1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунё уламолари Бухорога йиғилди

16:17 / 26.11.2023 2124 pdf Ўқиш режими + -

Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Бухородаги сафарларини Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари мақбарасини зиёрат қилишдан бошладилар.

Мажмуада Қуръони Карим оятларидан тиловат ўқилиб, дуолар қилинди. 
Шундан сўнг уламолар «Баҳоуддин Нақшбанд» жомеъ масжидида пешин намозини адо этишди. 

Зиёрат асносида меҳмонларга масжид ва мадраса тарихи ҳақида маълумотлар берилди.

Айни вақтда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари иштирок этмоқда.

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
2020 йили Бухоронинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бухоролик зиёлилар тарихи ҳақида янги китоб чоп қилинди.Аллоҳ таолога беадад давоми...

2499 22:11 / 27.07.2020
Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар давоми...

2988 09:33 / 15.02.2019
Саудия Арабистони янги ҳижрий йил учун улкан стратегик режани тақдим этди. Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма бошлиғи шайх Абдураҳмон асСудайс давоми...

1924 14:37 / 20.07.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида давоми...

1398 15:46 / 25.12.2024