1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳридаги нуфузли симпозиумда қатнашмоқда

16:41 / 20.06.2023 1819 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47-анаънавий ҳаж бўйича нуфузли симпозиумда фаол қатнашмоқда. 


Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган.


Нуфузли тадбир Қуръони Карим тиловати ва Ҳаж ва умра ишлари вазирининг кириш сўзи билан очилди. Шундан сўнг, Ҳарами шариф масжиди бош имоми Абдураҳмон ас-Судайс, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири каби мутасаддилар ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳаларни тақдим этдилар.


Куннинг иккинчи ярмида симпозиум 4 та шўъбага бўлинган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Унда хорижий делегациялар учун зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатишдаги янгича ёндашувлар ва инновацион лойиҳалар ҳамда Мино, Арафот ва Муздалифадаги шароитларни яхшилаш борасидаги истиқболли режалар тақдимот қилинади.


Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказиладиган энг кўзга кўринган тадбирлардан биридир. Унда уламолар, ислом ҳуқуқшунослари, ақида олимлари зиёратчиларга оид муҳим масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда ечимларини баён этадилар.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
1 ноябрь куни Бухоро вилоятида .Naqshbandi Tourism Festivalndash2019, халқаро фестивали доирасидаги зиёратларнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлаб Абдухолиқ Ғиждувоний давоми...

2765 10:38 / 02.11.2019
Аввал хабар берганимиздек, Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Кеча аср намозидан сўнг, меҳмонлар давоми...

5519 08:30 / 16.04.2019
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давоми...

2130 16:17 / 26.11.2023
Кеча 21 апрель куни юртимизнинг бир гуруҳ имомхатиблари АҚШда Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Вашингтондан 40 км узоқликдаги Виржина штатидаги .Adams Center, давоми...

2600 11:41 / 22.04.2022