шароитлар муҳайё, лекин бемордан ҳол-аҳвол сўрашнинг ўзига хос аҳамияти борки, у халқимизнинг ўзаро меҳр-оқибатининг нишонасидир.
Яна қўйидаги ҳадисда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в): Беморни зиёрат қилиш одоблари ҳақида шундай марҳамат қилганлар: “Сиздан бирортангиз касал кўришга борса, у билан қўл бериб кўришсин ва қўлини беморнинг пешонасига қўйиб аҳволини сўрасин, унга шифо ва узоқ умр тиласин. Ва ундан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрасин. Зеро, касал кишининг дуоси фаришталарнинг дуоси каби ижобатдир”. Бундан ташқари яна беморнинг тузала бошлаганига ишора қилиш, самимий сўзлар билан унинг кўнглини кўтариш ҳам одоблардир.
Юқорида зикр қилинган динимиз кўрсатмаларига барчаларимизни амал қилиб юришимизни Аллоҳ таоло насиб қилсин. Халқимиз ичида бемор бўлиб касалхоналарда ётган беморларни билиб билмай қилган гуноҳларини кечириб дардларига шифо ато айласин. Аллоҳ таоло барча беморларимизга шифо берсин.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”
жомеъ масжиди имом хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Ҳақлар икки турга давоми...

3046 20:28 / 21.04.2017
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб давоми...

3604 15:00 / 16.07.2021
Дарахтнинг буюклиги у йиқилганда яхшироқ бўй кўрсатади дейилганидек, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг улуғликлари, давоми...

2652 16:50 / 27.03.2017
Бирoр нaрсa ҳaқидa Мeн, aлбaттa, эртaгa шуни қилувчимaнrdquo, дея кўрмaнг Иллo, иншoaллoҳ, Aллoҳ xoҳлaсardquo дeнг. Бу сўзни унутгaн вaқтингиздa ёдингизгa кeлиши билaн рaббингизни давоми...

2798 15:36 / 22.04.2017